Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
Секретор вазифаси. Бу вазифа кератиноцитлар, иммунитетга
боғлиқ ҳужайралар, ёғ ва тер безларининг фаолияти билан боғлиқ. Эпидермиснинг асосий оқсили - кератиннинг ҳосил бўлиши кератиноцитларнинг мураккаб секретор вазифаси ҳисобланади. Бу жараёнда эпидермиснинг барча қават ҳужайралари иштирок этиб, бу жараённинг фаоллиги гипофизар-буйрак усти бези тизими ҳолатига боғлиқ бўлади. Терининг секретор фаолиятида тер ва ёғ безларининг аҳамияти жуда катта. Ёғ безлари таркибида ёғ кислоталари, холестерин эфирлари, алфатик алкогол, углеводородлар, глицерин, азот ва фосфат бирикмалари тутувчи ёғни ишлаб чиқаради. Ёғ безларида суюқ ёки ярим суюқ ҳолда бўлади ва ташқарига ажралиб чиққач, тер билан аралашиб ёғли-сувли қобиғни ҳосил қилади. Бу қобиғ бактерицид ва фунгицид таъсир қилиш хусусиятига эга бўлиб, терини тегишли микроорганизмлардан ҳимоя қилади, унинг юмшоқ ва майинлигини таъминлайди. Бундан ташқари ёғ безлари экскретор (ажратиш) вазифани ҳам ўтайди. Тер ёғи билан ташқарига ичакда ҳосил бўлувчи токсик ўрта молекулали пептидлар, доривор препаратлар – йод, бром, антиприн, салицил кислотаси, эфедрин ва бошқа препаратлар ҳам ажралиб чиқади. Тери сатҳи бўйлаб ёғ 30 безлар бир хилда тақсимланмаган, энг кўп ёғ безлари (1см 2 да1000 тагача) бошнинг сочли қисмида, кўкрак, юз ва елка соҳаларида жойлашган ва шу соҳаларда уларнинг фаоллиги ҳам юқори. Ёғ безлари фаоллигига ички секреция безлари ва асаб тизими ҳолати кучли таъсир қилади. Тестостерон ва унга яқин гармонлар ёғ безлари фаолиятини кучайтирса, эстрогенлар камайтиради. Шунинг учун ҳам балоғат ёшидаги йигит ва қизларда терининг ёғланиши кучаяди ва турли адаптив ўзгаришларга (ёғли себорея, хусунбузар) сабаб бўлади. Эккрин тер безлари ажратадиган тернинг муҳити кам кислотали бўлиб, таркибида сувдан ташқари неорганик (сульфатлар, фос- фатлар, натрий ва калий хлорид) ва органик (мочевина, сийдик кислотаси, аммиак, аминокислоталар, креатинин ва б.) моддалар ҳам бўлади. Тернинг кимёвий таркиби турли ички ва ташқи сабабларга қараб ўзгариб туради. Ажралиш миқдори эса атроф-муҳит ҳароратига, асаб тизими ҳолатига, баданнинг қисмларига, ички секреция безлари ҳолатига боғлиқ. Ўртача инсон организмидан бир кун мобайнида 700-1000 мл тер ажралади, бу миқдор ташқи ҳарорат юқори бўлганида бир неча литргача етиши мумкин. Тер доимо тинимсиз ажралиб туради ва у билан ташқарига турли доривор моддалар, микроэлементлар, турли неорганик ва органик моддалар, витаминлар, углеводлар, гармон ва ферментлар ҳам ажралиб чиқади (экскретор фаолияти). Аппокрин тер безлари бола туғилганда тўлиқ шаклланган бўлади, лекин улар фаолияти инсон балоғат ёшига етганда бошланади, климактерик ёшга етганда эса тухтайди. Шунинг учун бундай безларда касалликлар асосан жинсий фаолият кўрсатиладиган ёшда учрайди. Бу безлар асосан қўлтиқ остида, аногенетал соҳада, аёлларда кўкрак бези сўрғичлари атрофида жойлашади. Ўғил ва қиз болаларда бу безлардан ажралаётган тернинг ўзига хос ҳиди бўлади. Бу безларнинг ҳам фаоллиги қондаги жинсий гармонлар миқдорига, асаб тизими ҳолатига, эмоционал ҳолатга ва ҳарорат ўзгаришига боғлиқ бўлади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling