Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўЛ Ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро
Download 416.64 Kb. Pdf ko'rish
|
975 01.12.2018
махсус мосламалар — махсус автоматлаштирилган аудио, фото
ва видео қайд этиш техника воситалари ёки кўчма фоторадар ва мобил комплекслар, алкотестер, планшет ҳамда транспорт воситалари ойналари ёруғлик ўтказувчанлигини ўлчовчи (тауметр) махсус техник воситалар; (2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 173-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/173/0298-сон) махсус тадбирлар — йўл ҳаракати қатнашчилари томонидан йўл транспорт ҳодисалари ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга доир, комплекс вазифаларни бажаришга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма (бўлим, бўлинма)ларининг раҳбарлари томонидан тасдиқланган ёки ўзаро келишилган режа асосида йўл- патруль хизмати (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) ходимлари, шунингдек, давлат бошқа органларининг вакиллари билан ҳамкорликда ўтказиладиган ҳаракатлар мажмуи; таъқиб қилиш — жиноят содир этилганликда гумон қилинаётган шахслар бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда, транспорт воситасининг ҳаракатига чек қўйиш ҳамда гумонланувчини ушлаш мақсадида транспорт воситасининг орқасидан қувиш; кузатиш — маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар бўлган ўз ҳаракатлари билан бошқа ҳаракат қатнашчилари ҳаёти (соғлиғи)га хавф солаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабини бажармаганда тўхтатиш мақсадида орқасидан бориш. 3. Мазкур Низом талаблари ҳарбий автомобиль инспекцияси ходимлари ҳамда Қуролли Кучлар ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. 4. ЙПХ ходимлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси , « Ички ишлар органлари тўғрисида », « Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида »ги қонунлари ҳамда бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси 4 Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади. 5. ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари қонунийлик, одиллик, ошкоралик, тенглик, айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш принципларига асосланади. Download 416.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling