Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Терининг вирусли ва паразитар касалликлари
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Терининг вирусли ва паразитар касалликлари
Вазиятли масала № 36 1. Генитал герпес. 2. Шунга ўхшаш тошмалар билан кечадиган бирламчи ва иккиламчи захм тошмалари, кандидозли тошмалар, Дюрингни герпетифор дерматити тошмалари билан таққослов ташхиси ўтказилади. 3. Оддий учуқ вируси. 4.Беморга вирусга қарши дори воситалари (заверакс, неовир, ацикловир, ремантадин), витаминлар, иммунстимуляторлари тавсия этилади. маҳаллий: вирусга қарши малҳамлар, лейкоцитар интерферон, анилин бўёқлари билан ишлов берилади. Вазиятли масала №37. 1. Белбоғсимон (ёки ўраб олувчи) учуқ. 2. Нейротроп филтрловчи вирус. 3.Беморга вирусга қарши дори воситалари (заверакс, неовир, ацикловир, ремантадин), витаминлар, иммунстимуляторлар тавсия этилади. маҳаллий: вирусга қарши малҳамлар, лейкоцитар интерферон, анилин бўёклари қўлланилади. Вазиятли масала №38. 1. Юқумли моллюск. 2.Умумий даво сифатида витаминлар, иммунстимулятор дори воситалари буюрилади. Маҳаллий: тугунчали тошмалар анатомик пинцепт билан сиқиб ташланади, ёки ўткир учли Фолькман қошиқчаси билан қириб олинади ва уларнинг ўрнига 2-3% ли йод димламаси суртилади. Вазиятли масала № 39 1. Юз нерв соҳасини ўраб олувчи темиратки. 2. Оддий учуқсимон темиратки билан таққослов ташхиси ўтказилади. 3.Беморга умумий вирусга қарши дори воситалари (заверакс, неовир, ацикловир, ремантадин), витаминлар, иммуномодуляторлар тавсия этилади. Маҳаллий: лейкоцитар интерферон, анилин бўёклари, вирусга қарши малҳамлар буюрилади Вазиятли масала №40. 1. Қўтир. 2. Болалар кичимаси, аллергодерматитлар билан таққослов ташхиси ўтказилади. 3.Зудлик билан туман СЭС га ҳабарнома жўнатиш лозим. Беморни махсус шифохонага даволаниш учун юбориш ҳамда эпидемиологик чора-тадбирларни ўтказиш лозим. 547 Вазиятли масала №41. 1. Қўтир. 2. Тошмалардан ва кана йўлларидан қўтир канасини аниқлаш учун микроскопик текширувлар ўтказиш лозим. 3. Горчаков-Арди симптоми: қўл тирсакларининг ташқи соҳаларида нуқта кўринишида бўлган қора қўтир ва тангачаларнинг учраши. 4.Туман СЭС га зудлик билан хабарнома жўнатиш лозим, даволаниш учун эса беморни махсус шифохонага юбориш, касаллик тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш керак. 5.Беморга 33 % ли олтингугурт малҳами ёки 20% ли бензил- бензоатнинг сувли-совунли эмульсиясини 4-5 кун давомида кунига 2 маҳалдан суртиш тавсия этилади. Бемор кийимлари ва ўрин-кўрпалари дезинфекция қилиниши керак. Вазиятли масала № 42 1.Қўтир. 2.Тошмалардан ва кана йўлларидан қўтир канасини аниқлаш учун микроскопик текширувлар ўтказиш лозим. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling