Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Захм касаллигини даволаш 
Захм билан хасталанган беморларда ўтказиладиган даво чора-
лари касалликни қўзғатувчиси рангсиз трепонемаларни нобуд 
қилишга қаратилган. Шунинг учун ҳам бундай даво усулларини 
амалга ошириш учун қўлланиладиган дори воситалари махсус дори 
воситалари, деб аталади. Захмга учраган беморлар организмининг 
қаршилик кўрсатиш қобилиятини ошириш ва серологик жараёнлар 
жавобининг манфий бўлишини тезлаштириш мақсадида ўзига хос 
бўлмаган даво усуллари ҳам қўлланилади. Демак, захмга қарши 
махсус даво усулларининг ўтказилиши билан бир вақтда ўзига хос 
бўлмаган даво усуллари ўтказилиши юқори самарали натижалар 
олиш имконини беради. Огоҳлантирувчи (превентив) даво усули 
захмга йўлиққан беморлар билан жинсий ёки яқин маиший 
алоқаларда бўлган шахсларда ўтказилади (бунда асосан антибиотик 
дори воситалари қўлланилади). Касалликни олдини оладиган ёки 
профилактик даво усуллари эса захм билан хасталанган бемор 
аёллардан туғилган болаларда ёки захм касаллиги билан хасталанган 
ҳомиладор аёллар учун ўтказилади (асосан пенициллин дори 
воситаси билан). Захм касаллигининг кеч даврларида кузатиладиган 


363 
диагностик ноаниқликларда асосан синов даво усули қўлланилади. 
Захм касаллигини махсус даволашда антибиотик, висмут ва йод 
дори воситаларидан фойдаланилади. 
Захм касаллигини махсус даволашда антибиотик дори 
воситаларидан пенициллин, бициллин-1, бициллин-3, бициллин-5 
лар, экмоновоциллин, эритромицин, тетрациклин, олететринлар кенг 
миқёсда қўлланилади. Агарда антибиотик пенициллин дори 
воситасининг ҳар бир мл бемор қонидаги миқдори 0,03 дан юқори 
бўлса, бу миқдор захмни даволашга қодир, деб ҳисобланади, яъни 
трепонемоцид таъсир этиш қобилиятига эга бўлади. Пенициллин 
дори воситаси таъсир этиш муддати узайтирилган бошқа дори 
воситаларига нисбатан беморлар томонидан яхши қабул қилинади, у 
камдан-кам ҳолларда асоратлар қолдиради. Шунга қарамасдан 
беморларнинг касаллик тарихида пенициллинга нисбатан кўнгилсиз 
воқеалар бўлган-бўлмаганлигини аниқлаб, белгилаб қўйиш лозим. 
Пенициллин дори воситасини дастлабки юборишдан 30 дақиқа аввал 
ҳар эҳтимолга қарши гистаминга қарши дориларидан бирортасини 
(димедрол, диазолин, супрастин) ичиш учун бериш лозим. Бундай 
ҳолат таъсир муддати узайтирилган антибиотикларни (бициллин-1, 
бициллин-3, бициллин-5, экмоновоциллин) юборишдан аввал ҳар 
сафар қўлланилиши лозим. 
Захм касаллигини даволашда пенициллин дори воситасининг 
сувда эрийдиган турлари бўлган бензилпенициллиннинг натрийли 
ва калийли тузлари қўлланилади. Бу дори воситалари беморларга 
ҳар 3 соатда мушак орасига юборилади, чунки дорининг шифобахш 
миқдорини бир меъёрда сақлаб туриш лозим, акс ҳолда дори 
воситасининг қондаги миқдори камайиб кетиб, уни трепонемаларни 
ўлдириш қобилияти сусаяди, оқибатда даволаш жараёни 
муваффақиятсиз чиқади. Пенициллин дори воситасини узоқ вақт 
давом этадиган анологлари беморларга икки босқичли усуллар 
ёрдамида юборилади. Бициллин-3 (бензилпенициллиннинг натрийли 
ёки калийли тузи), шунингдек, новокаин ва дибензилэтилендиамин 
тузларидан иборат аралашмаси бўлиб, дори воситаси мушак орасига 
икки босқичли усул орқали ҳар 4 кунда бир марта юборилади. Икки 
босқичли усулнинг моҳияти шундан иборатки, юборилаётган дори 
воситасини қон томирлари ичига тушиб қолмаслиги учун дастлаб 
игнанинг ўзи санчилади (1-босқич), игнадан қон чиқмаётганлигига 
ишонч ҳосил қилингандан кейин, унга шприц кийгизилади ва шун-


364 
дан сўнг эса дори воситаси аста-секин, эҳтиётлик билан юборилади 
(2-босқич). Бициллин-1 (бензилпенициллиннинг дибензнлэтилен-
диамин тузи) ва бициллин-5 (бензилпенициллиннинг 80% ли 
дибензилэтилендиамин тузи) ва 20 %ли новокаин тузлари аралаш-
маси бўлиб, мазкур дори воситалари мушак орасига ҳар 5 кунда 1 
марта икки босқичли усул билан юборилади. Пенициллин ва 
уларнинг аноалогларини қўллаш оқибатида рўй берадиган ҳар хил 
асоратлар кузатилганда эритромицин антибиотиги ишлатилади. 
Эритромициннинг захм касаллигига нисбатан шифобахш таъсир 
кучи пенициллинникига нисбатан паст ҳисобланади, шунинг учун 
ҳам бу дори воситаси якка ҳолда захмни даволашда қўлланилмайди. 
Дори воситаси ҳар 6 соатда (кунига 4 марта) 0,5 г дан овқатдан 
кейин беморларга ичиш учун тавсия этилади. Пенициллин ва 
эритромицин дори воситаларига нисбатан сезувчанлик ошган 
пайтларда беморларга олететрин, тетрациклин дори воситалари 
тавсия этилади ва бу антибиотиклар беморларга 0,5 г дан кунига 4 
маҳалдан берилади. 
Захм билан хасталанган беморларни даволаш жараёнида анти-
биотикларнинг дастлаб юборилиши вақтида уларда тана ҳарора-
тининг кўтарилиш жараёни (Геркесгеймер жараёни), кўнгил айнаши, 
бош оғриғи, тана ва суякларда оғриқлар, умумий ҳолсизлик каби 
белгилар кузатилади, бундай ҳолат 6-8 соат давом этиб, кейин ўз-
ўзидан ўтиб кетади. Бундай ҳолат беморларни антибиотик дори 
воситалари билан даволашни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди. 
Пенициллин, айниқса, таъсир муддати узайтирилган пенициллин 
препаратлари билан даволашда аллергияга алоқадор турли-туман 
асоратлар кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда пенициллин билан 
даволаш тўхтатилиб, дарҳол гистаминга қарши дори моддалари ва 
кальций препаратларини қўллаш лозим. Агарда захм касаллиги 
билан хасталанган беморларда бир вақтнинг ўзида аллергик 
касалликлар (бронхиал астма, эшакем), ички секреция безларининг 
касалликлари, ўткир ошқозон-ичак касалликлари, ривожланган сил 
жараёни, қон касалликлари, юрак-томирлар системасининг оғир 
турлари қайд этилса ундай ҳолатларда беморларга антибиотик дори 
воситалари тавсия этилмайди. 
Захм касаллигини махсус даволашда висмут дори воситалари 
қўллаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу дори воситаларининг 
вакиллари сифатида бийохинол, бисмоверол, пентабисмоллар 


365 
қўлланилади. Бийохинол дори воситаси шафтоли мойида эритилган 
висмут, йод ва хинин аралашмаси бўлиб, таркибида 25% висмут, 
56% йод ва 19% хинин моддаси бўлади. Дори воситаси мушак 
орасига, думбанинг юқори ташқи чорак қисмига узун игна ёрдамида 
икки босқичли усул ёрдамида юборилади, дори воситасини мушак 
орасига юборишдан аввал у иссиқ сувда иситилиб, яхшилаб 
чайқатилади. Висмут препарати ҳар куни 1 мл ҳисобида, кунора 2 мл 
дан ёки ҳафтасига 2 марта 3 мл дан юборилади, даво курсининг 
миқдори 40-50 мл ни ташкил этади. Шуни таъкидлаш лозимки, 
агарда ҳар 1 мл бийохинол дори воситасининг таркибида 0,02 г соф 
висмут бўлса, у ҳолда даво курси довомида беморлар 1 г гача соф 
висмут қабул қиладилар. Бисмоверол дори воситаси бу 
моновисмутин кислотанинг висмутли тузини шафтоли мойидаги 
аралашмаси бўлиб, 1 мл аралашмасида 0,05 г соф висмут бўлади. 
Дори воситаси ҳафтасига 1 марта 1,5 мл дан мушак орасига 
юборилади, даво курси давомида беморларга 10-20 мл препарат 
юборилади. Пентабисмол дори воситаси таркибида 47,9% соф 
висмут бўлган сувда эрийдиган аралашма бўлиб, унинг ҳар 1 мл 
эритмаси таркибида 0,01 г соф висмут бўлади. Дори воситаси 
беморларга кунора 2 мл дан мушак орасига юборилади, даво 
курсининг миқдори 40-50 мл ни ташкил этади. 
Агарда захм касаллиги билан хасталанган беморларда оғиз шил-
лиқ қаватлари, буйрак жигар, сил, қанд касалликлари кузатиладиган 
бўлса, ундай ҳолларда висмут дори воситалари қўлланилмайди ва 
бундай ҳолатлар даволашга монелик қиладиган ҳолатлар, деб ҳисоб-
ланади. Висмут дори воситаларининг қўлланилиши сабабли 
милкларда, айниқса, унинг чеккаларида висмут метали тузлари 
йиғилиши, натижасида ушбу соҳаларда кўкимтир кулранг ҳошиялар 
(висмут ҳошиялари) ҳосил бўлади. Милк соҳаларининг висмут 
натижасида зарарланиши висмут гингивитлари, деб аталади. Оғиз 
бўшлиғи томонидан висмут препаратлари таъсирида висмутли 
стоматитлар ҳам учраши ҳолати қайд этилади. Висмут дори 
воситаларининг қўлланилиши натижасида беморларда буйрак-
ларнинг зарарланиши ҳолати, яъни нефропатия ҳолатлари ҳам 
кузатилади. Бундай ҳолатларда сийдик таркибида оқсиллар пайдо 
бўлиши ва альбуминурия ҳолати, баъзан эса цилиндрурия ҳолати 
ҳам кузатилади. Сийдик таркибида висмут ҳужайраларининг 
нефропатиянинг захмга алоқадор эканлигини исботловчи далил 


366 
бўлиб топилиши (донадор цитоплазмали эпителий ҳужайралари) 
ҳисобланади. 
Захмни даволашда йод дори воситаларидан (натрий йод, калий 
йод ва кальций йод) ҳам кенг қўлланилади. Йод препаратлари асосан 
учламчи захм даврида, ички аъзолар, асаб тизими захми ва кеч туғма 
захмларда қўлланилади. Йод дори воситалари серологик 
жараёнларнинг натижаларини тез манфийлаштришга, дўмбоқчали ва 
тугунли тошмаларни, шунингдек, катта ҳажмдаги бошқа яллиғ-
ланган маддали ўчоқларни сўрилишининг тезлашишига, тунги 
суякларда кузатиладиган тунги оғриқларни пасайтиришга сабабчи 
бўлади. Бундан ташқари висмут дори воситалари билан 
даволанаётган беморларда висмут тузларини организмдан тез 
чиқариб юбориш (элиминация дейилади) мақсадида ҳам йод 
препаратлари (даволаш курслари ўртасида, яъни танаффус 
пайтларида) қўлланилади. Йод дори воситаларининг намояндалари 
бўлмиш калий йод ва натрий йодларнинг 3-4-5%ли эритмалари 
беморларга 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан кейин сут билан 
ичишга тавсия этилади. Калций йод препарати эса 1-2 донадан 
кунига 3 маҳал овқатдан сўнг 1-1,5 ой мобайнида тавсия этилади. 
Шундай қилиб, захм билан хасталанган беморларга ҳар даво курси 
давомида 60-80 г соф йод моддаси берилади. Агарда захм касаллиги 
билан хасталанган беморларда йод моддаларига сезувчанлик 
ҳолатининг ошиши ва аллергия ҳолатлари кузатилса, уларда ривож-
ланган ўпка сили, буйрак касалликлари (нефрит ва нефрозлар), қайта 
тикланмайдиган юрак-томирлар тизими касалликлари, қон 
яратадиган аъзолар касалликлари кузатилса ундай ҳолатларда йод 
дори воситалари беморларга тавсия этилмайди ва бундай ҳолатлар 
йод препаратларини қўллашга монелик қилувчи ҳолатлар, деб 
баҳоланади. Йод препаратлари қўлланилиши натижасида конъ-
юнктивит, ринит, бронхит, ошқозон-ичак йўлларининг касаллик-
лари, йод ҳуснбузари, йододерма каби асоратлар кузатилиши 
мумкин. Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда йод билан даволашни 
вақтинча тўхтатиш лозим. 
Захмга учраган беморларни даволашда қуйидаги даво усуллари 
қўлланилади. Бирламчи серонегатив, бирламчи серопозитив, 
иккиламчи янги захм ва огоҳлантирувчи даво чоралари 
ўтказилаётганда, пенициллин дори воситаси 400 000 дан ҳар 3 
соатда мушак орасига 14 кун мобайнида юборилади, жами даво 


367 
курси 44,8 млн ни ташкил этади. Иккиламчи қайталанган ва эрта 
яширин захм билан касалланган беморларга эса пенициллин 400 000 
дан суткасига 8 марта мушак орасига 28 кун давомида юборилади, 
жами даво курси 89,6 млн. ни ташкил этади. 
Кеч яширин захмда (орттирилган ва туғма захмда) дастлаб 
бийохинол (2 мл дан кунора, 12-14 мл га етгунча ) мушак орасига 
юборилади. Сўнгра пенициллин (200 000 дан ҳар 3 соатда мушак 
орасига юборилади, жами даво курси 40 млн.ни ташкил этади) билан 
даволанади. Даво охирида бийохинол препаратининг миқдори 40-50 
мл га етказилади. Орадан 1,5-2 ой ўтгач пенициллин-висмут даво 
курси такрорланади. Бундай беморларни даволаш тугади, деб 
ҳисоблаш учун висмут препаратлари билан яна икки даво курси 
ўтказилиши лозим. Ҳар гал висмут дорисининг тури ўзгартирилиб 
(гоҳ бисмоверол, гоҳ пентобисмол) турилиши ва даво курслари 
ўртасида 1,5-2 ой давомида танаффус қилиниши керак. Учламчи 
захм билан оғриган беморларни даволаш кеч яширин захмда 
бўлганидек олиб борилади. Бунда дастлаб юбориладиган бийохинол 
дори воситаси миқдори 20 мл гача етказилиши лозим. 
Эрта туғма захмга (белгили ва яширин) чалинган бемор болалар 
фақатгина пенициллин билан 30 кун давомида узлуксиз 
даволанадилар. Пенициллин дори воситаси 0-6 ойгача бўлган, захм 
билан хасталанган бемор болаларга ҳар 1 кг тана оғирлигига 100000 
дан ҳисобланган ҳолда, ҳар 4 соат давомида мушак орасига 50000-
100000 дан юборилади. 6 ойдан 1 ёшгача бўлган бемор болаларга 
ҳар 1 кг тана оғирлигига 75000 дан ҳар 4 соат давомида мушак 
орасига 100000-150000 дан юборилади. 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган 
бемор болаларга эса ҳар 1 кг тана оғирлигига 50000 дан ҳар 4 соат 
давомида мушак орасига 100000-200000 дан юборилади. Масалан, 
тана оғирлиги 6 кг бўлган 4 ойлик гўдакни даволаш учун 
пенициллин эритмаси суткасига 600 000 дан (100 000 дан ҳар 4 
соатда) 30 кун давомида (жами 18 млн.) юборилиши керак. 
Пенициллин билан касалликни олдини оладиган даво (профилактик) 
2 ҳафта давомида ўтказилади, бу вақтда препаратнинг кундалик 
миқдори 1 кг тана оғирлигига 100 000 ни ташкил этади. Масалан, 
оғирлиги 5 кг бўлган бир ойлик чақалоққа кунига 500 000 дан, жами 
7 млн. миқдорида пенициллин юборилади. Огоҳлантирувчи 
(превентив) даво кўпинча 3 ёшгача бўлган болаларда ўтказилиб, 
пенициллиннинг даво миқдори гўдакнинг ёшига қараб, 1 ёшгача 


368 
бўлган болаларга 1 кг тана вазнига нисбатан 500 000 дан, 1-5 ёшгача 
400 000 ТБ, 6-10 ёшга – 300 000, 11–15 ёшга – 200 000 , 15 ёшдан 
катта ўсмирларга 100 000 ни ташкил этади. 
Захм касаллигига учраган беморларни даволашда махсус даво 
усуллари билан бир қаторда ўзига хос бўлмаган даво усуллари ҳам 
қўлланилади. Асосан бундай усуллар ёрдамида захмни даволаш 
унинг кеч даврларида (иккиламчи қайталама, эрта яширин захм, кеч 
яширин захм, учламчи захм, ички аъзолар ва асаб системасининг 
захми) яхши самара беради. Захм касаллигини ўзига хос даволашда 
усуллар билан бўлмаган пироген (пирогенал, продигиозан), биоген 
стимулятор (алоэ, ФиБС, шишасимон тана, спленин), витамин 
(тиамин, пиридоксин, витамин С, витамин В12), иммун дорилари 
(декарис, натрий нуклеинат, метилурацил), давога мослашишни 
жадаллаштирувчи (адаптоген) дори воситалари (пантокрин, 
элеутерококк) кенг қўлланилади. Захмни серорезистент ҳолатида 
кечишида, серологик қайталаниш ҳоллатларида, орқа мия 
суюқлигида чуқур ўзгаришлар кузатилганда ўзига хос бўлмаган даво 
чораларини кенг кўламда қўллаш кутилган натижалар беради. 
Ҳозирги пайтда захм касаллиги муваффақиятли даволаниб 
келинмоқда, натижада унинг оғир турлари (кўриш нервининг 
атрофияси, орқа мия сухтаси, ривожланган фалажлик) кам 
ҳолатларда кузатилмоқда. Туғма захм касаллигининг учраш 
ҳолатлари ҳам камайиб бормоқда, касалликнинг эрта даврларида 
ўтказилган даво чоралари натижасида касалликнинг бутунлай 
тузалиб кетиши кузатилмоқда. 
Захмга қарши даволанган беморларда касаллик белгиларининг 
йўқолиши, серологик жараёнлар жавобининг манфийлашиши, 
беморларни захм касаллигидан халос бўлди дегани эмас, чунки захм 
белгилари маълум муддатдан сўнг яна қайта пайдо бўлиши, 
серологик жараёнлар натижалари қайта мусбат кўрсаткичлар 
бериши мумкин. Шунинг учун захм билан хасталанган беморларда 
даволанганлик тўғрисидаги мезонни аниқлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Бунинг учун захм касаллиги бўйича даволанган беморлар 
узоқ муддат мобайнида диспансер назоратида бўладилар, бундай 
диспансер кузатувлари 1 йилдан 5 йилгача бўлган даврни ўз ичига 
олади. (Бирламчи серонегатив захм билан хасталанган ва даволанган 
беморлар 1 йил давомида, бирламчи серопозитив, иккиламчи янги 
захм билан хасталанган ва даволанган беморлар 3 йил давомида). 


369 
Иккиламчи қайталанган, яширин ва учламчи захм, шунингдек, 
захмнинг бошқа кеч турлари билан хасталанган ва даволанган 
беморлар 5 йил давомида диспансер назоратида бўладилар. Захм 
касаллиги билан хасталанган беморларда классик серологик 
жараёнларнинг барчаси манфий жавоблар кўрсатмагунча, улар ҳар 
ойда 1 марта клиник ва серологик назоратдан ўтказилиб турадилар. 
Шундан сўнг, 1- йил давомида ҳар чоракда, диспансер назоратининг 
2- ва 3- йилларида эса ҳар олти ойда бир марта клиник-серологик 
текширувдан ўтказилади. Назоратнинг кейинги йилларида эса 
беморлар йилига бир марта клиник ва серологик текширувлардан 
ўтиб туришлари шарт. Агарда захм касаллиги билан хасталанган 
беморларга ўтказилган даво туфайли, бутун кузатув мобайнида 
захмнинг бирор белгилари пайдо бўлмаса, махсус даво 
ўтказилгандан сўнг ҳомиладор бўлган аёллардан туғилган болаларда 
захмнинг ҳам клиник, ҳам серологик белгилари кузатилмаса у ҳолда 
бундай беморлар захм инфекциясидан ҳоли бўлган ва соғлом, деб 
баҳоланади. 
Аммо баъзи беморларда ўтказилаётган даво чораларига 
қарамасдан классик серологик жараёнлар мусбат жавоб бериши 
мумкин. Узлуксиз усул билан даволангандан сўнг бир йилдан ортиқ 
бўлган муддат мобайнида КСР жараёнлари натижаларининг ўта 
мусбат қолиш ҳолларига серорезистентлик захм, дейилади. Захм 
билан касалланган беморларида серорезистентлик ҳоллари 
кузатилганда қўшимча даво курслари буюрилади. Бундай ҳолларда 
кўпинча, иккиламчи қайталама захмга учраган беморларда 
ўтказиладиган даво чоралари такрорланади. Серорезистент захмда 
антибиотиклар ва висмут препаратлари йиғиндисини ўз ичига олган 
3 даво курси ўтказилса ҳам бўлади. Серорезистент захмга қарши 
танланган даво усулларидан қатъий назар, бу махсус давони 
носпецифик даво усуллари билан қўшиб ўтказилгани маъқул. 
Захм хасталиги билан даволанган беморларда даволанганлик 
тўғрисидаги мезонни аниқлаш лозим. Ўтказилган даво чораларининг 
сифати (қўлланилган усулнинг тўғрилиги, дори миқдорининг етарли 
даражада бўлиши, препаратларни алмаштириб туриш тартиби, даво 
курслари орасидаги муддат ва бошқалар), тери ва шиллиқ 
қаватларда захмга алоқадор белгиларнинг йўқлиги, ички аъзо ва 
системаларда кузатиладиган специфик ўзгаришларнинг ҳозирги 
ҳолати, рентгенологик текширув натижалари, лаборатория (клиник, 


370 
серологик, ликворологик) текширувларининг натижалари ана 
шундай мезон бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли орттирилган ва туғма 
захм билан хасталанган беморлар ҳисобдан чиқарилишларидан 
аввал, улар синчковлик билан ҳар томонлама текширувдан 
ўтказилишлари лозим. Бу борада педиатр, терапевт, невропатолог, 
окулист, кардиолог, отоларинголог, гинеколог каби мутахасис-
ларнинг ҳам текширув натижалари муҳим аҳамият касб этади. 
Агарда клиник, серологик кузатувлар даврида захмнинг янги 
белгилари кузатилмаса, ички аъзолар, асаб ва суяк-таянч тизимлари 
тарафларидан махсус ўзгаришлар аниқланмаса, серологик ва 
ликворологик жараёнлар текширувларида манфий натижалар 
кузатилса, бундай ҳолатларда захм касаллиги билан хасталанган 
беморлар соғлом, деб тан олинади ва ҳисобдан чиқариладилар. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling