Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 


355 
Эрта туғма захм 
 
Эрта туғма захм белгилари асосан гўдак ҳаётининг дастлабки 
икки ойлари давомида намоён бўлади, натижада бундай гўдаклар 
кўп яшамайдилар ёки улар ҳаётларининг биринчи соатлари ёки 
кунларидаёқ нобуд бўладилар. Туғма захм белгилари билан туғилган 
гўдакларнинг жуссалари жуда кичик, тери соҳалари қуруқ ва 
бужмайган кўринишларда бўлиб, уларда тери ости ёғ қавати 
кузатилмайди. Бемор гўдак болалар қўл ва оёқлари озғин, калта, 
бурмалар билан қопланган бўлиб, юзлари заъфарон, нигоҳлари қари 
кишиларни эслатадиган кўринишларда бўлади. Бемор гўдаклар бош 
мия суяклари ҳажми уларнинг танасига нисбатан анча катта бўлиб, 
тери остидан кенгайган вена қон томирларининг бўртиб чиққанлиги 
ҳолати кузатилади. Бош мия суяги ҳажмининг катта бўлиш ҳолати 
бу мия бўшлиқларида суюқлик тўпланганлиги сабабли юзага келади. 
Касаллик туфайли ички аъзолар томонидан юз берадиган 
ўзгаришлар бемор гўдакларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Эрта 
туғма захм белгилари бемор болаларда захм чилла яраси, тарқоқ 
ҳолдаги тугунчали маддаланиш, захм тумови кўринишларида ҳамда 
тугунчали, розеолали тошмаларнинг тошиши ва сочларнинг 
тўкилиши каби белгилар билан кечади. 
Захм чилла яраси ёки пуфаклари (рemphigus syphiliticus) 
гўдаклар ҳаётининг дастлабки кунлари ва ҳафталаридаёқ пайдо 
бўлади ва шаклланади, пуфаклар катталиги нўхат, олча, баъзан 
гилосдек бўлиб, улар таркиби сероз, қон аралаш, айрим ҳолатларда 
эса йирингли суюқликлар билан тўлган бўлади. Пуфаклар қобиғлари 
қаттиқ, атрофлари қизил ҳошияли, қийин ёрилувчан бўлади, 
кейинчалик улар қуриб, қатқалоқларни ҳосил қилади, айрим 
ҳолларда пуфаклар қобиғи йиртилиб улар таркибидаги яллиғланиш 
суюқлиги чиқади. Захм пуфакчалари асосан бемор болаларнинг қўл 
ёки оёқ кафти юзаларида жойлашади ва улар таркибидаги 
суюқликларда кўп миқдорда касаллик қўзғатувчиси бўлган рангсиз 
трепонемалар топилади. Захм пуфакли яраларини стафилококкли 
йирингли касалликларда пайдо бўладиган эпидемик пуфакли чилла 
яралардан фарқлай билиш лозим. Туғма захм пуфакли тошмалари 
остида қаттиқ маддаланиш ҳолати кузатилади, улар қобиғи 
мустаҳкам бўлиб осонликча ёрилмайди, пуфаклар бир-бири билан 
қўшилиб кетишга мойил бўлмайди. Баъзан эса пуфаклар пайдо 


356 
бўлгунга қадар яллиғланган кўринишдаги доғли ва тугунчали 
тошмалар ҳосил бўлади. Эпидемик чилла яра тошмалари эса 
баданнинг турли тери соҳаларида (орқа, курак, қўл-оёқлар) 
тарқалган кўринишда бўлади, тошмалар қобиғлари юпқа, тез 
ёрилувчан бўлиб, бир-бири билан қўшилиб кетишга, атрофга тезда 
тарқалишга мойил бўлади, пуфаклар таркибида эса кўп миқдорда 
стафилакокклар топилади. 
Гохзингернинг тарқалган тугунчали маддаланиши захм касал-
лиги билан хасталанган бемор бола ҳаётининг 8-10 ҳафталарида 
пайдо бўлади. Жараён аввалига қўл ва оёқ кафти юзаларида тарқоқ 
кўринишдаги яллиғланган доғлар (эритема) шаклида бошланади, 
секин-аста улар инфильтрацияланиб маддалана бошлайди, бундай 
маддаланган ўчоқлар терининг юз соҳаси, оғиз атрофи, энса 
соҳаларида вужудга келади. Зарарланган соҳаларда маддалаш 
жараёни кучайиб, терини таранглаштиради, ўчоқлар тўқ қизил ёки 
кўкимтир қизил тусга кириб, усти ялтирай бошлайди. Айниқса, юз 
соҳаларида лабларнинг қалинлашиши, шишиши, катталашиб 
таранглашиши ҳолати кузатилади. Шиш, қаттиқлашиш ҳолати 
бемор болаларни она сутини эмиш жараёнини қийинлаштиради, 
улар безовталанадилар, кўп йиғлайдилар натижада оғиз атрофида 
шуъласимон кўринишда бўлган чуқур ёриқлар ҳосил бўлади. 
Яллиғланиш жараёнининг тугаши натижасида бу ёриқлар ўрнида 
нурсимон кўринишларда бўлган чандиқлар (Робинсон-Фурнье 
чандиқлари) ҳосил бўлади. Агар шундай маддаланган ўчоқлар қош, 
киприк ва бошнинг сочли соҳаларида жойлашган бўлса ундай 
ҳолатларда қошлар, киприклар ва сочларнинг тўкилиши кузатилади. 
Бемор болаларда тугунчали тошмалар ҳам пайдо бўлиши ҳолати 
кузатилади, тошмалар асосан қўл, оёқ, думба, юз, катта бурмалар 
соҳаларида учрайди. Бурмалар соҳасида жойлашган тугунчали 
тошмаларнинг юзалари ишқаланиш натижасида намланиши-
эрозияланиши мумкин. Эрта туғма захм касаллигида розеолали 
тошмалар жуда кам ҳолатларда кузатилади, улар чегараланган, 
пушти-жигар рангларда бўлиб, кўринишлари пигментли доғларни 
эслатади, улар кўпинча юз, тана ва оёқ кафти соҳаларида намоён 
бўлиши мумкин. 
Захм тумови ёки бурун шиллиқ қаватининг ялпи яллиғланиши 
ҳолати бемор болалар ҳаётининг биринчи соатлари ва кунларида, 
уларнинг туғруқхонадаги пайтларидаёқ намоён бўлади ва жараён 3 


357 
босқич кўринишида, яъни эритематоз, секретор ва яралар пайдо 
бўлиши босқичи кўринишларида кечади. Захм тумовининг 
бирламчи босқичи-эритематоз босқичида бурун шиллиқ қаватининг 
бироз қалинлашиши (гипертрофияси) – шишиши ҳолати кузатилади 
ва бундай ҳолат бемор болалар умумий аҳволига таъсир этмайди. 
Иккинчи секретор босқич – бурун шиллиқ қаватининг кўринарли 
даражада шишиши ва кўп миқдорда йирингли ажратмаларнинг 
оқиши ҳолати билан кузатилади. Натижада бемор гўдак болаларда 
бурун билан нафас олиш жараёни қийинлашади, улар оғиз билан 
нафас олишга мажбур бўладилар, тез-тез безовталанадилар, йиғлай 
бошлайдилар, бундай ҳолат кейинчалик бемор болаларнинг 
кўкракни эма олмай қолишларига, озиб кетишларига олиб келади. 
Захм тумовининг учинчи босқичи яралар пайдо бўлиши босқичида 
бурун тоғай ва суяк қисми томонидан деструктив ўзгаришлар 
кузатилади, натижада буруннинг чўкиши ҳолати кузатилади, у эгар 
ёки эчки бурни кўринишини олади. Бурун шиллиқ қаватидан оқиб 
чиқаётган ажратмалар таркибида кўплаб миқдорда захм 
касаллигининг қўзғатувчиси – рангсиз трепонемалар топилади. 
Эрта туғма захмнинг кечишида 80% ҳолатларда суякларда 
ўзгаришлар кузатилади, улар захм остеохондрити, периостити ва 
остеопериостити каби кўринишларда намоён бўлади. Эрта туғма 
захмда найсимон суякларда кузатиладиган ўзгаришлар захм 
остеохондритлари учун хос бўлиб, уларга қўйиладиган ташхис 
асосан рентгенологик текширувлар асосида қўйилада. Захм 
касаллиги туфайли вужудга келадиган найсимон суяклардаги 
ўзгаришлар асосан уларнинг метафизар қисмида охакланиш 
жараёнининг бузилиши натижасида (уларнинг кенглиги 2-3 мм гача 
етади) вужудга келади, бундай ҳолатлатларда беморларга I ва II 
даражадаги 
остеохондрит 
ташхиси 
қўйилади. 
Кейинчалик 
жараённинг авж олиши ва ривожи метафизар соҳада оҳакланиш 
жараёнининг бутунлай йўқолишига (уларнинг кенглиги 4-5 мм гача 
етади), суяк тузулмасини грануляцион тўқима билан алмашишига 
олиб келади, натижада ички метафизар синишларнинг вужудга 
келишига сабабчи бўлади, бундай ҳолат Парронинг ёлғон шоллиги 
белгиси, деб аталади. Парронинг ёлғон шоллиги белгиси бор бемор 
болалар қўлларини баданларига, оёқларини эса тоз-сон ва тизза 
соҳаларини буклаган ҳолда қимирламай қоладилар, сабаби уларнинг 
ҳаракат қилиши метафизар соҳаларда қаттиқ оғриқларнинг юзага 


358 
келишига олиб келади. Шуни такидлаш лозимки, ёлғон шоллик 
ҳолати кузатиладиган ҳолатларда асаб тизими ўтказувчанлиги 
сақланиб қолади, шоллик белгиси эса метафизар соҳада вужудга 
келадиган оғриқ ҳисобига юзага келади. Захм остеохондрити 
нафақат найсимон суяклар томонидан, балки бошқа суякларда, 
жумладан, қовурға, курак, чаноқ ва бош суякларда ҳам кузатилади. 
Натижада думбасимон калла, олимпия пешонаси, фалангит ва 
дактилит каби ўзгаришлар кузатилади. 
Туғма захмнинг кечишида сезги аъзолари ичида кўпинча кўз 
захм касаллиги таъсирига учрайди, натижада беморлар кўзининг 
шохли ва қонли пардаларини яллиғланиши ҳолати, яъни хореорети-
нитлар кузатилади. Беморлар кўз тубида сарғиш рангли нуқтасимон 
доғланишлар кузатилади, улар “туз ва мурч” аралашмаси кўри-
нишида намоён бўлиб, кўриш қобилиятига таъсир ўтказмайди. 
Туғма захм жараёнининг кечиши ички аъзоларда (жигар, қора 
талоқ, ўпка, буйрак) тарқоқ кўринишларда бўлган склеротик ўзга-
ришларга олиб келади. Бемор болалар туғилишлари билан узоқ 
яшамайдилар, уларда кузатиладиган интерстициал зотилжам 
касаллиги ўлим ҳолатига олиб келади. Асаб тизими тарафидан 
менингит, менингоэнцефалит, бош мия сувланиши каби ўзгаришлар 
кузатилади, гатижада бемор болаларда турли кўринишларда бўлган 
шолликлар, тутқоноқлар, тортилишлар, безовталаниш ва қусиш 
аломатлари кузатилади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling