Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Қўзғатувчиси. 1981-1982 йилларда АҚШда Роберт Галло
Францияда Люк Монтанъелар томонидан ОИТС ни қўзғатувчиси 
бўлган ретровирус кашф этилди. Янги кашф этилган вирусга 
америкаликлар HTLV-III (Нuman Т-lуmрhоtrорiс virus: одам Т-
лимфотроп вируси), францияликлар LAV (Lуmphadenopathy 
associated virus: лимфоаденопатияга алоқадор вирус)
деб ном 
беришди. 1986 йилда эса ОИТС ни қўзғатувчи вирусга умум-
лаштирилган HIV (human immunodeficincy virus), яъни одам 
иммуннодефицит вируси (ОИВ), деб ном берилди. Ўтган вақт 
мобайнида бутун дунё олимлари томонидан бу касалликни ўрганиш 
учун катта илмий ишлар олиб борилди ва олиб борилмоқда. Бу 
илмий изланишлар натижасида касаллик қўзғатувчисининг 
хусусиятлари, юқиш йўллари, касалликнинг патогенези аниқланди, 
нисбатан самарали даволаш услублари амалиётга тақдим қилинди, 
энг муҳими касалликни олдини олишнинг самарали чоралари ишлаб 
чиқилди. 
Ҳозирги пайтда орттирилган иммун танқислиги синдроми 
касаллиги вирусининг 2 хил ирсий турлари HIV-I, HIV-II борлиги 
аниқланган. HIV-I бутун дунёдаги, шу жумладан, бизнинг 
мамлакатимизда ҳам тарқалган ОИТС нинг асосий қўзгатувчиси 
бўлиб, HIV-II вируси эса ғарбий Африка мамлакатларида кенг 
таркалган ОИТС нинг қўзғатувчиси бўлиб ҳисобланади. ОИВ одам 
организимидан ташқарида тезда нобуд бўлади, шунинг учун ҳам 
касаллик маиший алоқалар вақтида юқмайди. Маълумки, 
ретровируслар ДНК ни РНК қолипида (матрица) синтез қила олиш 
хусусиятига эга, ретровирус номи ҳам шундан келиб чиққан. ОИТС 
касаллигини тарқатувчи ретровирус шарсимон шаклга эга бўлиб, 
диаметри 100 - 140 танометрга тенг. 
ОИВ бактерицид эритмалар таъсирида, айниқса, формалде-
гиднинг 0,5% ли эритмаси, лизолнинг 0,5% ли, хлорамин, эфир, 
ацетонларнинг 3% ли натрий, гипохлориднинг 0,2% ли 
эритмаларида ва 70% ли спирт таъсирида тезда нобуд бўлади. 
Турли-туман буюмлар таркибидаги ОИВ юқори ҳарорат таъсирида 
(57°С дан юқори) ҳам нобуд бўлади, аммо ретровирус қуритилган 
ҳолда 22°С да 4-6 кун мобайнида ўзининг вирулентлик хусусиятини 


387 
сақлаб қолиши мумкин. Шунингдек, ОИТС қўзғатувчиси 
радиоактив нурланишлар ва ультрабинафша нурларига бирмунча 
чидамли бўлади. Демак, беморларга ишлатилган асбоб- ускуналарни 
тегишли дизенфекция қилувчи эритмалар билан ишлов берилганда 
ёки қайнатиб ювилганда ОИВ дан тўлиқ тозаланади.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling