248
имконияти мавжуд бўлади. Масалан, қишда совуқдан сақланиш
учун пальто билан бир қаторда куртка, плашч ва бошқа иссиқ
кийимлардан фойдаланиш мумкин. Ёки бирор жойга саёҳатга
бориш учун самолёт билан бир қаторда
тезюрар поезд,
автомобилдан фойдаланиш мумкин. Бу ўринда куртка, плашч ва
бошқа иссиқ кийимлар пальтонинг, тезюрар поезд, автомобиль
самолётнинг ўринбосар товарлари ҳисобланади.
Агар бирор
товарнинг бошқа ўринбосар товарлари қанчалик кўп бўлса,
унга бўлган талаб шунчалик кўп эгилувчан бўлади. Жумладан,
соф рақобатли бозорда таклиф қилинадиган
товарларнинг
ўринбосар товарлари жуда кўп бўлиб, шу сабабли ҳар бир
алоҳида сотувчи маҳсулотларига
талаб бутунлай эгилувчан
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: