Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Ҳалқасимон гранулёма касаллиги асосан болалар ўртасида
учрайдиган касаллик бўлиб, касалликни илк бор 1902 йил Крокер таърифлаб берган. Ҳозирги кунга қадар касалликнинг аниқ сабаби ёритиб берилмаган. Шунга қарамасдан касаллик асосида ётадиган қатор сабаблар кўрсатиб ўтилади. Олдин касалликнинг сабаби асосида сил касаллиги ётади, деб ҳисобланиб келинган бўлса, кейинги пайтларда олиб борилган текширувлар натижасида ҳалқасимон гранулёма касаллиги асосида сил касаллиги ётмаслиги тўлиқ инкор этилди. Айрим муаллифлар касалликни ретикулёзлар вакили бўлган саркоидозларга тааллуқли, деб ҳисоблайдилар. Касаллик асосида углевод алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган гипергликимия ҳолати ҳам ётади деган фикрлар мавжуд. Бунинг исботи сифатида ҳалқасимон гранулёма касаллиги билан хасталанган бемор болаларни даволашда ўтказилган диабетга қарши дово чоралари юқори самара берганлиги асос қилиб олинади. Касаллик белгиларини асосан тери соҳаларининг очиқ ерларида жойлашганлиги ушбу касалликнинг келиб чиқишида қуёш нурлари таъсири ҳам аҳамият касб этади, деб эътироф этилади. Ҳалқасимон гранулёма касаллиги майда қаттиқ тугунчали тошмалар кўринишида бошланади, улар ҳалқа ва ярим ҳалқа шаклида гуруҳланишга мойил бўлиб, турли шакл ва кўринишларда намоён бўлади. Тугунчали тошмалар ранги тери рангида, оч пушти ранг ёки кулранг қизил рангларда бўлиб, марказий қисми яссиланган, чегаралари эса бироз кўтарилиб туради ва ҳалқа кўришида бўлади. Тошмалар асосан қўл ва оёқ кафтлари орқа юзаларида, бўғинлар атрофида, болаларда эса касаллик белгилари 313 юз, тана тери соҳаларида, думба соҳаларида кузатилади. Айрим ҳолларда болаларда гигант ҳалқали гранулёмалар кузатилади, бундай ўчоқлар думалоқ шаклда катта ҳажмларни эгаллайдиган плакчалар тарзида намоён бўлади. Касаллик белгилари бир неча ой ёки йиллар ўтгандан кейин даволанмаса ҳам ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин, тошмалар ўзидан кейин иккиламчи вақтинчалик доғлар қолдиради. Касаллик хавфсиз тугайди, асоратлар кузатилмайди. Касалликни даволашда ўчоқлар жойлашган тери соҳаларига гидрокортизон суспензиясини кавлаб юборилади. Ўчоқларини хлорэтил билан музлатилиб, окклюзион боғламлар қўйилиши тавсия этилади. Айрим ҳолларда маҳаллий даво сифатида ўчоқларга суюлтирилган азот ёки кўмир кислотаси музи билан ишлов берилади. Даво сифатида баъзи ҳолатларда перефирик ҳалқа ҳудудида кичик қирқишларнинг ўтказилиши касалликни даволашда самара беради. Албатта бундай даволаш усуллари умумий симптоматик даво ўтказилиши билан баргаликда олиб борилиши лозим. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling