Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Захмнинг умумий кечиши
Захм касаллиги юққанидан кейин касалликни қўзғатувчисига, унинг вирулентлик хусусиятига нисбатан бемор организми ўзига хос бўлган кўринишда жавоб реакциясини беради, бунинг натижасида касаллик белгилари айрим ҳолатларда кўринарли, яққол белгилар тарзида, айрим ҳолларда эса аксинча, кўринарсиз ёки яширин кўринишлар билан намоён бўлади. Касалликнинг бундай кўриниш- ларда кечиши маълум қонуниятларга асосланган ҳолда бўлишини илк бор француз сифилидологи Ф. Рикор исботлаб берган. Ана шунга асосан захмнинг тўрт даври: инкубацион, бирламчи, икки- ламчи ва учламчи даврлари фарқланади. Рикорнинг фикрича, юқо- рида санаб ўтилган даврларнинг навбатма-навбат тартиб билан алмашинуви шарт. Масалан, бирламчи захм белгилари кузатилган беморда учламчи захм белгилари намоён бўлишидан аввал албатта, 328 иккиламчи захм симптомлари кузатилиши шарт. Мазкур қонуният фақат орттирилган ва даволанмаган захмга тегишлидир. Захм касаллигининг инкубацион даври рангсиз трепонемалар- нинг бемор организмига тушганидан то касалликнинг илк белгиси захм яраси (бирламчи сифиломани, захм қаттиқ яраси) пайдо бўлган даврни ўз ичига олади. У ўртача 3-4 ҳафтани ташкил этади. Ушбу даврнинг узайиб кетиши ҳолатлари агар беморлар жисмоний меҳнат, спорт билан шуғуллансалар, ёш бўлсалар у ёки бу касалликлар туфайли антибиотик дори воситаларини истеъмол қилган ҳолларда кузатилади. Кекса инкубацион даврнинг қисқариб 1-2 ҳафтагача бўлиши ҳолати асосан ёки ёш беморларда улар организмнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кескин пасайиб кетган пайтларда (қандли диабет, алкоголизм, ревматизм, сил касаллиги ва ҳоказо) кузатилади. Захм касаллиги инкубацион даврининг қисқариши ҳолати рангсиз трепонемаларнинг даражаси ва миқдорига, чўзилиб кетиши эса организмга юборилган антибиотиклар ва бошқа трепонемоцид дори воситаларига ҳам боғлиқ бўлади. Антибактериал моддалар бемор организмига қанчалик кўп юборилган бўлса, яширин давр ҳам шунчалик чўзилади. Агар касаллик юқиш хавфи аниқланган кундан бошлаб уч ой мобайнида захмга хос бўлган захм қаттиқ яраси белгиси ҳосил бўлмаса ҳамда классик серологик жараёнлар манфийлигича қолверса, у ҳолда, текширилаётган шахс соғлом, деб ҳисобланади. Захм касаллиги қуйидагича таснифланади: бирламчи серонега- тив захм (syphilis I seronegativa), бирламчи серопозитив захм (syphilis I seropositiva), бирламчи яширин (бирламчи захм даврида даво чоралари ўтказилгандан кейинги ҳолат), иккиламчи янги захм (syphilis II recens), иккиламчи қайталама захм (syphilis II recidiva), иккиламчи яширин захм (syphilis II latens), учламчи фаол захм (syphilis III activa), учламчи яширин захм (syphilis III latens), яширин захм (syphilis latens) унинг ўзи эса эрта яширин захм (syphilis latens рraecox) ва кеч яширин захмларга (syphilis latens tarda) бўлинади, эрта туғма захм (гўдаклик даврининг 2 ёшигача кузатиладиган захм касаллигининг барча кўринишларини ўз ичига олади ҳамда белгилари намоён бўлган эрта туғма захм ва белгисиз кечадиган эрта туғма захм турлари тафовут этилади), кеч туғма захм (2 ёшдан сўнг захм белгиларининг барча кўринишлари кузатилади ҳамда белгили кеч туғма захм ва яширин кеч туғма захм турлари тафовут этилади), 329 висцерал (ички аъзолар) захм, асаб тизими захми, орқа мия қуриши, прогрессив шоллик касалликлари тарзида тафовут этилади. Бирламчи захм даври рангсиз трепонемаларни тери ва шиллиқ қаватларга кирган жойларида бирламчи захм ярасининг пайдо бўлганидан бошлаб, то иккиламчи захм даври белгилари пайдо бўлгунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўртача бу даврнинг давомийлиги 6-8 ҳафтани ташкил этади. Касалликка хос бўлган серологик жараёнларни (КСР) манфий ёки мусбат кўринишларда бўлишини инобатга олган ҳолда касалликни ушбу даврининг кечишида бирламчи сероманфий (syphilis I seronegativa) ва бирламчи серомусбат (syphilis I seropositiva) босқичлари тафовут этилади. Қаттиқ яра пайдо бўлгандан сўнг тахминан 2-3 ҳафталар давомида серологик жараёнлар манфий натижалар кўрсатади, шунинг учун ҳам касалликнинг кечишини бу даврида бирламчи сероманфий захм, деб юритилади. Сўнгра эса серологик жараёнлар натижалари, жумладан, Вассерман жараёни ва унинг модификациялари (Кан, Закс Витебский, Колмер, цитохол) мусбат натижаларни беради, касалликни бундай кўринишда кечишини бирламчи серомусбат захм, деб юритилади. Касалликнинг бу даврида қаттиқ яра ҳосил бўлганда сўнг тахминан 1 ҳафталардан сўнг ярага яқин бўлган соҳа тери ости лимфа тугунларини катталашиши ҳолати (яъни регионар лимфаденит) кузатилади. Захмнинг бирламчи даври охирига келиб эса қаттиқ шанкрдан узоқда жойлашган тери ости лимфа тугунларининг ҳам катталашиш ҳолати кузатилади, аниқроғи регионар лимфа тугунларигина эмас, балки бир неча гуруҳ тери ости лимфа тугунлари ҳам катталашиши ҳолати кузатилади. Бундай белги касаллик учун хос бўлган ҳолат бўлиб, уни полиаденит, деб аталади. Бирламчи белгилар билан кечадиган захмдан сўнг ёки ушбу давр давомида касалликка қарши даво воситалари ўтказилган бўлса, ундай ҳолатда бирламчи яширин захм даври тафовут этилади. Агарда бирламчи захм касаллиги даволанмаса, ёки уни кечиши тафовут этилмаса, у ҳолда беморлар тери ва шиллиқ қаватларида тарқоқ, тартибсиз кўринишда бўлган доғли, тугунчали, баъзан эса пуфакчали ва йирингли тошмалар пайдо бўлиш ҳолати кузатилади. Бундай ҳолат эса касалликнинг иккинчи даври иккиламчи захм даври бошланганлигидан дарак беради. Бундай тошмаларнинг пайдо бўлиши илк бор кузатилганлиги учун касалликнинг ушбу давр босқичи иккиламчи янги захм, деб номланади. Мазкур тошма 330 элементлари тахминан 2-3 ойлар мобайнида беморлар даволан- масалар ҳам ўз-ўзида ҳеч қандай из қолдирмай йўқолиб кетади. Бу вақтга келиб қаттиқ яралар (эрозияли ёки ярали) битиб кетади, регионар ёки полиаденит ҳолатлари эса орқага қайтади, бошқача қилиб айтилганда касаллик учун хос бўлган клиник белгилар йўқолиб кетади. Касалликнинг ушбу давридаги бундай кўринишда кечиши иккиламчи яширин захм, деб номланади. Иккиламчи яширин захм тахминан 3-4 ой давом этади ва касалликка хос бўлган тошма элементларининг яна қайтадан намоён бўлиши кузатилади, захмнинг бундай кўринишда кечиши эса иккиламчи қайталама захм деб номланади. Захмнинг иккиламчи даври ўртача 2-3 йил, баъзан эса 5-6 йиллар давом этиши мумкин. Шу орада касалликнинг кечиши бир неча марта қайталаниши мумкин. Лекин бу вақтга келиб касалликка хос бўлган тошма элементлари миқдори камайиб боради, ҳажми эса катталашаверади уларнинг жойлашиши эса тери ёки шиллиқ қаватларнинг маълум соҳаларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашади, бунда улар турли кўринишларда (ёй, ҳалқа, тақа ва ҳоказо) намоён бўлади. Касаллик юққандан сўнг тахминан 3-5 йил ўтгандан сўнг захм касаллигининг кейинги даври – учламчи захм даври ривожланади. Учламчи захм касаллигининг бу даврида касалликнинг фаол ва яширин босқичлари тафовут этилади. Учламчи захмга алоқадор бўлган тошма элементлари дўмбоқчалар ва тугунлар шаклида намоён бўлади ва организмнинг муҳим аъзоларини тузулишининг бузилишига, вазифасини бажара олмаслигига олиб келади. Бу вақтга келиб захм касаллиги билан хасталанган беморлар организми шу қадар заифлашиб кетадики, касалликни клиник белгилари энди на фақат тери ва шиллиқ қаватлар, балки ички аъзолар, асаб ва таянч тизимларининг шикастланишига, беморларни ногирон, майиб бўлиб қолишларига, ҳаттоки, ўлим ҳолатларигача олиб келади. Захм жараёнининг бир давра кечишидан иккинчисига ўтиш тезлиги организмнинг иммунобиологик қобилиятига, бемор организми билан захм касаллигини қўзғатувчиси ўртасида мавжуд бўлган муносабатларга, шунингдек, қатор ташқи ва ички омилларга боғлиқ бўлади. Бу омиллар ичида албатта беморнинг ёши, турмуш ва меҳнат шароитлари, уларда кузатилган бошқа йўлдош касалликлар- нинг ўрни муҳим аҳамият касб этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling