Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
 
 
УЎК: 616.5-053.2(075) 
КБК: 57.33я73 
 
 
 
 
ISBN 978-9943-13-601-4 © «IQTISOD-MOLIYA», 2016 
© Маннанов А.М., Хаитов Қ.Н., 2016 



 
 
 
СЎЗ БОШИ 
 
Илм-фан тараққиёти шиддат билан илгарилаб бораётган ҳозирги 
кунда тиббиёт соҳасида ҳам катта ютуқларга эришилмоқда. Инсон 
саломатлиги ва уни муҳофаза қилиш борасида улкан кашфиётлар 
қилинмоқда, бу борада дерматовенерология фани ва унинг ривожи 
ҳам олдинги марраларни эгаллаб келмоқда. Тери ва таносил 
касалликларига ташхис қўйиш ва даволаш масалалари бўйича янги 
ноинвазив усуллар яратилмоқда, жумладан, эстетик тиббиёт йўна-
лишининг кенг кўламда ривожланиб бориши ушбу соҳанинг ҳозирги 
кунда эришиб келаётган катта ютуқларидан бири бўлиб ҳисоб-
ланади. 
Дерматовенерология фанининг тараққиётида унинг муҳим қис-
ми бўлган болалар дерматовенерологияси йўналиши алоҳида 
аҳамият касб этади. Маълумки, болалар организми ўзига хос 
анатомо-физиологик хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли уларда 
тери касалликлари белгиларининг ўзига хос кўринишларда кечиш 
ҳолати кузатилади. Бундан ташқари шундай тери касалликлари 
гуруҳи мавжудки, улар фақат болалардагина учрайди. Болалар тери 
касалликларининг ривожланиши, намоён бўлиши, кечишида ўзига 
хос жиҳатлар мавжуд, буни албатта уларда кечаётган касалликларга 
ташхис қўйиш, даволаш чораларини белгилаш ҳамда олдини олиш 
ва профилактик тадбирларни белгилашда инобатга олиш муҳим 
бўлиб, уларга нисбатан ўзига хос бўлган ёндашиш лозим. 
Маълумки, болалар касалликлари бўйича фаолият кўрсатиб 
келаётган мутахассислар улар қандай йўналиш эгаси бўлмасинлар 
албатта болаларда учрайдиган тери ва таносил касалликлари билан 
кундалик ҳаётларида дуч келадилар ва улардаги ушбу муаммоларни 
ҳал қилишга мажбур бўладилар. Болалар организмининг ўсиш вақти 
турли даврларга эга эканлиги уларда тери касалликлари белгила-
рининг ўзига хос тарзда кечишига сабабчи бўлади, бундай ҳолат 
дерматовенерология фанидан таълим беришда педиатрия факуль-
тетларида ўзига хос ёндашувга эга бўлишни тақозо этади, бу эса ўз 
навбатида умумий амалиёт педиатр шифокорларини тайёрлашда 
мажбурий бўлган босқичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу 



дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таъ-
лим тўғрисида»ги қарори, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва 
«Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш» дастурида қўйилган 
вазифаларни бажариш мақсадида яратилди. 
Дарсликнинг биринчи «Тери касалликлари» қисмида дерматове-
нерология фани, жумладан, ўзбек дерматовенерология фани ҳамда 
болалар дерматологияси тарихи кенг кўламда таърифлаб берилган. 
Дарсликнинг умумий қисмида терининг, шу жумладан, болалар 
терисининг ўзига хос хусусиятлари, тери касалликларининг умумий 
симптоматологияси ва уларга ташхис қўйишда қўлланиладиган 
махсус диагностик усуллар ҳамда тери касалликларини умумий ва 
маҳаллий даволаш усуллари ёритиб берилган. 
Дарсликнинг махсус қисмида катталардан фарқли ўлароқ, фақат 
болаларда учрайдиган терининг йирингли, аллергик, замбуруғли, 
паразитар, вирусли, пуфакли, ирсий ҳамда терининг хавфсиз ўсма 
касалликлари этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диаг-
ностикаси ва даволаш ҳамда профилактик усуллари ўзига хос тарзда 
таърифлаб берилган. Бу борада терининг бириктирувчи тўқима 
касалликлари, соч ва ёғ безлари касалликлари, дисхромиялар, эри-
темалар, ретикулёз касалликларининг болаларда ўзига хос 
кўринишларда кечиш ҳолатлари ҳам ёритиб берилган. Дарсликдан 
таносил касалликлари мавзуси алоҳида ўринни эгаллаган бўлиб, 
унда асосан туғма захм, қиз болалар сўзаги, сўзаксиз вульво-
вагинитлар, ОИТС касаллигининг болаларда ўзига хос кўринишда 
кечиши кенг қамровли ёритиб берилган.  




Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling