Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Сўрғичсимон (папилламатоз) невуслар


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Сўрғичсимон (папилламатоз) невуслар аста-секин ўсадиган, 
сўрғичсимон кўринишга эга бўлиб, сатҳи ғадир-будир бўлади, 
жараён асосан бошнинг сочли, юз соҳаларида ва тананинг бошқа 
соҳаларида пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг гиперкератотик 
ёки сўгалсимон клиник шакли сатҳи сариқ-кулрангли ёки тўқ-қора 
рангли шохсимон қобиғлар билан қопланган сўрғичсимон ўсимталар 
кўринишида намоён бўлади. Уларнинг сатҳи ғадир-будир, бура-
масимон, ёриқлардан иборат бўлади. Невусларнинг ушбу клиник 
тури айрим ҳолларда нерв толалари бўйлаб ассимметрик жой-
лашади. Жараённинг бошнинг сочли қисми соҳаларида жойлашиши 
натижасида веррикуоз невус сочли бўлади. Сўрғичсимон 
невусларнинг асосий қисми болаларда хавфсиз кечади, шунинг учун 
ҳам уларни болалар 1,5-ёшларга етганларда юқорида қайд этилган 
усуллар ёрдамида олиб ташлаш мумкин. 
Аденомакистоз невуслар асосан ёғ безларининг гиперплазияси 
натижасида пайдо бўлади. Ёғли невус болалар туғилиши пайтиданоқ 
пайдо бўлиб, улар асосан бемор болалар бошининг сочли ва юз 


318 
соҳаларида жойлашади. Айрим ҳолларда эса невоид тузилмалар лаб 
ёки шиллиқ қаватларда майда, қаттиқ, оқ-сариқ рангли, бўғдой дони 
ҳажмида, кўпинча ўзаро қўшилган тугунчалар кўринишида намоён 
бўлади. Касалликни бундай кўриниши Фордайса касаллиги, деб 
номланади ва касаллик хавфсиз кечади. Аденоматоз невусларни 
даволашда кучсиз электр токлари ёрдамида куйдириш, муз билан 
даволаш ҳамда жарроҳлик усуллари ёрдамида олиб ташлаш 
усуллари қўлланилади. 
Цистаматоз ёки атероматоз невуслар ёғ безларининг чиқарув 
йўлларида ҳосил бўлувчи невуслар бўлиб, уларнинг вакили бўлиб 
милиумлар ҳисобланади, милиумлар асосан якка ёки кўпчилик 
бўлиб пайдо бўладиган, оқ-сариқ рангли, катталиги кўкнори уруғи 
ёки тўғноғич боши ҳажмида бўлган, қаттиқ консистенцияли 
тугунчалар шаклида намоён бўлади. Жараён асосан юз, кўкрак тери 
соҳаларида ва тананинг орқа соҳаларида жойлашади. Атеромалар 
ҳам ёғ безларининг кистаси ҳисобланиб, улар асосан бошнинг сочли 
қисмларида, кўкрак ва орқа тери соҳаларида жайлашади. Ате-
ромалар ҳажмининг катталиги билан ажралиб туради, яъни улар 
нўхат ҳажмидан ўрмон ёнғоғи катталигида ва ундан ҳам катта 
ҳажмларда бўлиши мумкин. Улар қаттиқ эластик консистенцияга эга 
бўлиб тери сатҳидан кўринарли даражада кўтарилиб туради. 
Атеромалар асосан болаларда уларнинг ўсмирлик даврларида кўп-
роқ учраши ҳолати қайд этилади, уларни кечиши себорея ва 
ҳуснбузар 
касалликлари 
белгилари 
билан 
биргаликдаги 
кўринишларда намоён бўлади. Атеромалар асосан жарроҳлик 
усуллари ёрдамида даволанади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling