Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қон томирли невуслар
ТЕРИНИНГ ХАВФСИЗ ЎСМА КАСАЛЛИКЛАРИ Маълумки тиббиётда 2 хил турдаги – хавфсиз ва хавфли ўсма касалликлари тафовут этилади. Болаларда ушбу касалликларнинг хавфсиз турини хавфли турига нисбатан 10 баробар кўпроқ учраши қайд этилади. Шунинг учун ҳам дарсликнинг ушбу бобида асосан болаларда учрайдиган терининг хавфсиз ўсма касаллиги тўғрисидаги маълумотлар ёритиб берилади. Терининг хавфсиз ўсма касалликлари орасида невуслар асосий ўринни эгаллайди. Невуслар асосан эмбрионал даври ривожидаги камчилик сифатида шаклланиб, таркиби невус ҳужайраларидан таш- кил топган бўлади. Болаларда касалликнинг таснифи морфологик кўринишларга асосланган ҳолда қон томирли, пигментли, гиперкератотик, аденоматоз, фибраматоз, цистаматоз (атераматоз) ва невоид касалликлари ва синдромларидан иборат бўлади. Қон томирли невуслар болаларда учрайдиган терининг хавфсиз ўсмаси бўлиб, ривожланиш даражаси ва жойлашиш чуқурлиги бўйича ясси ва тубероз-кавернали гемиангиома турлари тафовут этилади. Қон томирли невусларнинг ясси тури доғ кўри- нишида бўлиб, телеангиоэктазияларнинг бирикишидан ҳосил бўлади. Уларнинг ҳажми турли катталикда, ҳамда шаклларда, ранглари эса тўқ қизил рангларда бўлиб, тери сатҳидан кўтарилиб туради. Ясси гемиангиомаларнинг юлдузсимон тури бўғдой ҳажмидаги тугунчалар кўринишида бўлиб, тўқ олхўри рангида, атрофга қон томирлардан ташкил топган нур сингари, яъни юлдуздан таралаётган нур кўринишида намоён бўлади, асосан бу гемиангиома болаларда юз соҳасида жойлашади. Қон томирли гемиангиомаларнинг яна бир намояндаси оловсимон невуслар ҳисобланиб, улар тангадан кафт ҳажмигача, кўкимтир-қизил рангли кўринишларда бўлиб, асосан ассимметрик ҳолда юз ва кўкрак соҳаларида жойлашган бўлади. Тубероз-кавернали гемиангиомалар асосан қон томирларнинг ўсиб кетиши натижасида бўшлиқлар ҳосил бўлиши ва уларни тўлдириб турадиган вена қонидан ташкил топган бўлади. Асосан гемиангиоманинг бу тури қиз болаларда ўғил болаларга нисбатан 316 икки баробар кўп учрайди. Бундай гемиангиомалар асосан юз, бошнинг сочли соҳаларида, айрим ҳолларда эса қўл-оёқларда ҳамда таналарда жойлашади. Уларнинг жойлашиши юзаки ва чуқур кўринишларда бўлади. Юзаки жойлашган гемиангиомалар тўқ-қизил рангли ёки кўкимтир-қўнғир рангли, алоҳида варикоз кўринишида кенгайган бўлиб, улар сатҳи тартибсиз жойлашган қон томирлар ва уларнинг чатишиши натижасида нотекис кўринишда бўлади. Чуқур жойлашган ҳолатларда эса гемиангиомалар жойлашган тери сатҳ- лари оддий рангда бўлиб, айрим телеангиоэктазиялардан иборат бўлади. Қон томирли ангиомаларнинг давоси касалликнинг клиник шак- лига, жойлашишига ва бошқа касалликлар билан биргаликда келишига қараб олиб борилади. Масалан юлдузсимон ангиомалар нуқтасимон электрокоаугуляция орқали, тубероз-каверноз ангио- малар эса жарроҳлик йўли билан олиб ташланади. Ангиомаларни муз орқали, рентген ва радиоизотоп нурлари орқали даволаш усуллари ҳам қўлланилади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling