Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўЛ Ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро


-§. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли


Download 416.64 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana08.03.2023
Hajmi416.64 Kb.
#1248394
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
975 01.12.2018

2-§. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли 
ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун 
махсус мосламадан фойдаланиш тартиби
36
1
. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли 
ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш ЙПХ 
ходими томонидан махсус мослама (алкотестер) ёрдамида 
қоидабузарлик юз берган жойнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
36
2
. Текширув олдидан ЙПХ ходими ҳайдовчини махсус 
мослама (алкотестер)нинг ишлаш тартиби билан таништиради, унинг 
талабига асосан мосламанинг сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
36
3
. Текширув камида икки нафар холис иштирокида амалга 
оширилади, ЙПХ ходими томонидан кузатув камераси (body 
camera)дан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган текширувлар 
бундан мустасно. Кузатув камераси (body camera)дан фойдаланган 
ҳолда амалга оширилган текширув жараёни акс этган видеотасвир иш 
материалларига илова қилиниши лозим.
36
4
. Текширув жараёнида ЙПХ ходими санитария-гигиена 
қоидаларига қатъи риоя этиши лозим.
36
5
. Текширув ЙПХ ходими томонидан махсус мослама 
(алкотестер) ёрдамида белгиланган тартибда транспорт воситаси 
ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар 
концентрацияси миқдорини аниқлаш орқали ўтказилади.
36
6
. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг оғиз бўшлиғидан 
чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 
миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, ЙПХ ходими 
ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳолати 
юзасидан МЖТКнинг 
131-моддасига
мувофиқ маъмурий баённома 
расмийлаштиради.
36
7
. Транспорт воситаси ҳайдовчиси махсус мослама 
(алкотестер) ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда 
алкотестер орқали текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган 
ҳолларда, ЙПХ ходими транспорт воситасини бошқараётган шахснинг 
маст ҳолатда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан 
ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларига 
олиб боради.
36
8
. Транспорт воситаси ҳайдовчиси текширувдан ўтишдан 
бўйин товлаган тақдирда, ЙПХ ходими унга нисбатан МЖТКнинг 
136-
моддасига
 мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.


18 

Download 416.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling