Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 


371 
 
 
 
СЎЗАК 
Сўзак касаллиги юқумли таносил касаллиги бўлиб, сўзак сўзи 
юнонча «Gоnorhoea» деб аталади, бу ерда gono-уруғ, rhoеa-эса оқиш 
маъноларини англатади. Касалликда асосан сийдик-таносил 
аъзоларининг зарарланиши, баъзан эса тўғри ичак, кўз, оғиз шиллиқ 
қаватларининг ҳам зарарланиши ҳолатлари кузатилади. Сузак 
касаллигини қўзғатувчиси бўлган гонококкларни 1879 йилда немис 
олими А. Нейссер кашф этган. Сўзак касаллиги таносил 
касалликлари ичида энг кўп учрайдиган касаллик бўлиб, Жаҳон 
соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича 
йилига 200-250 млн. аҳоли ушбу хасталик билан касалланар экан.
Сўзак касаллигини қўзғатувчиси гонокок-диплококклар (юнонча 
diplos- жуфт демакдир) ловия шакли кўринишида жуфт-жуфт бўлиб 
жойлашадилар, уларнинг ботиқ томонлари бир-бирига қараб туради, 
катталиги энига 0,7-0,8 мк, буйига-1,25 мк ҳажмида бўлади. 
Гонококклар ҳаракатсиз кўринишдаги микроорганизмлар бўлиб, 
одатда споралар ҳосил қилмайди, улар инсон организмидан 
ташқаридаги шароитларга чидамсиз бўлади, лекин қуримаган қалин 
йирингли оқмалар таркибида, вакуум ҳосил қилиб музлатилган 
шароитларда ва нам ички кийимларда, сочиқларда бир суткадан 
ортиқ вақт давомида ўз ҳаётийлигини сақланиб қолишлари мумкин. 
Гонококклар 40-45°С дан юқори ҳарорат ва дезинфекцияловчи 
эритмалар (1:100 нисбатдаги кумуш нитрат эритмаси, йод ва 
спиртлар) таъсирида тезда нобуд бўладилар. Гонококкларнинг 
ташқи қобиғи, цитоплазмаси ва мембранаси уч қаватдан иборат 
бўлиб, цитоплазмасида кўплаб рибосома доначалари, ядро 
киритмалари жойлашган бўлади. Гонококклар одатда ўзларининг 
яшаб кўпайишлари учун маълум бир озиқали муҳитларни танлайди, 
шу сабабли ҳам улар оддий муҳитларда ўсмайди. Уларнинг 
ўсишлари учун оқсил моддаси албатта бўлиши зарур, масалан, аэроб 
шароитларида 36-37°С да асцит булъони ва асцит улар учун энг 
яхши озиқали муҳит бўлиб ҳисобланади. Гонококклар асосан 
цилиндрсимон эпителий ҳужайралари билан қопланган шиллиқ 
қаватли муҳитларда яшайди ва уларни зарарлайди. Шу сабабли 


372 
сўзак жараёни сийдик чиқарув йўллари, бачадон бўйни, йўғон ичак 
пастки қисмлари, қиз болаларда қин, қин олди соҳалари, янги 
туғилган чақалоқларда эса кўз конъюнктиваси ва мугуз 
қаватларининг яллиғланишига (гонобленнорея) олиб келади. 
Касалликнинг асосий юқиш йўли жинсий йўл бўлиб 
ҳисобланади. Касалликни юқиш йўлларидан яна бири бу яқин 
турмиш тарзи алоқалари натижасида бўлиб, касаллик беморлар 
фойдаланган буюм ва жиҳозлар орқали (чойшаб, сочиқ, ювиниш 
воситалари ва бошқалар) ҳам юқади. Болаларга сўзак касаллиги 
катталардан улар билан бирга ётганларида, умумий ҳожатхо-
налардан, ванналардан ва ювиниш анжомларидан фойдаланган-
ларида (агар шу жойларда сўзак касаллигининг йирингли оқмалари 
ва томчилари бўлса) ҳам юқиши мумкин. Болаларга сўзак касаллиги 
уларнинг туғилиш вақтларида бемор оналаридан туғилиш йўллари 
орқали юқиши мумкин, бу вақтда сўзак инфекцияси асосан 
туғиладиган болалар кўз шиллиқ қаватларига тушиб касалликни 
(гонобленорея) юзага келтириши мумкин. Баъзан гонококкли 
инфекциянинг бутун организмга тарқалиш ҳолатлари ҳам (гоно-
коккли сепсис) кузатилади. 
Эркакларда сўзак касаллигининг 3 хил клиник турлари, яъни 
янги сўзак (ўткир, ўртача ўткир, торпид), сурункали сўзак ва яширин 
(латент) сўзаклар тафовут этилади. Агар касал бўлиш муддати 2 
ойдан ошмаган бўлса, янги сўзак деб аталади. Янги сўзак кечиши 
бўйича ўткир, ўртача ўткир ва торпид хилларига бўлинади. Агарда 
касалликни шаклланганлигига 2 ойдан ортиқ вақт ўтган бўлса, у 
ҳолда сурункали сўзак, деб аталади. Бунда сўзак жараёнининг 
кечиши чуқурлашади, жараён ўчоқли тус олади, ҳамда касалликнинг 
асоратлари кузатилади. Касалликни клиник белгилари кўпинча суст 
кўринишларда бўлиб, аҳён-аҳёнда қўзиб туради, жараён узоқ йиллар 
давом этиши мумкин. Касалликнинг яна бир клиник тури мавжуд 
бўлиб, уни яширин сўзак ёки гонококкларни ташувчанлик, деб 
аталади. 
Сўзак касаллигида асосий патологик жараён, одатда касаллик 
қўзғатувчиси гонококкларни бирламчи кирган жойларидан 
бошланади. Шунга асосан, сийдик таносил аъзолари (генитал), 
экстрагенитал ва метастатик сўзаклар тафовут этилади. Метастатик 
сўзак генитал ва эстрагенитал сўзак касалликлари асоратлари бўлиб 
ҳисобланади. Гонококклар аксарият сийдик-таносил аъзолари 


373 
шиллиқ қаватларининг цилиндрик эпителийларини (уретра, бачадон 
бўйни, кўз шиллиқ қавати, тўғри ичак) зарарлайди. Гонококклар 
тушган ерда улар ўша зоҳотёқ ҳужайра ворсинкаларига маҳкам 
ёпишиб оладилар, 3-4 кундан кейин улар субэпителиал бирикти-
рувчи тўқималарга етиб борадилар ва яллиғланиш жараёнини юзага 
келтирадилар. Гонококклар тушган жойларга лейкоцит, лимфоцит 
ва плазматик ҳужайралар миграцияси бошланади ва уретрадан 
йирингли 
суюқлик 
ажралишига 
сабаб 
бўлади. 
Баъзан 
микроорганизмлар тухум ортиғига тушиб уни яллиғлантиради. 
Қўзғатувчи лимфоген йўл билан ҳам ўтиши мумкин. Жараённи 
гематоген йўл орқали диссеминацияланиши аҳён-аҳёнда қайд 
этилади. Бемор организмининг иммун ҳамда бактериоцид ҳимоя 
функцияси сусайганида эса гонококкли сепсис жараёни руй бериши 
мумкин. Аёлларда гонококклар аввал сийдик чиқариш каналини, 
бачадон бўйнини, сўнгра эса бачадон ва бачадон найларини, ҳамда 
тухумдонларни зарарлайди. Гонококклар ажратадиган гоноток-
синлар туфайли беморларда бош оғриши, иштаҳанинг йўқолиши, 
камқонлик ҳолатлари кузатилади, беморларда бўғимлар, асаб тизими 
ҳамда бошқа аъзоларнинг ҳам зарарланиши ҳолатлари кузатилади. 
Сўзак касаллиги юққандан сўнг тахминан 3-5 кунлардан кейин 
хасталик ўткир сўзак уретрити кўринишида кечади. Сийдик чиқарув 
каналининг олд қисмида, ташқи чиқарув тешигининг шишиши, 
қизариши, қичишиши каби ҳолатлар кузатилади, уретрадан 
келаётган йиринг канал оғзида қотиб қолиши натижасида сийиш 
жараёнининг қийинлашиши ҳолати кузатилади. Беморлар сийиш 
вақтида оғриқ, ачишиш ҳолати, эрекция вақтида эса оғриқларнинг 
кучайишига шикоят қиладилар. Сийдик чиқарув каналидан кўп 
миқдорда сарғиш рангли йиринглар ажрала бошлайди, ғовак тана 
ушлаб кўрилганда унинг қаттиклашганлиги, босиб кўрилганда эса 
оғриқни сезиш ҳолатлари кузатилади. Яллиғланиш жараёнининг 
кучайиши оқибатида ажралаётган йирингли суюқлик қон аралаш 
бўлиб, сарғимтир жигарранг тусга киради. Ўткир сўзакнинг кечиши 
жараёнида юқорида қайд этилган жараёнлардан ташқари 
ҳароратнинг 
кўтарилиши, 
иштаҳанинг 
пасайиши, 
умумий 
қувватсизлик ҳолатлари ҳам кузатилади. Сўзак касаллигини кечиши 
жараёнида уретра каналининг олд қисми зарарланганми ёки уни 
орқа қисми ҳам жараёнга жалб этилинганми, ана шу ҳолатни 
аниқлаш мақсадида икки ликобчали синама ўтказилади. Бунинг учун 


374 
беморларни аввал биринчи ликобчага, кейин эса иккинчи ликобчага 
сийдирилади. Агарда уретра каналининг фақат олд қисми 
зарарланган бўлса, у ҳолда йирингли масса сийиш вақтида сийдик 
оқими билан ювилиб биринчи ликобчага тушади ва у лойқаланган 
кўринишда бўлади, иккинчи ликобчадаги сийдикнинг кўриниши эса 
тиниқ ҳолда қолаверади. Агарда уретра каналининг орқа қисми ҳам 
зарарланган бўлса, у ҳолда иккала ликобчалардаги сийдикнинг 
кўриниши лойқаланган бўлади (тотал уретрит). 
Агарда сўзак касаллигига даво чоралари ўтказилмаган бўлса, у 
ҳолда касалликнинг учинчи ҳафталарига келиб беморлар салбий 
шикоятлари, яллиғланиш аломатлари, уретра каналидан йирингли 
ажралмалар ўз-ўзидан камаяди. Тахминан касалликнинг 3-4 
ҳафталари охирларига келиб, яллиғланиш жараёни уретра 
каналининг олд қисмидан унинг орқа қисмига ўтади, оқибатда тотал 
сўзак уретрити авж олади. Натижада беморлар тез-тез сиядилар, 
сийганларида оғриқни сезадилар, сийдик таркиби қон аралаш тус 
олади (терминал гематурия). 
Сўзак касаллигини торпид кўринишдаги кечишида, уретра 
каналининг олд қисми зарарланганда сийдик чиқарув канали 
атрофида шиш, қизариш ҳолатлари унчалик намоён бўлмайди, 
ажралаётган оқма миқдори кам, шилимшиқ, йирингли бўлиб, унинг 
ажралиши асосан фақат эрталабки пайтларда кузатилади холос. 
Беморлар кўпинча сийишларидан олдин шу соҳаларда ачишиш, 
қичишиш каби ҳолатларга шикоят қиладилар. Сийдик чиқарув 
канали орқа қисмининг ҳам яллиғланганлиги ҳолатини икки 
ликобчали синама орқали аникланади, бу вақтда ҳар иккала 
ликобчалардаги сийдик лойқаланган кўринишларда булади. Янги 
сўзакнинг кечиши нафақат ўткир сўзак уретрити, торпид сўзак 
уретритлари кўринишларида, балки ўртача ўткир уретрити 
кўринишларида ҳам кечади, бундай ҳолатларда касаллик белгилари 
юқорида айтилган ҳар иккала сўзак уретрити кечишининг оралиғида 
бўлган кўринишларида кечади. 
Сўзак касаллиги билан хасталанган беморлар ўз вақтида 
даволанмасалар ёки пала-партиш даволансалар, шунингдек, парҳез 
ва даво режимларига риоя қилмасалар у ҳолда касалликнинг кечиши 
ўткир сўзак кўринишидан сурункали сўзак кўринишига ўтади. Шуни 
таъкидлаш лозимки, сурункали сўзак ўзининг субъектив ва объектив 
белгилари билан худди торпид сўзакка ўхшаб кетади. Сурункали 


375 
сўзакка чалинган беморларнинг 60% да касаллик кам ифодаланган 
белгилар билан кечади. Баъзан эса сурункали сўзак касаллиги 
қўзғалиб туради, бундай ҳолат айниқса, беморлар аччиқ, шўр 
таомлар истеъмол килганларида, спиртли ичимликлар ичганларида 
ва жинсий алоқада пайтида кузатилади. Жараён қўзғалганда 
касалликнинг клиник кўринишлари худди ўткир ёки ўртача ўткир 
сўзак кечишларига ўхшаб кетади. Касалликнинг сурункали кечган 
ҳолларида экссудатив яллиғланишларга пролифератив ўзгаришлар 
ҳам қўшилади, натижада шиллиқ қаватлар остидаги инфильтратлар 
ўчоқ-ўчоқ бўлиб жойлашади. У жойлардаги лимфоид ва плазматик 
ҳужайралар билан бирга фибробластлар пайдо бўлади. Баъзан 
юмшоқ инфильтратли, баъзан эса қўшма тўқимали қаттиқ 
инфильтратлар вужудга келади. 
Сўзак касаллигининг кечиши оқибатида кўпинча эркакларда 
касаллик асоратлари қолиши ҳолатлари кузатилади. Эркакларда 
сўзак касаллиги оқибатида уретра ёнидаги йўлчаларнинг ял-
лиғланиши (парауретрит), закар бошчаси ва жинсий олат қалпоғи 
ички юзасининг яллиғланиши (баланопостит), купер безларининг 
зарарланиши 
(куперит), 
простата 
безининг 
яллиғланиши 
(простатит), мояк ортиғининг касалланиши (эпидидимит), уруғ 
пуфакчасининг зарарланиши (везикулит), сийдик пуфагининг 
яллиғланиши (цистит), моякларнинг зарарланиши (орхит) буйрак ва 
буйрак жомларининг йирингли яллиғланиши (пиелонефрит) каби 
асоратлар кузатилиши мумкин. 
Сўзакнинг экстрагенитал асоратлари асосан метастаз йўли билан 
ривожланади ҳамда сўзакли сепсис, эндокардит, бўғимларнинг 
зарарланиши, асаб тизими ва терининг зарарланиши кўринишларида 
намоён бўлади. Янги сўзак касаллигида асоратлар кам ҳолларда 
кузатилади, сурункали сўзакда эса деярли барча ҳолларда у ёки бу 
турдаги асоратлар пайдо бўлади. Сўзак касаллиги асоратларини 
аниқлаш нафақат диагностик аҳамиятга эга бўлади, балки касаллик 
табиатини билиш, даволаш режасининг тўғри тузилишига ҳам 
имконият яратиб беради. Сўзак асоратлари кўпинча гонококк-
ларнинг ўзидан вужудга келади, шу билан бир қаторда қўшилиб 
келадиган юқумли микроорганизмлар ва бошқа аллергик жараёнлар 
ҳам сўзак асоратларининг қисқа муддат ичида шаклланишига ва 
хилма-хил бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. 


376 
Энг кўп учрайдиган сўзак асоратларидан бири бўлиб простата 
безининг яллиғланиши – простатитлар ҳисобланади. Простата 
безининг зарарланиши одатда орқа уретрага ўтган гонококкларнинг 
без чиқарув йўлларига тушиши оқибатида шаклланади. Баъзан 
гонококклар лимфоген ва гематоген йўллар билан ҳам простата 
безига ўтиши мумкин. Сўзак простатитининг клиник белгилари 
худди уретра каналининг орқа қисми яллиғланганидек кўринишлар-
да намоён бўлади, яъни беморлар аҳволи ёмонлашиб, дармонлари 
қурийди, иштахалари пасаяди, чов соҳаси оралиғида оғриқ, ичнинг 
дам бўлиши, қабзият ҳолатлари кузатилади. Беморлар тана 
ҳароратлари 38-39°С гача кўтарилади, кечалари тез-тез заҳар танг 
қилиб, икки ликобчали синамада сийдикнинг ҳар иккала кисмида 
лойқаланиш, чўкмаларида йиринг бўлиши ҳолати кузатилади. 
Касалликнинг кечиш даражасига қараб, ўткир ва сурункали 
простатитлар тафовут этилади. Касалликнинг табиати ва безнинг 
яллиғланиш даражасига қараб эса катарал, фолликуляр ва 
паренхиматоз простатитлар тафовут қилинади. Катарал простатитда 
яллиғланиш ўчоғи асосан без бўлмачаларининг чиқарув йўллари 
соҳаларида кузатилади. Простата бези пайпаслаб кўрилганда 
патологик ўзгаришлар деярли сезилмайди. Фақатгина без суюқлиги 
микроскоп остида текширилганда катта миқдорда лейкоцитлар 
борлиги аниқланади ва лецитин доначаларининг камайганлиги 
маълум бўлади. Фолликуляр простатитда эса без соҳасида 
билқиллайдиган оғриқли ўсмалар ёки чегараланган тугунларни 
пайпаслаб кўриш мумкин бўлади. Беморлар оралиқ соҳасида 
оғриқни сезиш, уруғ отилиш муддатининг тезлашганлиги, жинсий 
олатнинг суст таранглашиши, жинсий қониқиш сезгисининг 
пасайганлиги каби ҳолатларга шикоят қиладилар. Паренхиматоз 
простатитнинг кечишида эса юқорида санаб ўтилган жараёнлар 
кучайиши ва беморлар шикоятларининг кўпайиши кузатилади. 
Беморлар сийганларида ачишиш, қичишиш, уретрадан шиллиқ-
йирингли суюқликнинг аҳён-аҳёнда келиши ҳолатлари кузатилади 
ва улар кайфиятининг бузилиши ҳолатлари кузатилади. Жинсий 
ожизлик белгиларининг кўпайиши беморларга уйқу бермайди. Без 
суюқлигида кўп миқдорда лейкоцитлар топилиши билан бирга леци-
тин доначаларининг кескин камайиб кетганлиги ҳолати ҳам 
аниқланади. Простатитнинг сўзакка алоқадор эканлигини исботлаш 
учун уретрал суюқликдан тайёрланган суртмаларда гонококкларни 


377 
топиш лозим, агарда бактериоскопик усуллар фойда бермаса, у 
ҳолда културал текширув усуллари ёрдам беради. 
Аёллар сўзаги ўзининг клиник кўриниши ва кечиши жиҳатидан 
эркакларникидан бироз фарқ қилади, бу ҳолат эркак ва аёллар 
сийдик-таносил аъзоларининг тузилишидаги тафовутларга боғлиқ 
бўлади. Аёллар сўзаги 75-80% ҳолатларда субъектив шикоятларсиз 
асимптом кўринишларда кечади. Уларда сўзак инфекцияси уретра, 
бартолин безлари, бачадон бўйни, шунингдек, тўғри ичакнинг бир 
йўла шикастланиши кўринишларида кечади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling