Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
II БЎЛИМ 
 
ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Захм 
Захм (Syphilis) касаллиги сурункали юқумли касаллик бўлиб, 
асосан касаллик жинсий алоқалар орқали юқади ва узоқ вақт 
давомида беморлар организмида тўлқинсимон кўринишда кечиши 
билан намоён бўлади. Захм касаллиги асосан жинсий
йўллар орқали 
юққанлиги туфайли уни таносил касалликлари қаторига киритилади. 
Касаллик қўзғатувчиси рангсиз (оқиш) трепонемаларни (Тrерonema 
pallidum) 1905 йил 3 март куни илк бор Шаудин ва Гоффманлар 
кашф этишган. Касаллик қўзғатувчисини оқиш трепонемалар, деб 
аталишига сабаб, ушбу трепонемаларни анилин бўёқлари билан бўяб 
кўриш имкони йўқ, шунинг учун уларнинг оддий ёруғликдаги 
микроскоп остида қоронғилаштирилган майдонда кўриш мумкин. 
Микроскоп остида кузатилганда оқиш трепонемалар 8-14 тагача бир 
хил катталикда бўлган гажаклардан иборат бўлиб, уларни тана 
узунлиги 7-9 мкм ни, эни эса 0,2-0,5 мкм ни ташкил этади. Рангсиз 
спирохеталар ўзига хос бўлган ҳаракатланиш хусусияти эга бўлиб, 
бундай ҳаракатланиш бир вақтнинг ўзида олдинга ва орқага 
турткисимон кўринишларда, соат миллари ҳаракати кўринишларида, 
букилувчан, тўлқинсимон ва ўз ўқи атрофида айланадиган 
кўринишлардаги ҳаракатланиш хусусиятларидан иборат бўлиб, 
бундай ҳаракатлар бир вақтнинг ўзида бажарилади. Рангсиз 
трепонемаларга хос бўлган бундай ҳаракатланиш хусусиятлари 
уларни бошқа трепонемалардан ажратишга имкон беради. 
Рангсиз трепонемалар қатъий анаэроб бўлиб, кислородли 
муҳитда, яъни ташқи муҳит шароитида, организмдан ташқари 
бўлган ҳолатларда, қуруқ сатҳли соҳаларда, ёруғлик таъсирида, 
юқори ҳароратлар таъсирида тезда нобуд бўладилар. Улар 60° гача 
қиздирилганда 15 дақиқа мобайнида, 100° гача қиздирилганда эса 
ўша заҳотиёқ нобуд бўлади.Таркибида оқиш трепонемалар бўлган 
суюқликлар, жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар тиббий тозалагич 


325 
воситалари (фенол, сулема, формалин, симоб эритмалари ва 
кислоталар) таъсирида ҳам тезда нобуд бўладилар. Аксинча тирик 
тўқима, кислородсиз муҳит, паст ҳарорат, намлик, зах шароитлар ва 
қоронғулик уларнинг яшаши учун қулай муҳит бўлиб ҳисобланади. 
Бунга мисол тариқасида шуни қайд этиш лозимки, суюқлик 
таркибида рангсиз трепонемалар 12 соатгача, мурдалар танасида эса 
48 соатгача, ишлов берилган (консервация қилинган) донорлар 
қонида эса улар 3-6 кунгача тирик сақланиб қолишлари ва 
патогенлик хусусиятини йўқотмасликлари мумкин. Рангсиз 
трепонемаларни сунъий озуқа шароитларида ўстириб кўпайтириш, 
ҳамда штаммларини олиш имконияти йўқлиги сабабли касалликка 
қарши зардобларни тайёрлашнинг ҳам имкони бўлмайди, демак захм 
касаллиги билан хасталанган беморларда касалликка нисбатан 
турғун иммунитет ҳосил бўлмайди. Бундай ҳолат инсонларни захм 
касаллиги билан бир неча марта касалланишларига олиб келади. 
Натижада захм касаллигининг кечишида фақат инфекцион 
иммунитет ҳосил бўлади, яъни юқтирилган захм касаллиги учун 
вақтинчалик иммунитет ҳосил бўлади, касалликдан тузалиб 
кетилгандан кейин эса ушбу иммунитет йўқолади. Буни қуйидаги 
ҳолатларда, яъни суперинфекция ва реинфекция ҳолатларида 
кузатиш мумкин. Бемор захм билан касалланиш даврида янги захм 
касаллигини юқтириши мумкин, бошқача қилиб айтганда эски захм 
билан хасталанган беморда янги юқтирилган захм белгилари 
қайтадан намоён бўлади, касалликнинг бундай кўринишда кечиши 
суперинфекция, деб аталади. Агарда захм билан хасталанган 
беморлар тузалиб кетганларидан кейин ҳам яна захм касаллиги 
билан хасталанган бўлсалар, бундай ҳолат реинфекция, деб аталади. 
Юқоридагиларга асосланиб шуни қайд этиш мумкинки, захм 
касаллиги учун турғун имммунитет хос эмас экан. 
Рангсиз трепонемалар асосан ўртасидан бўлиниб кўпаядилар, 
бироқ уларнинг жинсий йўллар орқали кўпайиши ҳолати ҳам қайд 
этилади. Электрон микроскоп орқали кузатилганда рангсиз 
спирохеталар уч қаватли қобиғ билан қопланган бўлиб, улар қобиғ, 
фибрилла ва цитоплазматик мембранадан иборат бўлади. Рангсиз 
трепонемалар ноқулай шароитларда (юқори ҳарорат, антибиотиклар 
таъсирида, антагонист микроорганизмлар таъсирида) цист ёки L-
шаклларини ҳосил қилиш хусусиятига эга бўладилар. Бундай 
ҳолатларда улар ўзларини вирулентлик хусусиятларини сақлаб 


326 
қолган ҳолда, вақтинчалик касаллик белгиларини намоён 
қилмайдилар. 
Бундай 
ҳолларда 
бемор 
организми 
билан 
спирохеталар ўртасида вақтинчалик шартли «мувозанат» ҳосил 
бўлади. Аммо бемор организми қаршилик кўрсатиш қобилиятининг 
пасайиб бориши, бошқа касалликларнинг қўшилиши спирохета-
ларнинг қайтадан спиралсимон патоген шаклларга айланишига 
(реверсия деб аталади) шароит яратиб беради. Шунингдек, касаллик 
юққандан сўнг захм жараёни ҳеч қандай белгиларсиз узоқ муддат 
яширин кечиши мумкинлиги амалда исбот этилган. Шундай қилиб, 
захм касаллигини тўқинсимон кўринишда кечиши унинг қўзға-
тувчиси рангсиз трепонемаларнинг биологик хусусиятига боғлиқ 
экан. 
Захм касаллиги ташхисини тасдиқлаш мақсадида касалликни 
эрта кечиш даврларида касалликка хос бўлган тошма 
элементларидан 
(қаттиқ 
яра, 
эрозияли 
тугунчалар, 
кенг 
кондиломалар) рангсиз спирохеталарга текширувлар ўтказилади. 
Бунинг учун тошма элементлари юзалари натрий хлорнинг изотоник 
эритмаси билан ҳўлланган докалар ёрдамида бир неча марта 
тозаланади ёки ушбу эритмалар ёрдамида бир-икки кун давомида 
ҳўлланади. Кейинчалик текширилаётган тошма элементи юзаси 
платинали ҳалқача ёки куракча ёрдамида тўқима суюқлигини 
(райцсерум) тошма юзасига силқиб чиққунча уқаланади. Тўқима 
суюқлиги пайдо бўлиши билан ундан олинган суюқлик томчиси 
предмет ойнасига қўйилади ва унга бир ёки икки томчи физиологик 
эритма томизилади ҳамда қоплагичли ойнача билан ёпилиб, 
қоронғилаштирилган майдонда микроскоп остида кузатилади. 
Агарда ушбу усул ўз самарасини бермаса, у ҳолда регионар лимфа 
тугунлари пунктати таркиби рангсиз трепонемаларга текширилади. 
Текширилаётган материалда рангсиз спирохеталарнинг топилиши 
касалликка захм касаллиги ташхисини қўйишга асос бўлади. Бордию 
дастлабки лаборатория текширувларида трепонемалар топилмаса, 
изланиш бир неча бор такрорланади. 
Захм касаллиги асосан бемор шахсдан соғлом инсонга жинсий 
алоқалар орқали юқади. Касалликнинг бундай юқиш йўли жинсий 
йўл, деб аталади. Бундан ташқари касалликни ножинсий юқиш 
йўллари ҳам мавжуд бўлиб, бундай йўл орқали юқиш асосан соғлом 
инсонларни бемор шахслар билан яқин маиший алоқаларда 
бўлганларида, яъни ўпишганда, умумий жиҳозлардан фойдаланил-


327 
ганда (қошиқлар, тиш тозалагичлари, сигареталар, лаб бўёқлари) 
кузатилади. Касалликни ножинсий йўллар орқали юқиши ҳолатлари 
касбга алоқадор бўлган ҳолатларда (тиббий ходимларнинг эҳтиёт-
сизлиги туфайли муолажа пайтида касаллик юқтиришлари) ҳам 
кузатилиши мумкин. Касалликни яна бир юқиш йўли бу қон орқали 
юқиш йўли бўлиб (гемотрансфузия), бундай ҳолат у ёки бу касаллик 
туфайли реципиентларга қон қуйиш эҳтиёжи туғилган ҳолатларда 
захм билан хасталанган беморлар қонининг хато қуйилиши 
натижасида кузатилади. Шунингдек, бемор ҳомиладор аёл киндик 
веналари орқали касалликнинг ҳомилага, кейинчалик болаларда 
туғма захм касаллиги шаклланига сабаб бўлади. Захм касаллиги 
беморлар 
аъзоларидан 
донорлик 
тарзида 
фойдаланилиши 
натижасида ҳам юқиши мумкин, касалликни бундай ўтиш йўли 
трансплантацион ўтиш йўли, деб аталади. 
Захм касаллигининг юқиши албатта унинг учун қулай бўлган 
шарт-шароитлар мавжудлиги билан изоҳланади. Бунинг учун 
авваломбор тери ва шиллиқ қаватлар бутунлигининг бузилиши 
ҳолати, яъни кириш эшиклари бўлиши зарур. Иккинчи муҳим 
бўлган шарт-шароит бу албатта касаллик қўзғатувчисининг, яъни 
рангсиз спирохеталарнинг мавжуд бўлишидир. Ушбу шарт-
шароитлар бўлмаса ёки кузатилмаса захм касаллиги юқмайди ва 
касаллик белгилари кузатилмайди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling