И. И. Алимов, и ф. н., Б. Р. Бобожонов, катта ўқитувчи


Қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштириш турлари


Download 390.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana18.03.2023
Hajmi390.04 Kb.
#1282813
1   2   3   4   5
Bog'liq
6 I Alimov

Қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштириш турлари 
 
 
 
 
 
 
Манба: муаллифлар томонидан тузилган. 
Қуйидагилар 
андеррайтер 
фаолиятининг 
асосий 
йўналишлари 
ҳисобланади: 
- қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштиришнинг мақбул 
тузилмасини эмитент билан шакллантириш; 
- инвестицион меморандумни тузиш ва инвесторларга тақдим этиш; 
- мўлжалланилаётган чиқарилиш ҳажмидаги қимматли қоғозларни 
сотиб олиш ҳуқуқига бўлган дастлабки обунасини ўтказиш; 
- потенциал 
инвесторларнинг 
мўлжалланилаётган 
чиқарилиш 
ҳажмидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган дастлабки 
обунасидан келиб чиқиб, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, шу жумладан, 
бозор конъюнктураси ва сиғимини ўрганиш; 
- эмиссия рисоласини, операцион ҳужжатларни ва андеррайтинг 
хизматлари тавсифини белгиловчи кафолатланган мажбуриятини тузиш; 
- зарур бўлганда андеррайтерларнинг вақтинчалик бирлашмасини 
шакллантириш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун инвестиция воситачилари 
ва тижорат банкларини танлаб олиб олиш; 
- андеррайтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада 
келишилган тарзда қабул қилинган мажбуриятлар ва муддатларга мувофиқ 
эмитент қимматли қоғозларининг кафолатланган жойлаштирилишини 
(чиқаришни белгиланган энг паст нарх бўйича жойлаштириш) ўтказиш; 
- андеррайтерлик хизматларини кўрсатишдан олинган воситачилик 
ҳақи ёки сотиб олиш ва сотиш фарқидан олинган даромадни вақтинчалик 
бирлашма (агар булар мавжуд бўлса) иштирокчилари орасида тақсимлаш; 
- эмитентга 
қимматли 
қоғозларни 
жойлаштиришдан 
олинган 
маблағларни тўлаш; 
- қимматли 
қоғозларнинг (ушбу эмиссия) иккиламчи бозорда 
жойлаштиришни эмиссия рисоласида келишилган (андеррайтерлик хизматла-
рини кўрсатиш тўғрисидаги шартномада) дастлабки қўллаб-қувватлашни 
амалга ошириш. 
Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори фаолиятига оид 
қонунчиликка асосан андеррайтер фаолиятини амалга ошираётган инвестиция 
воситачиси ёки тижорат банки андеррайтер фаолиятини юритиши мумкин. 
Андеррайтер фаолиятини амалга ошириш учун инвестиция воситачилари ва 
тижорат банклари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим: 
Андеррайтингнинг турлари 
Тўлиқ кафолатли жойлаштириш 
Қисман кафолатли жойлаштириш 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 
3

май-июнь
, 2014 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат 
органининг инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга 
ошириш ҳуқуқини берувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлиши; 
б) охирги уч йил давомидаги фаолиятининг ижобий молиявий 
натижасини тасдиқловчи аудиторлик хулосасига эга бўлиши лозим. 
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган инвестиция воситачиси ва 
тижорат банки қимматли қоғозлар бозорида андеррайтер фаолиятини амалга 
оширишлари тақиқланади.
Миллий қимматли қоғозлар бозорида ҳозирги вақтда тижорат банклардан 
ташқари фақатгина бир нечта очиқ акциядорлик жамиятлари (масалан, 
«Узавтосаноат» АК) томонидан муомалага корпоратив облигациялар 
чиқарилиши йўлга қўйилган холос[6]. Бунинг асосий сабаби бўлиб, очиқ 
акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар бўйича юқори малакали 
мутахассисларнинг етарли эмаслиги ва корпоратив облигацияларни муомалага 
чиқариш нашрини тайёрлаш жараёнини тўлиқ англаб етмаслик хисобланади.
Фикримизча, мазкур салбий холатни бартараф этиш учун миллий қимматли 
қоғозлар бозорида тижорат банкларининг операцияларини такомиллаштириш 
учун қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 
Халқаро амалиётда бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда 
андеррайтингни амалга ошириш учун инвестиция компаниялари эмиссия 
синдикатларига – қимматли қоғозлар нашри ва унинг кафолатли 
жойлаштирилишини ташкил этувчи андеррайтерлар гуруҳига бирлашишлари 
мумкин. Худди шу амалиётни ижобий ва салбий томонларини чуқур ўрганиб 
чиққан ҳолда мамлакатимиздаги қимматли қоғозлар бозоридаги қонунчиликка 
мослаган ҳолда тижорат банкларини андеррайтинг операцияларини амалга 
оширишни 
амалиётга 
киритиш 
ҳамда 
банклар 
ўртасида 
эмиссия 
синдикатларини ташкил этиш лозим. Ушбу эмиссия синдикатлари 
республикамиздаги очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан муомалага 
корпоратив облигациялар чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий ва ҳуқуқий 
хизматларни кўрсатишлари мақсадга мувофиқдир. Натижада республика-
миздаги очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан муомалага корпоратив 
облигацияларни чиқариш ва уларни сармоядорлар ўртасида жойлаштириш 
ишлари жадаллашади. 
Хулоса тарзида таъкидлаш лозимки, биржада облигациялар бозорини 
янада ривожлантириш имкониятларининг яратилишини таъминлаш, унинг 
ликвидлилигини ошириш ва иккиламчи бозор жараёнларини кенгайтириш, 
банклардан ташқари молия институтлари ва жисмоний шахслар улушларини 
кўпайтириш, шунингдек, эмитентларни тармоқлар бўйича диверсификация 
қилиш ҳисобига инвесторларнинг таркибини ўзгартириш ва сонини ошириш 
билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Бу эса республикамиз фонд бозорида 
корпоратив облигацияларнинг ўз ўрнини янада мустаҳкам эгаллашига замин 
яратади. 
 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 
3

май-июнь
, 2014 йил 

Download 390.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling