1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЙЎЛ
ҲАРАКАТИ ҚАТНАШЧИЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО
МУНОСАБАТЛАРИ ҲАМДА МАХСУС МОСЛАМАЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш тизимини
янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон
қарорига
мувофиқ,
шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл
ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ҳамда
махсус
мосламалардан фойдаланишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар
Маҳкамаси қарор қилади:
1. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати
қатнашчилари
билан
ўзаро
муносабатлари
ҳамда
махсус
мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги
низом
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Низом 14-бандининг
иккинчи
ва
бешинчи
хатбошилари
, 18-бандининг
тўртинчи
хатбоши
2020 йил 1
январдан
эътиборан кучга киради.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 556-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
04.07.2019 й., 09/19/556/3377-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга
мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазири П.Р.
Бобожонов зиммасига
юклансин.