Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Болалар дерматовенерологиясининг тарихи


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Болалар дерматовенерологиясининг тарихи 
 
Болалар дерматовенерологиясининг тарихи 1972 йил Тошкент 
шаҳрида Ўрта Осиё Педиатрия медицина институтининг (САМПИ) 
ташкил этилиши билан боғлиқ. Институт очилишининг асосий 
мақсади Ўрта Осиё Республикаларига юқори малакали шифокор-
педиатрларни тайёрлаб беришдан иборат эди. Дастлаб институт тери 
ва таносил касалликлари кафедраси Тошкент шаҳрининг Куйбишев 
туманидаги (ҳозирги Мирзо Улуғбек) 100 ўринга мўлжалланган, 3-
сонли тери ва таносил касалликлари (болалар, замбуруғли ва 
поликлиник бўлимлари бўлган) диспансерида, 1989 йилдан то шу 
кунга қадар эса кафедра ТошПТИ шифохонасининг болалар дер-
матологияси бўлимида фаолият олиб бормоқда. 
Кафедранинг биринчи мудири ва асосчиси бўлиб, тиббиёт 
фанлари доктори, профессор К.С. Сулаймонов (1923-1989) ҳисоб-
ланади. У ўз шогирдларига болаларда кечадиган патологик жараён-
ларни ҳар томонлама мукаммал ўрганишга алоҳида эътибор беоиш 
зарурлигини, ўсаётган ва шаклланаётган бола организмида кечаётган 
теридаги паталогик жараён ўзига хос клиник кечишга эга бўлиб, 
бундай ҳолатни прогноз қилиш, даволаш ва профилактик чораларни 
ишлаб чиқишда инобатга олиниши лозимлигини таъкидлаб ўтар эди. 
Профессор К.С. Сулаймоновнинг бундай ўгитлари ҳозирги кунга 
қадар шогирдлари томонидан илмий изланишларида қўлланиб 


13 
келинмоқда ва ўз долзарблигини ҳамда моҳиятини йўқотмай кел-
моқда. Ҳар томонлама чуқур олиб борилган кўп йиллик илмий 
изланишларнинг натижаси сифатида 1979 йилда профессор 
К.С. Сулайманов профессор И.И. Потоцкий билан ҳаммуаллифликда 
кўпгина дерматовенерологларнинг қўлларидан тушмай келаётган 
«Красная волчанка» номли монографияни чоп этади. 
1989-2009 йиллар мобайнида кафедра мудири бўлиб ишлаб 
келган профессор Ҳ.К. Шодиев тери касалликлари белгилари орқали 
инсонлар организмида бўлиши мумкин бўлган онкологик касаллик-
ларга ташхис қўйиш усулларини яратди ва «Паранеопластик 
дерматозлар», деб номланадиган мавзуни дерматовенерология 
фанига киритди. У «Паранеопластические дерматозы», «Патогенез и 
лечение атопического дерматита» монографиялари ва «Тери ва 
таносил касалликлари» ўқув қўлланмалари муаллифи ҳисобланади. 
Унинг раҳбарлигида 4 та докторлик ва 8 та номзодлик илмий 
ишлари ҳимоя қилинган. 
2009 йилдан то шу кунга қадар профессор А.М. Маннанов ушбу 
кафедра мудири бўлиб ишлаб келмоқда. Профессор А.М. Маннанов 
болаларда атопик дерматит касаллигининг ўзига хос кўринишларда 
кечишини кўрсатиб берган, касалликнинг янги клиник ташхисот 
усулини таклиф этган, болаларда атопик дерматит касаллигининг 
кечишида инбред муҳитининг аҳамиятини кўрсатиб берган ва 
биринчи маротаба ушбу усулни қўллашни таклиф этган. Унинг 
раҳбарлигида 2 та докторлик ва 3 та номзодлик диссертациялари 
ҳимоя қилинган. 
Ҳозирги кунда кафедрада проф А.М. Маннанов, проф. М.И. 
Абдуллаев, проф. М.А. Юлдашев, т.ф.д., проф. Қ.Н. Хаитов, доц. 
У.Ш. Рихсиев, доц. М.А. Мукаррамов, т.ф.н. доц. С.М. Ходжаева
т.ф.н. асс. Н.Б. Бобобекова, асс. Д.Д. Рихсиева, асс. О.А. Бабаджанов, 
асс. Х.Х. Ахраров, асс. В.Ф. Сиразитдиновалар фаолият кўрсатиб 
келмоқдалар. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling