Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти
Download 4.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-mannanom-darslik-pdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Базал қават.
Эпидермис. Тери пўсти (эпидермис) 5 қаватдан иборат тузи-
лишга эга. Агар бу қаватларни пастдан юқорига қараб кўриб чи- қадиган бўлсак, энг остки қават – базал, асосий ёки ўсувчи қават бўлиб ҳисобланади. Базал қават. Базал қават (Stratum basale) бир қатор тизилган, цилиндрсимон (призматик) ҳужайралардан иборат бўлиб, уларни бир-биридан қисқа, кўзга кўринмас ёриқсимон бўшлиқлар ажратиб туради. Бу ҳужайраларнинг тухумсимон шаклдаги ядролари хрома- тин моддасига бой бўлади. Шу туфайли уларнинг ядролари бошқа қаватларда жойлашган ҳужайраларнинг ядроларидан фарқли ўлароқ, тўқроқ рангда бўялади ва микроскоп остида яққол кўзга ташланиб туради. Базал қават ўсувчи қават, деган номни бежиз олмаган, чунки эпидермиснинг устки қаватларида жойлашган ҳужайралар ўсувчи қават ҳосиласидир, яъни тери пўстини ташкил этувчи ҳужайралар базал қават ҳужайраларининг бўлиниб кўпайиши (митоз) натижа- сида ҳосил бўлади. Кератиноцитлар протоплазмасининг юқори қисмида, ядро ос- тида меланин доначалари жойлашган. Оқ танли одамларда меланин 20 доначалари фақат базал қават ҳужайраларининг протоплазмаси таркибида кузатилади. Териси буғдой ранг кишиларда эса бу модда тиканаксимон қават ҳужайраларида ҳам бўлади. Қора танли инсонлар териси меланин моддасига жуда бой бўлиб, бу ирққа мансуб одамлар терисининг ҳатто донадор қавати ҳужайраларида ҳам меланин доначалари кузатилади. Оқ танли кишилар терисининг баъзи соҳаларида (кўкрак безлари, мояк халтаси - ёрғоқнинг териси, ташқи чиқарув тешиги атрофида) меланин доначаларини тиканак- симон қават ҳужайраларида ҳам учраши мумкин. Базал қават кератиноцит ҳужайралари орасида меланоцит ҳужайралари жойлашган бўлади, ўсиқчасимон кўринишда бўлган бу ҳужайраларнинг протоплазмаси эса меланин доначалари билан тўлган бўлади. Меланоцит ҳужайралар ўз ўсиқчалари (тармоқлари) ёрдамида ёнида жойлашган кератиноцит ҳужайралар билан боғланиб туради. Аслида терига ранг берувчи модда – меланин пигменти меланоцитлар ичида ҳосил бўлиб, ўз тармоқлари орқали меланинни кератиноцитларга ўтказиб беради. Меланин моддасининг ҳосил бўлиш жараёни мураккаб жараёндир. Меланин ДОФА - оксидаза ферменти таъсирида 3,4-дигидрооксифенилаланиндан (ДОФА) ҳосил бўлар экан. Умуман олганда меланин тирозиндан ҳосил бўлади, яъни тирозин (аминокислота) мис билан боғланган тирозиназа таъсири остида ультрабинафша нурлар ёрдамида аста- секин ДОФА га айланади. ДОФА эса ўз навбатида ДОФА - оксидаза таъсирида меланинга ўтади. Бу жараённи қуйидаги шаклда тушун- тириш мумкин: ДОФА - оксидаза ↓ Тирозин (аминокислота) – ДОФА+оқсил = меланин ↑ ↑ Ультрабинафша Тирозиназа нурлар + мис Меланин пигментининг ҳосил бўлиш жараёни гипофиз безида ҳосил бўладиган, меланин моддаси ишлаб чиқарилишига ундайди- ган модда (гормон) билан бошқарилади. Шунингдек, меланин ишлаб чиқариш жараёни адреналин, норадреналин, қалқонсимон без ва жинсий безлар гормонлари таъсирида идора этилади. Меланин 21 моддасининг кўп ёки кам миқдорда ҳосил бўлиши қуёш нурла- рининг фаоллигига ҳам боғлиқ. Шу туфайли серқуёш мамлакатларда яшовчи халқларнинг териси қорамтир, шимолий халқларнинг териси эса оқ рангларда бўлади. Баъзи кимёвий моддалар, масалан, фуро- кумарин моддалари терида ранг ҳосил бўлишини кучайтиради. Вегетатив асаб системасининг симпатик бўлимини таъсирлаш, яъни активлаштириш - пигмент ҳосил бўлиш жараёнини кескин сусай- тириб юборади, ҳатто меланин ҳосил бўлишини бутунлай тўхтатиб ҳам қўяди. Меланин моддасининг ҳосил бўлишида кўпгина вита- минларнинг, жумладан, аскорбин кислотасининг ўрни муҳим ҳисобланади. Ўсувчи қаватда жойлашган Меркель ҳужайралари сон жи- ҳатидан кератиноцитлардан анча кам бўлса-да, улардан анчагина йирик бўлади. Бу ҳужайраларнинг цитоплазмаси жуда тиниқ бўлиб, улар таркибида осмиофил доначалари мавжуд бўлади. Меркель ҳужайраларига миелин моддаси бўлмаган нерв толалари жипс ҳолда уланганлиги сабабли тери пўсти сезиш хусусиятига ҳам эга бўлади. Download 4.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling