Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўЛ Ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро


-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат


Download 416.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana08.03.2023
Hajmi416.64 Kb.
#1248394
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
975 01.12.2018

6-боб. Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан хизмат 
вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш 
тартиби
25. Йўл ҳаракати қатнашчиларининг қоидаларга риоя этишини 
назорат қилиш мақсадида махсус мосламалардан фойдаланилади.
26. 
ЙПХ 
ходимлари 
томонидан 
йўл 
ҳаракати 
иштирокчиларининг ҳаракатини назорат қилишда фойдаланиладиган 
махсус мосламалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
текширувдан ўтган бўлиши лозим.
27. Қоидалар бузилишининг олдини олиш учун ЙПХ ходими 
патруль автомобили, махсус мосламаларни имитация қилувчи 
қурилмалар (макетлар, манекенлар) ёрдамидан фойдаланиши мумкин.
28. 
Рухсат 
этилмаган, 
сертификатга 
эга 
бўлмаган, 
сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган 
тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган махсус 
мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Бунда рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган, 
сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган 
тартибда ички ишлар органлари ҳисобида мавжуд бўлмаган тезликни 
ўлчаш 
воситалари 
асосида 
расмийлаштирилган 
маъмурий 
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар юридик кучга эга бўлмайди 
ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
29. Транспорт воситасининг ҳайдовчиси махсус мослама қайд 
этган кўрсаткичдан норози бўлган тақдирда, ҳолат тегишли равишда 
холислар иштирокида расмийлаштирилади.
1-§. Кўчма фоторадар ва мобил комплекслардан фойдаланиш 
тартиби
30. Транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга 
олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобил комплекслар бириктирилган 
ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси 


16 
белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш 
чоралари кўрилган бўлиши лозим.
31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланганда, 
ЙПХ ходими мосламанинг кўрсаткичлари билан ҳаракат тезлигини 
ошириб, қоидаларни бузган ҳайдовчини таништириши, унинг талаби 
билан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатиши лозим.
32. ЙПХ ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш 
белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларини ўзбошимчалик 
билан ечиб олиши ва хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг 
(жисмоний ёки юридик) транспорт воситаларига ўрнатиши ҳамда 
хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиши 
қатъиян тақиқланади.
Мазкур талабга риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган 
баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар 
келтириб чиқармайди.
33. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат 
тартибини сақлашнинг автоматлаштирилган (компьютерлаштирилган) 
бошқарув тизими (кейинги ўринларда — АБТ деб аталади) 
таркибидаги йўл ҳаракатини назорат қилиш ҳамда видео кузатиш 
техник воситаларининг жойлашуви ва иш тартиби Қорақалпоғистон 
Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти 
ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар 
бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган дислокация 
билан белгиланади.
34. Кўчма фоторадар ва мобил комплексларни қўллаш жойи ва 
вақти ДЙҲХХ саф бўлими (бўлинмаси) бошлиғи томонидан 
тасдиқланган дислокацияга мувофиқ белгиланади.
35. Дислокацияга асосан тезликни ўлчаш воситаси билан 
хизматга жалб этилган ЙПХ ходими ҳудудий йўл ҳаракати 
хавфсизлиги бўлимлари масъул ходимидан тезликни ўлчаш 
воситасини (мобил комплекслар бундан мустасно) ва унга тегишли 
сертификатни (ёки унинг нусхасини) қабул қилиб олади ва унинг 
бутлиги, созлиги, белгиланган тартибда ишлатилишига масъул 
ҳисобланади.
36. ЙПХ ходими дислокацияга асосан бириктирилган ҳудудга 
етиб бориб, хизматни бошлашидан олдин тезлик ўлчаш мосламасини 
фойдаланиш учун тайёрлайди, мослама хотирасига унинг ўрнатилган 
жойи, ҳаракат йўналиши тўғрисидаги маълумотларни киритиб, 
хизматга киришади.


17 

Download 416.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling