Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


Download 4.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/285
Sana19.11.2023
Hajmi4.91 Mb.
#1786427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285
Bog'liq
1-mannanom-darslik-pdf

 
 
 
ҚИСҚАРТМА СЎЗЛАР РЎЙХАТИ 
 
ДАС 
– Дорохов антисептеги 
АтД
– атопик дерматит 
АТФ
– аденозинтрифосфат 
ВР
– Вассерман реакцияси 
ОИТВ
– одам иммун танқислиги вируси 
ДДС
– диаминодифенильсулфон 
ДМСО
– диметильсулфоксид 
ДНК 
– дезоксирибонуклеин кислотаси 
ДОФА 
– дигидрооксифенилаланин 
ИЁР 
– иммунологик ёғдуланиш реакцияси 
КСЖР
– классик серологик реакция 
ХКТ 
– халқаро касалликлар таснифи 
МСГ
– меланинни стимуллаш гормони 
ОИТВ
– орттирилган иммун танқислиги вируси 
ОИТС 
– орттирилган иммун танқислиги синдроми 
ПАСК
– параамносалицил кислота 
ПЗР
– полимераз занжирли реакция 
РНК
– рибонуклеин кислота 
ТБЭ 
– туғма буллёз эпидермолиз 
ТҲЧР
– трепонеманинг ҳаракатланишини чеклаш реакцияси
УБН
– ультрабинафша нурлар 
ФКТ
– фотокимётерапия  
ЦМВ
– цитомегаловируси 
ЭА
– энтеропатик акродерматит 
ЎА 
– ўчоқли алопеция 
ЎРК
– ўткир респиратор касаллиги  
HTL VIII – одам Т-лимфотроп вируси  
НLA
– одам лейкоцитар антигени 
LAV
– лимфоаденопатияга алоқадор вирус
LE
– қизил югурик ҳужайраси 
 



 
 
 
I БЎЛИМ. ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Дерматовенерология фанининг
ривожланиш тарихи 
Дерматология инсон терисида кечаётган патологик жараёнлар-
нинг сабаби, моҳияти, клиник ҳолати, кечиши, турли-туманлигини
шу билан бирга тери касалликларига махсус диагностик ва лабора-
тория усуллари орқали ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва профилак-
тик тадбирларни ишлаб чиқишни ўрганадиган фандир. Венерология 
эса жинсий аъзолар орқали юқадиган юқумли касалликларнинг 
эпидемиологиясини, клиник кўринишлари, ташхисоти, давоси ва 
олдини олиш чораларини ўрганадиган фандир. Дерматовенерология 
фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи узоқ замонларга 
бориб тақалади. Қадим-қадим замонлардан бери тери касалликлари 
тўғрисидаги маълумотлар турли халқларда мавжуд бўлган 
қўлёзмаларда ўз аксини топган. Масалан, қадимги юнонистонлик 
олим, файласуф ва шифокор Гиппократ ўз даврида кўплаб тери 
касалликлари тўғрисида маълумотлар бериб, уларни янгича номлар 
билан атаган. Бундай каслликлар қаторига мохов, алопеция, герпес, 
псориаз, эктима, петихия ва қўтир каби касалликлар кирган. 
Қадимги Римлик олим Целс псориаз, трихофития, сарамас, хўппос, 
фурункул ва сикоз касалликлари тўғрисида ўз илмий фикрларини 
баён этган. Ўрта осиёлик машҳур олим Абу Али ибн Сино (980–
1037) ўзининг «Тиб қонунлари» номли илмий рисоласида инсон 
хасталаниши мумкин бўлган барча касалликлар табиатини илмий-
амалий нуқтаи назардан баён этиб берган, шу билан бирга 
касалликларга ташхис қўйиш, уларни олиб бориш, даволаш ва 
олдини олиш масалаларини кўрсатиб берган, унинг бу ўгитлари 
ҳозирги кунга қадар ўз моҳиятини йўқотмай келмоқда. Олим қўлга 
киритган ютуқлари орқали жаҳон тиббиёт илми ривожига катта 
ҳисса қўшган. Ибн Сино тери касалликларида асаб тизими муҳим 
аҳамият касб этишини ва беморларни даволашда уларнинг ру-
ҳиятига эътибор берилиши лозимлигини таъкидлаб ўтган. У экзема, 
нейродермит, мохов, пес, ихтиоз, сўгал, қадоқ, қўтир, битлаш, тери 



лейшманиози, трофик яра, псориаз каби ўнлаб касалликларни 
таърифлаб, улар тўғрисида ўз фикрларини батафсил ёзиб қолдирган. 
Тарихий маълумотларга қараганда XVIII аср охирларига келиб 
дерматовенерология алоҳида фан сифатида шакллана бошлади. XIX 
асрга келиб эса инглиз, француз, немис америка ва рус дерматология 
мактаблари юзага келди ва уларнинг намояндалари ўзларининг 
илмий ютуқлари билан дерматология фани ривожига улкан ҳисса 
қўшдилар.
Инглиз дерматология мактабининг асосчиси R. Willlan (1757-
1812) биринчи маротаба экзема касаллигини ҳар тарафлама 
замонавий йўсинда таърифлаб берган. Кейинчалик эса ушбу мактаб 
намояндалари W. Wilson (1809-1884) ва J. Hatchinson (1812-1913) лар 
қизил ясси темиратки касаллигини ҳамда бошқа тери касалликла-
рини батафсил таърифлаб берганлар, 1867 йилда эса улар Англияда 
илк бор дерматология журналининг юзага келишига асос солганлар. 
Француз дерматология мактабининг ривожига унинг асосчиси 
J. Alibert (1766-1837) жуда катта ҳисса қўшган. У томонидан кўпгина 
тери касалликларини ўзида акс эттирган ўқув қўлланма ва атласлар 
яратилган. Француз дерматовенерология мактабининг яна бир йирик 
намояндаси E. Bazin (1807-1878) қўтир касаллигини қўзғатувчиси 
қўтир канаси бўлишини, паразитар замбуруғлар микоз, деб атала-
диган касалликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида илк бор 
ахборот берган. У «теридаги тошмалар тери касаллиги эмас, балки 
организмда мавжуд бўлган хасталик белгисидир» деган фикрни баён 
этган. J. Alibertнинг шогирди P. Cazenove (1795-1877) илк бор 1843 
йилда француз дерматология журналига асос солган. 
Немис дерматология мактабининг асосчиси F. Hebra (1816-1880) 
ўз шогирди M. Kapоsi (1837-1902) билан биргаликда кўпгина тери 
касалликларини таърифлаб берганлар, уларнинг таснифини 
яратганлар, улар биргаликда дерматология қўлланмасини, атлас 
китобини чоп этганлар. Улар турли шаклли экссудатив эритема, 
қизил ясси темиратки, пруриго, пигментли ксеродермия каби 
дерматозларга таъриф берганлар. Бундан ташқари F. Hebra 
морфологик элементлар ва уларнинг эволюцион ривожини чуқур 
ўрганган ҳолда кўпгина касалликларга баҳо берган. 
Америка дерматология мактабининг яққол намояндаларидан 
бири L.A. Duhrinq (1845-1914) ҳисобланади, у томонидан биринчи 
марта герпетифор дерматит касаллиги таърифлаб берилган ва ҳо-



зирги кунга қадар ушбу касаллик олим номи билан номланиб 
келади. 
Рус дерматология мактаби XVIII-XIX асрлар мобайнида ички 
касалликлар ва физиология фани йўналишларида олиб борилган, 
илғор изланишлар натижалари асосида шаклланган. Бундай мактаб 
номояндаларига С.Г. Забелин (1735-1802), М.Я. Мудров (1776-1831), 
И.Е. Дядковский (1784-1841), С.П. Боткин (1832-1889), Г.А. Захарин 
(1829-1897), И.М. Сеченов (1824-1905), И.И. Мечников (1845-1910), 
И.П. Павлов (1944-1936), А.Г. Полотебнов (1860-1907) лар ман-
субдирлар. Россияда илк бор тери касалликлари кафедралари 1869 
йилда Москва университетида, Санкт-Петербург тиббий-жарроҳлик 
академиясида ташкил топди, кейинчалик эса бундай кафедралар 
Қозон (1872), Харков (1876) ва Киев (1883) шаҳарларида ҳам ташкил 
топди. 
Рус дерматология мактабининг асосчиси, Санкт-Петербург дер-
матология мактабининг намояндаси А.Г. Полотебнов дерматология 
соҳасида янги йўналиш яратди, унинг фикрича теридаги патологик 
жараёнлар бир бутун инсон организми билан боғлиқ бўлиб, уларни 
ажратиб бўлмайди, унинг асосида эса асаб тизимининг бошқаруви 
ётади, деб таъкидлаган. А.Г. Полотебновнинг издошлари Т.П. 
Павлов (1860-1932), С.Т. Павлов (1897-1971) ва О.К. Шапошников 
(1920-1990) лар турли йиллар давомида ҳарбий-медицина академия-
сининг мудирлари бўлиб фаолият кўсатганлар. Т.П. Павлов экзема 
касаллиги бўйича физиологик ва клиник йўналишда тадқиқотлар 
олиб борган. С.П. Павлов пуфакли яра касаллигида илк бор 
акантолитик ҳужайраларни баён этиб берган, тери касалликларида 
қон томирларнинг жароҳатланишини ўрганган. О.К. Шапошников 
асосий тадқиқотларини васкулит, пиодермия ва куйиш касалликлари 
устида олиб бориб, фанга қатор янги тасниф ва таклифларни 
киритган. О.Н. Подвысоцкая (1884-1958) тери касалликларида фи-
зиологик ва патофизиологик изланишлар олиб борган, изланишлар 
натижасида касалликлар асосида асаб тизими функционал 
ҳолатининг бузилиши ётиши ва бундай ҳолат организмнинг бошқа 
тизимлари билан узвий боғлиқликда кечишини таъкидлаган.
Москва дерматология мактабининг А.С. Поспелов (1846-1919), 
В.В. Иванов (1873-1931), Г.И. Мещерский (1874-1936), П.С. Гри-
горев (1879-1940), В.А. Рахманов (1901-1969), Р.С. Бабаянц (1927-
1983), Н.И. Черногубов (1863-1942), М.М. Желтаков (1903-1968), 



П.В. Николский (1858-1940), Л.Н. Машкиллейсон (1898-1964), А.А. 
Каламкарян, Н.Д. Шеклаков, Ю.К. Скрипкин, А.А. Антонев каби 
вакиллари дерматология фанининг кейинги ривожига ўзларининг 
мислсиз ҳиссаларини қўшиб келганлар. 
XIX аср охири ва XX аср бошларига келиб дунё фани ривожла-
ниши натижасида тиббиёт фанида ҳам улкан ўзгаришлар кузатилди, 
жумладан, қатор янги тери касалликлари таърифлана бошланди, 
уларни ўрганиш мақсадида қатор ўқув қўлланмалари, атлас ва жур-
наллар чоп этила бошланди. Микроскопнинг кашф этилиши нати-
жасида микробиология фани ривожланиб кетди, натижада қатор 
тери касалликларининг қўзғатувчилари кашф этилди ва тери 
касалликлари ташхисотида ва уни даволашда улкан имкониятлар 
яратила бошланди. 
Болалар дерматологияси йўналиши бўйича масалалар С.Я. 
Голосковкер (1892-1961), М.Т. Брил, А.Б. Селисский, А.А. Студни-
цин, Л.А. Штейнлухт, Ф.А. Зверкова, К.Н. Суворова ва В.Н. Гре-
бенюк каби олимлар томонидан кенг миқёсда ўрганилди. Москва 
дерматовенерология мактабининг вакили, дунёга машҳур олим 
профессор А.А. Каламкаряннинг шогирди, Марказий дерматовене-
рология илмий текшириш институтининг болалар дерматологияси 
бўлими бошлиғи, профессор В.Н. Гребенюк болалар дерматологияси 
йўналиши бўйича ўз мактабини яратди. Профессор В.Н. Гребенюк 
ўз илмий йўналишларини болаларда атопик дерматит, ўчоқли 
алопеция, псориаз, қизил ясси темиратки, дюринг дерматити, 
мастоцитоз, склеродермия, пигментли дерматоз каби касалликларни 
ҳар тарафлама илмий асосда ўрганишга ва замонавий илғор даволаш 
усулларини яратишга қаратди. Бу ишларни амалга оширишда унинг 
атрофига йиғилган, ҳозирда кўзга кўринган ўқувчилари камол топди. 

Download 4.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling