Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Липоид некробиоз касаллиги тўғрисида илк бор 1929 йил 
Оппенгейм аҳборот берган. Касалликнинг аниқ сабаби ҳозиргача 
аниқланмаган. Касаллик билан асосан катта ёшдаги инсонлар 
хасталанадилар, касаллик кўпроқ аёлларда учрайди. Касалликнинг 
юзага келишида қандли диабет касаллиги муҳим ўрин тутиши қайд 
этилади, бунинг тасдиғи сифатида липоид некробиоз касаллиги 
билан хасталанган беморларнинг деярли 60% да қандли диабет 
касаллиги мавжудлиги қайд этилади. Касалликнинг келиб чиқишида 
инфекция омилларининг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Касалликнинг клиник кўриниши болдир, сон соҳаларида, айрим 
ҳолларда эса кафт юзаларида ва юз соҳаларида пушти-қизил, 
кўкимтир ранг, думалоқ ва овал шаклидаги плакчалар сифатида 
намоён бўлади, ўчоқлар пайпаслаб кўрилганда сатҳлари силлиқ 
бўлиб, ялтираб туради. Ўчоқлар кўпинча симметрик ҳолда 
жойлашади, уларнинг сони унчалик кўп бўлмайди, кейинчалик 
плакчалар марказий қисми чўкиб, атрофияланади, айрим ҳолларда 
эса улар яраларга айланади. Ўчоқлар атрофи аниқ чегараланган
нотўғри контурга эга бўлиб, кўкимтир-сафсар ранг кўринишида 
бўлади. Ўчоқлар узоқ вақт давом этиб, кейинчалик атрофик 
чандиқлар ҳосил қилиб йўқолиб кетиши мумкин. Касаллик узоқ вақт 
давом этиб, сурункали-қайталама кўринишларда кечади. 


314 
Касаллик ташхиси гистологик текширувлар асосида қўйилади. 
Текширувларда коллоген толаларининг фибриноид дегенерация-
ланган ўчоқларида бўғдой кўринишида липид тўпламаларининг 
бўлиши касалликка хос бўлиб, уни тасдиқлайди. 
Касалликка даво чораларининг ўтказилиши жараёнида албатта 
углевод алмашинувини меъёрига келтириш мақсадга мувофиқ бўлиб 
ҳисобланади. Липоид некробиоз касаллиги ўчоқларига маҳаллий 
гидрокортизон суспензияси ёки инсулин юбориш усули 
қўлланилади. Беморларни даволашда узоқ вақт давомида А, Е 
витаминлари, аевит препаратлари тавсия этилади. Қон томирларини 
кенгайтирувчи дори воситаларидан компаламин, андекалин, 
никошпан, теоникол, депопадутинлар берилади. Маҳаллий 
даволашда эса глюкокортикоид малҳамлар тавсия этилади. 


315 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling