Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
Тери анатомияси ва гистологияси 
 
Тери одам танасини ташқи томондан қоплаб турадиган аъзо 
бўлиб ҳисобланади. У мураккаб тузилишга эга. Катта ёшдаги одам 
терисининг умумий юзаси 1,5-1,6 м
2
ни ташкил этади. Терининг 
қалинлиги (тери ости ёғ қаватидан ташқари) 0,5-1 мм. Тери одам 
танасининг баъзи соҳаларида (оғиз, бурун, орқа чиқарув тешиги, 
сийдик йўли ва қин) аста-секин шиллиқ қаватларга айланади. Тери 
рангининг кўриниши тана сатҳининг у ёки бу соҳасидаги 
тўқималарнинг тури, қон томирлари билан таъминланиш даражаси, 
теридаги махсус ранг берувчи модда - меланиннинг миқдорига 
боғлиқ. Тери сатҳида турли-туман шаклга эга бўлган майдончалар ва 
пушталарни кузатиш мумкин. Бу майдонча ва пушталар терининг у 
ёки бу соҳасида катта ёки кичик, узун ёки қисқа бўлса-да, маълум 
бир йўналишда тортилгандир. Бу манзара қўл ва оёқ кафтларида 
яхши ва сезиларли даражада кузатилади. Айниқса, қўл ва оёқ 
кафтларидаги ёнма-ён йўналишга эга бўлган дўмбоқча ва пушталар 
ҳар хил шаклда бўлиб, ҳар бир инсонда ҳар хил бўлади. Шунинг 
учун икки марта такрорланмайдиган бу чизиқчалар ва йўналишлар 
баъзи одамларнинг шахсини аниқлашда, яъни бир-биридан 
ажратишда муҳим белги бўлиб ҳисобланади. 


19 
Одам танасининг деярли барча тери соҳалари сочлар билан 
қопланган. Фақатгина терининг айрим жойларидан (қўл кафти, оёқ 
кафти, лабнинг қизил ҳошияси, закар бошчаси, катта ва кичик уятли 
лабларнинг ички юзаларидан) сочлар чиқмайди. 
Тери учта асосий қаватдан иборат: устки қават (epidermis) ва асл 
тери (dermis, cutis propria) ва тери ости ёғ қаватларидан (hypoderma, 
tela adiposa) иборат. Терининг устки қавати эпителий тўқимасидан 
ташкил топган. Эпидермис тери сатҳининг турли соҳалари турлича 
ривожланган бўлади, шунинг учун ҳам мазкур қаватнинг қалинлиги 
турлича кўринишда бўлади. Қўл ва оёқ кафти соҳаларида қалин, 
юқори қовоқ ва жинсий олат қалпоғи териси соҳаларида эса жуда 
юпқа кўринишда бўлади. Тери устки қавати ҳужайралари 
эпидермоцитлар, деб аталади. Мазкур ҳужайраларнинг асосий қисми 
кератин моддасини ишлаб чиқаради ва терининг пўст ташлашида 
иштирок этади, шу сабабли бу ҳужайралар кератиноцитлар, деб 
аталади. Эпидермисда бошқа вазифаларни бажарувчи ҳужайралар 
ҳам бор. Буларга терига ранг берувчи меланин моддасини ишлаб 
чиқарувчи меланоцитларни, сезиш вазифасини бажарувчи Меркел 
ҳужайраларини, фагоцитоз хусусиятига эга бўлган Лангерганс 
ҳужайраларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling