Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Қиз болалар сўзаги 
 
Қиз болаларда сўзак касаллигининг учраш ҳолати асосан 2-8 
ёшларда кузатилади. Қиз болалар сўзак касаллигини ушбу касаллик 
билан хасталанган бемор оналаридан, қариндошларидан ёки 
ўзларига қарайдиган аёллардан, одатда ножинсий йўллар орқали 
юқтириб оладилар. Шахсий ва умумий санитария қоидалари 
бузилганда, шунингдек, сўзак касаллиги билан хасталанган 
беморлар билан бир ўринда ётилганда, йирингли ажралмалар билан 
ифлосланган ванналар, ҳожатхона анжомлари, артиниш сочиқлари 
орқали ҳам касаллик юқиши мумкин. Касалликни қиз болаларга 
бундай йўллар орқали юқиши 85-95% ҳолатларда кузатилади. Сўзак 
касаллиги билан хасталанган бемор қиз болалар асосий қисмининг 
касалликни юқтириш манбалари бўлиб уларнинг оналари 
ҳисобланади. Қиз болаларнинг 80-93% да сўзак касаллиги ўткир 
кечади. Аёллар сўзаги кечишидан фарқли ўлароқ, қиз болаларда 
касаллик асосан, сийдик-таносил аъзоларининг кўп қаватли ясси 
эпителийи билан қопланган соҳалари зарарланади. Бачадон ва 
ортиқларининг 
зарарланиши 
эса 
одатда 
кузатилмайди. 
Касалликнинг инкубацион даври қисқа, тахминан 3 кун давом этади, 
яллиғланиш жараёни кўп ўчоқли бўлиб, беморларнинг деярли 100% 
да қин ва қин даҳлизи, 85% да уретра канали, 50-82% да тўғри 
ичакнинг қуйи қисмлари шиллиқ қаватларининг зарарланиши 
ҳолати кузатилади. 
Сўзак касаллиги жинсий аъзолар ва орқа чиқарув тешиги 
соҳаларида кузатиладиган оғриқ, ачишиш, қичишиш каби белгилар 
билан бошланиб, бемор қизларнинг умумий ҳароратлари 
кўтарилади, тез-тез сийиш, сийган вақтларида ачишиш ҳолатлари 


378 
безовта қилади. Кичик жинсий лаблар терисида, қин даҳлизи, 
қиннинг девори, сийдик чиқариш найчаси ва тўғри ичакнинг пастки 
қисмларида яллиғланиш белгилари кузатилади. Бундан ташқари кат-
та уятли лаблар ва оралиқ терисида ҳам қизариш, шишиш каби 
белгилар намоён бўлади. Жинсий ёриқдан оққан йирингли суюқлик 
жинсий лаблар соҳасида қуриши натижасида сарғимтир-жигар ранг 
қатқалоқлар ҳосил бўлади. Қин даҳлизида майда эрозиялар пайдо 
бўлиши мумкин. Баъзан ўткир яллиғланиш жараёни оқибатида қин-
нинг девори, уретранинг оғзида полипоз ўсимталарнинг ривожлан-
ганлигини кўриш мумкин. 
Вульвовагинитга дучор бўлган қиз болаларнинг барчасида 
уретрит белгилари кузатилади, яъни уретра каналининг ташқи чиқа-
рув тешиги қизариши, шишиши ва кенгайиши ҳолати кузатилади. 
Сийдик йўлининг пастки девори босиб кўрилганда ундан йирингли 
суюқлик ажралиши ҳолати қайд этилади. Қиз болалар тез-тез сийдик 
ажратиб турадилар, баъзан улар сийдикни тутиб тура олмайдилар. 
Сўзак 3-7 ёшли қиз болаларда бартолинит ва эндоцервицит каби 
асоратларни бериши мумкин, бундай ҳолларда бу безларнинг 
катталашганлигини, чиқарув йўллари соҳасида эса қизил нуқталарни 
яққол кўриш мумкин. Бачадон бўйни қизарган ва шишган кўри-
нишларда бўлиб, унинг оғзидан йирингли суюқлик ажралиб туради, 
атрофида эса майда-майда эрозиялар кузатилади. Қиз болаларда 
сўзак касаллиги диагнозини қўйиш учун йирингли оқмалардан 
олинган суртмаларда албатта гонококклар топилиши лозим. 
Сўзак касаллигига ташхис қўйилишида бактериоскопик ва 
бактериологик усуллар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бактериоскопик 
текширув усул орқали ташхис қўйилишида беморларни сийдик 
чиқарув йўлидан ажралаётган йирингли суюқликдан суртма 
тайёрлаб, уни Грамм усулида бўялади (гонококклар грамманфий 
тарзда бўялади) ва микроскоп остида текширилада, сўзак қўзға-
тувчиси диплококкларнинг топилиши касаллик ташхисини тас-
диқлайди. Шунингдек, гонококкларнинг ҳужайра ичида жойлаш-
ганлиги, уларни жуфт-жуфт, ловиясимон шаклларда бўлиши ва 
бошқа белгилари орқали касалликнинг асл табиати аниқланади. 
Худди шундай текширувлар бактериологик усуллар ёрдамида ҳам 
олиб борилади, сунъий озуқа шароитларида ўзига хос кўринишларда 
сўзак касаллиги қўзғатувчиси колонияларининг пайдо бўлиши 
ҳолати касаллик ташхисини тасдиқлаб беради. 


379 
Сўзак касаллигини даволаш махсус ишлаб чиқилган услубий 
қўлланма асосида олиб борилади. Мазкур қўлланмага асосан касал-
ликни даволашда антибиотиклар, сульфаниламидлар, специфик ва 
носпецифик иммун дори воситалари, шунингдек, маҳаллий даво 
чоралари 
қўлланилади. 
Антибиотик 
дори 
воситаларидан 
пенициллин тузлари, левомицетин, тетрациклин, эритромицин, 
мономицин ва канамицинлар ишлатилади. Кўпинча пенициллин ва 
унинг узайтирилган таъсир этиш хусусиятига эга ҳосилалари 
қўлланилади. Бензилпенициллинлар 300 000 ТБ дан ҳар 4 соатда 
мушак орасига, Бициллин -1,3,5, лар 1 200 000 ТБ дан ҳар 48 соатда 
мушак орасига юборилади, жами даво курсининг ҳажми 3 000 000 
млн. ТБ ташкил этади. Кейинги йилларда сўзакни даволашда 
цефалоспорин дори воситаларидан цепорин, цефамизин, кефзол, 
цефуроксим, цефолексин кабилардан ҳам фойдаланилмоқда. 
Сульфаниламид 
дори 
воситаларидан 
сульфомонометоксин, 
сульфадиметоксин, сульфатон ва бисептол-480 кабилар ҳам кенг 
қўлланилади. Иммунологик даво чоралари ўтказилаётганда 
гоновакцина, пирогенал, продигиозан, аутоқон ва витаминлардан 
фойдаланилади. Янги ўткир, ўртача ўткир асоратсиз сўзак 
касалликларини даволашда фақат антибиотик дори воситаларидан 
фойдалинади. Янги торпид ва сурункали асоратсиз кечадиган сўзак 
билан хасталанган беморларни даволашда дастлаб иммун даво 
воситалари, сўнгра эса антибиотиклар тавсия этилади, бу вақтда 
антибиотиклардан пенициллин гуруҳи қўлланилади, жами даво 
курси 4,2-6 млн. ТБ қилиб белгиланади. Янги ва сурункали сўзак 
қолдирадиган асоратларни даволашда ҳам дастлаб иммун даво 
воситалари, сўнгра эса антибиотиклар қўлланилади. Аммо сўзакнинг 
бундай мураккаблашган турларида антибиотикларни танлашдан 
олдин уларга нисбатан гонококкларнинг сезувчанлиги ҳолатини 
аниқлаш лозим. Шу билан бирга сўзак асоратларининг турига қараб 
у ёки бу хил маҳаллий даво чоралари ҳам (уретрани ювиш, простата 
безини уқалаш, мояк халтаси-ёрғоққа суспензорий кийгизиш ва 
ҳоказо) ўтказилади. Сульфаниламид дори воситалари асосан 
сурункали асоратлар қолдирадиган сўзак касаллиги билан 
хасталанган беморларда антибиотикларга нисбатан чидамлилик 
ҳолати бўлганда ёки нохуш белгилар кузатилганда қўлланилади. 
Яширин сўзакда даво навбат билан иммун дори воситалари ва 
антибиотиклар билан ўтказилади, бундай ҳолларда бир вақтнинг 
ўзида икки турдаги антибиотикларни қўллаш мумкин. 


380 
Болаларда сўзак касаллигини даволаётганда, даво чоралари 
касалхона шароитларида олиб борилиши лозим. Қиз болаларнинг 
янги, асоратсиз сўзаги касаллигида антибиотик (пенициллин 500 000 
ТБ дан) ҳар 3 соатда мушак орасига юборилади, жами даво курси 2 
млн. ТБ ни ташкил этади. Янги асоратли ва сурункали сўзак 
касалликларини даволашда пенициллин дори воситасининг умумий 
миқдори 4 млн. ТБ гача, эритромицин дори воситасининг миқдори 
эса 6-8 млн. гача етказилади. Бироқ керакли натижа олиш мақсадида 
антибактериал давога қадар иммун даво чоралари (4 ёшдан катта 
бўлган қиз болаларда) ўтказилади. Қин ва тўғри ичак соҳалари 1-2-
3% протаргол ёки колларгол эритмалари билан ювилади, бачадон 
бўйни соҳасига ихтиол малҳамининг 5-10%ли глицеринли эритмаси 
суртилади. 
Сўзакка қарши даво чоралари ўтказилгандан 7-10 кун ўтгач, 
беморларда даволанганлик ҳақидаги мезонлар аниқланади, буни 
аниқлаш учун провокация (касалликни сунъий қўзғатиш) усулла-
ридан фойдаланилади. Касалликни сунъий қўзғатишнинг биологик 
(мушак орасига гоновакцинани юбориш, катта ёшдаги беморларга 
0,5 млрд., болаларга эса 200 млн.- 300 млн. микроб таначалари 
миқдорида), кимёвий (1-3% кумуш нитрат эритмаси маҳаллий 
қўлланилади), алиментар (ўткир ва шўр таомлар истеъмол қилиш), 
механик (уретрага бужлар киритиш), физик (турли иситувчи 
муолажалар ўтказиш) усуллари қўлланилади. Қўшма провокация 
усуллари ўтказилгандан сўнг 24, 48, 72 соат ўтгач, беморлардан 3 
марта суртмалар тайёрланиб, бактериоскопик текширувлардан 
ўтказилади. Шунингдек, сунъий озуқа шароитларида экиб ўстириш 
усуллари ҳам қўлланилади, простата безининг суюқлиги ҳолати 
текширилади ва уретроскопия қилинади. Агар суртмаларда, озиқли 
муҳитларда, жинсий безлар суюқлигида ва сийдик йўлларида 
касаллик белгилари кузатилмаса, уларда шунингдек, гонококклар 
топилмаса, текширилаётган беморлар соғлом, деб топилади ва улар 
бутунлай даволанган, деб ҳисобланадилар. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling