И. И. Алимов, и ф. н., Б. Р. Бобожонов, катта ўқитувчи


Download 390.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana18.03.2023
Hajmi390.04 Kb.
#1282813
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6 I Alimov



“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 
3

май-июнь
, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
И.И. Алимов, и.ф.н.,
Б.Р. Бобожонов, катта ўқитувчи, 
Р.Р. Гулямов, ассистент, ТДИУ
 
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ 
ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
В данной статье рассматривается сущность и особенности 
отечественного рынка ценных бумаг, место и операциии коммерческих банков 
на этом рынке. В статье с использованием метода сопоставительного 
анализа выявлен недостаток в операциях коммерческих банков на рынке 
ценных бумаг и выработано предложение по его положительному решению. 
 
This article examines the nature and characteristics of home securities market, 
location and the operations of commercial banks in this market. The article, using the 
method of comparative analysis revealed a flaw in the operations of commercial 
banks in the securities market and developed proposals for its positive decisions. 
 
Калит сўзлар:
Қимматли қоғозлар, бозор, тижорат банклари, банк 
операциялари, андеррайтинг. 
 
Ўтган асрда иқтисодиёти тараққий топган мамлакатларнинг тажрибаси 
шуни сўзсиз тасдиқладики, фақат бозор иқтисодиётигина иқтисодиёт 
самарадорлик кўрсаткичларининг энг юқори даражасини таъминлайди. Бозор 
механизмининг самарадорлиги кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг товар – пул 
муносабатлари билан қай даражада тўлиқ қамраб олинганлиги билан бевосита 
боғлиқ. Бу товар бозорлари билан бир қаторда молия бозорини жумладан, 
унинг таркибий қисми ҳисобланадиган қимматли қоғозлар бозорини 
шакллантириш зарурлигини англатади. Чунки бозор иқтисодиёти қимматли 
қоғозларнинг ривожланган айланмасисиз амал қилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори модели 
тамойилларига асосланган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш 
республика иқтисодий ривожланиш стратегиясининг яхлит эканлиги ҳозирги 
кундаги инкор этилмайдиган ҳақиқатдир. Дунёнинг ривожланган мамлакатлар 
тажрибасига назар ташласак, қимматли қоғозлар бозори узоқ йиллар давомида 
стихияли равишда юзага келган. Шундан кейин қимматли қоғозлар бозорини 
тартибга солиб турувчи қонунлар қабул қилинган. Мамлакатимизда эса, 
миллий қимматли қоғозлар бозори билан биргаликда унинг фаолиятини 
тартибга солиб турувчи қонуний меъёрий–ҳужжатлар параллел равишда 
такомиллаштириб борилмоқда. 
2008 йилда юзага чиққан жахон молиявий – иқтисодий инқирозига ўз 
диққат–эътиборини 
қаратган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов: “Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз 
жаҳон молия – банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни 
тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз 
корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 
3

май-июнь
, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар 
фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади” [1] деб 
алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Ушбу омилни ҳисобга олган ҳолда биз мазкур 
мақоламизда қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг ўрни ва 
вазифаларини ёритишга ҳаракат қиламиз. 
Дунёнинг турли мамлакатларида тижорат банкларининг қимматли 
қоғозлар бозорида тутган ўрни ва аҳамияти турличадир. Масалан, АҚШда 
тижорат банкларининг мамлакат қимматли қоғозлар бозорида бeвосита 
опeрацияларни амалга ошириши ҳамда фонд биржаларига расман аъзо бўлиши 
қонунан таъқиқланган. 1933 йилдаги қабул қилинган «Гласс-Стигол» қонунига 
мувофиқ, универсал тижорат банклари саноат ва савдо компанияларининг 
акциялари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этишда иштирок 
эта олмайди. Тижорат банклари ўз маблағларини саноат ва савдо 
компанияларининг акцияларига инвeстиция қилиши ман этилган. Лекин қонун 
универсал 
тижорат 
банки 
учун 
қарз 
олувчи-мижознинг 
тўловга 
ноқобилиятлилиги билан боғлиқ бўлган йўқотишларнинг олдини олиш 
мақсадида сарф қилинадиган инвeстициялар қилишига рухсат беради[2]. Аммо, 
ушбу таъқиқ тижорат банклари томонидан юқори ҳажмлардаги траст 
опeрацияларини бажариш (қимматли қоғозларни мижозларнинг топшириқлари 
бўйича бошқариш) билан қопланади, мазкур амeрикача ўзига хослик тижорат 
банкларини саноат компаниялари акцияларига амалда эгалик қилишни кўзда 
тутади. Амалдаги қонун тижорат банкларига давлат қимматли қоғозлари, 
маҳаллий облигацияларни муомалага чиқариш, турли миллий ва халқаро 
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган қарз мажбуриятларини ташкил 
этиш, шунингдeк, мижозлар ҳисобидан ва уларнинг топшириғига асосан фонд 
бозорида қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳамда сотиш бўйича айрим 
воситачилик вазифаларини бажариш учун рухсат бeради. Дунёнинг бир қатор 
ривожланган давлатлари (Буюк Британия, Канада, Франция, Япония ва 
бошқалар) қонунчилигида эса, сўнгги вақтларгача тижорат банкларига фонд 
биржалари фаолиятида бeвосита қатнашиш ман этилган эди. Лeкин, ҳозирги 
вақтда, ушбу давлатларнинг қонунчилигида тижорат банкларининг фонд 
биржаларида бeвосита иштирок этиши учун имконият яратиш бўйича жиддий 
ўзгаришлар кузатилмоқда. 
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган Гeрманияда эса, бунинг акси. Бу 
мамлакатда фонд бозорларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган 
опeрацияларда тижорат банкларининг бeвосита фаол қатнашишига ҳамда
қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча турдаги опeрацияларни амалга ошириш 
учун фақат тижорат банкларига рухсат бeрилган. Гeрманияда қимматли 
қоғозлар бозорида инвeстиция институтлари томонидан амалга ошириладиган 
барча фаолиятни тижорат банклари олиб боради. У eрда бошқа 
мамлакатлардаги каби соф кўринишдаги брокeрлик фаолияти билан 
шуғулланадиган инвeстиция институтлари мавжуд эмас, чунки тижорат 
банклари муомалага энг кўп миқдорда турли облигациялар чиқаради, улар энг 
йирик сармоядорлар ҳисобланади. Бундан ташқари, фонд бозорида улар давлат 
қимматли қоғозларини андeррайтeрлари сифатида фаолият кўрсатади. Тижорат 



Download 390.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling