Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Иккиламчи, учламчи ва яширин захм
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туғма захм. Захмни даволаш ва профилактикаси
Иккиламчи, учламчи ва яширин захм
Вазиятли масала № 62 1.Эрозиялар бу иккиламчи тошма элементларидир. 2.Эрозия-бу терининг юзаки нуқсони бўлиб, эпидермиснинг базал қаватигача зарарлайди. 3.Эрозиялар чандиқсиз битади. Орқага қайтиш даврида эрозиялар юзаси қатқалоқлар билан қопланади, сўнг эса улар қуриб тушиб кетади ва улар ўрнида вақтинчалик гипо- ёки гиперпигментациялар қолади. Вазиятли масала № 63. 1.Паракератоз – бу эпидермис мугуз қавати шоҳланишининг ошиши,бунда мугуз қавт таркибида ядро тутувчи, парчаланмаган кератиноцитлар аниқланади. 2. Паракератозда бемор терисида қипиқланиш ҳолати юзага келади. Вазиятли масала № 64. 1. Қаварчик – urtica. 2. Қаварчиқ – бу дерма сўрғичсимон қаватининг ўткир шиши натижасидир. 3. Қаварчиқ эшакем,болалар қичимаси,қўтир, мономорфли экссудатив эритема касалликлари учун хос тошмадир. Туғма захм. Захмни даволаш ва профилактикаси Вазиятли масала № 65. 1. Эрта туғма захм. Захм чилла яраси. 2. Пуфаклар таркибидан оқиш трепонемаларга текшириш, қонда РВ ва РИФ реакцияларини ўтказиш. 3. Таққослов ташхисини янги туғилган чақолоқлар юқумли чилла яраси касаллиги билан ўтказилади. Вазиятли масала № 66. 1.Кеч туғма захм, рахит, пероиостит, кератит. 2.Қонни РВ, РИФ, РИТ, ПЦР ларга текшириш, кўз шиллиқ қаватидан оқиш трепонемаларни топиш, болдир суягини рентгенография қилиш, кўз тубини текшириш. 3.Кеч туғма захм 4.Фогтя-Коянаги –Харада синдроми ва суякларда рахитга хос ўзгаришлар билан таққослов ўтказилади. 550 Вазиятли масала № 67. Бола эрта туғма захм белгилари билан туғилади, баъзан белгилар бола хаётининг 2-3 ойларида намоён бўлади. Вазиятли масала № 68. 1.Ҳа. 2. Профилактик даво чоралари ўтказилади. 3.Сувда эрувчи пенициллин дори воситасини 400 000 тб дан кунига 8 маротабадан м/о 14 кун давомида юборилади. Вазиятли масала № 69. 1. Огоҳлантирувчи даво чораси ўтказилиши зарур. 2. Қуйдаги даволаш схемаларини биттасидан фойдаланилади: - пенициллиннинг натрий ёки калий тузларини – 400 000 тб кунига 8 маротаба (ҳар 3 соатда) м/о га 14 кун давомида юборилади, жами даво курси 44 800 000 тб ни ташкил этади; - пенициллиннинг новокаинли тузи 600 000 тб кунига 2 маротаба (ҳар 12 соатда ) м/о га 14 кун давомида юборилади, жами даво курси 16 800 000 тб ни ташкил этади. - экстенциллин ёки ретарпен антибиотигини 2400.000 т/б дан м/о га 1 марта икки босқичли усул орқали юборилади. Вазиятли масала № 70. 1.Пенициллиннинг (натрий ва калий тузлари) кунлик миқдори 1 кг тана вазнига нисбатан 100 000 тб дан деб ҳисобланади ва пеницилиннинг сувда эрувчанлигини 6 та бир хил қисмга бўлинади, пеницилиннинг новокаинли тузи эса 2 қисмга бўлинади. 2. Даво чоралари давомийлиги 4 ҳафтани ташкил этади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling