356
кунда тонна ҳисобида ташилган юк ва ҳоказо.
Асосий капитал (фондлар) ҳаракати
айланма капитал ва
муомала маблағлари ҳаракати билан узвий боғлиқ. Шу сабабли
айланма капитал ва айланма маблағлардан
фойдаланиш
самарадорлигини аниқлаш ва
уни ошириш омилларини
кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Айланма капиталдан самарали фойдаланишнинг
умумлашувчи кўрсаткичи ҳисобланган иқтисодиёт
миқёсида маҳсулотнинг материал сиғими (Мсиғ)
маҳсулот яратишда истеъмол қилинган айланма капитал
қийматининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ёки миллий
даромадга (Мд) нисбати орқали аниқланади:
Корхона миқёсидаги материал сиғими (Мсиғ.кор.)
унда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг
ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбати орқали
аниқланади:
Сарфланган айланма капитал бирлиги ҳисобига
ишлаб
чиқарилган маҳсулот миқдори материал сиғими кўрсаткичига
тескари миқдордир.
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги у билан
айланма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқдир.
Бевосита
ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма капиталнинг
салмоғи қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлардан шунчалик
самарали фойдаланилади. Амалиётда айланма маблағлардан
фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш коэффициенти
билан ўлчанади. Бу коэффициент
бир йил ичида сотилган
маҳсулот қийматининг айланма маблағларнинг ўртача йиллик
суммасига нисбати сифатида аниқланади.
195
ЯИМ
К
К
ас
сиг
=
ёки
МД
К
К
ас
сиг
=
.
Do'stlaringiz bilan baham: