Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

Тканаксимон қават. Тери пўстининг базал қавати устида 
жойлашган қавати тиканаксимон қават (Stratum spinosum), деб 
аталади, унда 3-8 қатор нотўғри ва кўп қиррали кератиноцит 
ҳужайралари мавжуд бўлади. Тиканаксимон қават кератиноцитлари 
бир-биридан ҳужайралараро ёриқ ва ариқчалар билан ажралиб 
туради. Бироқ мазкур ҳужайралар сертармоқ ва шохланган бўлиб, 
ана шу «тиканаксимон» шохлар ёнма-ён жойлашган ҳужайралар 
протоплазмаси ичига кириб кетган бўлади. Шу йўл билан 
ҳужайралар жипслиги таъминланади. Бу қаватнинг тиканаксимон 
деб ном олишининг сабаби ҳам ана шунда. Тиканаксимон қават 
ҳужайралари бир-бирлари билан десмосомалар ёрдамида ҳам узвий 
боғланган. Десмосомалар икки қўшни ҳужайра элементларидан 
ташкил топган бўлиб, ҳар бир десмосома ўзи рўпарасида жойлашган 
иккинчи ҳужайра қобиғининг қаттиқлашган қисмини мужассам-
лаштиради. Тиканаксимон қават ҳужайралари тери пўсти юзасига 
яқинлашган сари ўз шаклини ўзгартириб, яссилашиб боради, яъни 
тиканаксимон қаватнинг пастки қаторларида жойлашган ҳужайралар 
кубсимон шаклда бўлса, унинг устки қаторларида эса ясси эпителий 
шаклида кузатилади. Тиканаксимон қават ҳужайраларининг 
ядролари юмалоқ ёки пуфаксимон бўлиб, хроматин моддасига бой 
бўлмайди. Шунинг учун мазкур қават ҳужайра ядролари бўёқларни 


22 
ўзига кам олади, бўяганда ҳам оч, рангпар бўялади. Ҳужайра 
цитоплазмасида кузатиладиган тонофибриллалар, деб аталувчи 
шохсимон ўсимталар ҳеч қачон бир ҳужайрадан иккинчисига 
ўтмайди, улар цитоплазма қобиғида тугалланади. 
Тиканаксимон қават кератиноцитлари орасида Лангерганс 
ҳужайралари ҳам жойлашган бўлиб, бу ҳужайраларнинг ядроси 
оддий бўёқлар билан ёмон бўялади. Улар бир қанча шохларга 
бўлинадиган сертармоқ ҳужайралар бўлиб, таркибида меланин 
пигменти бўлмайди. Лангерганс ҳужайралари узоқ йиллар давомида 
нерв ҳужайраларининг махсус тури, деб ҳисобланган. Чунки улар 
олтин рангдаги бўёқлар билан жуда яхши бўялади, ҳужайраларнинг 
бу хусусияти нерв ҳужайраларига кўпроқ хос. Баъзилар Лангерганс 
ҳужайраларини собиқ пигмент ҳужайралари ҳам деб ҳисоблашади. 
Кейинги текширув ва кузатувларнинг кўрсатишича, улар ҳужай-
ралар фагоцитозида фаол иштирок этар экан. Лангерганс ҳужайра-
ларининг тери иммунитетидаги роли муҳим ҳисобланади. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling