Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet353/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Жами 
60,0 
600 
Жадвалдан кўринадики, корхонада «А» маҳсулотнинг бир ойлик ишлаб чиқариш харажатлари 
60 млн. сўмдан иборат бўлиб, жами 1000 дона маҳсулот ишлаб чиқарилган. Демак, 1 дона 
маҳсулотнинг таннархи 600 сўмга тенг. 
Ҳар бир корхона харажатларини яъни таннархни камайтиришга ҳаракат қилади. 
Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида экспорт салоҳиятини юксалтириш ва 
миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан тежамкорликка 
эришиш ҳамда маҳсулот ва хизматлар таннархини пасайтиришга боғлиқ. Шунга кўра, 2020 
йилда “Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча 
харажатларни камайтиради”
81
деб ўринли таъкидланди. 
Бу ўринда маҳсулот таннархини унинг қийматидан фарқлаш лозим. Маълумки, маҳсулот 
қиймати (Қ) ўз ичига сарфланган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (Қ
ИВ
) ҳамда янгидан 
яратилган маҳсулот қиймати (Қ
Я
)ни тўлиқ олади. Ўз навбатида янгидан яратилган маҳсулот 
қиймати – иш ҳақи (ИҲ) ва ялпи фойдага (Ф
я
) ажралади (11.6-расм). 
81
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига 
Мурожаатномаси, Халқ сўзи газетаси, 2020 йил 25 январь. 
208 
биринчи босқичда, фойда ишлаб чиқариш жараёнида янги маҳсулотнинг яратилиш 
чоғида вужудга келади. Янгидан яратилган маҳсулот таркибидаги қўшимча маҳсулот 
фойданинг асосий манбаи ҳисобланади, бироқ у ҳали аниқ фойда шаклида намоён бўлмайди; 
иккинчи босқичда, ишлаб чиқариш жараёнида яратилган қўшимча маҳсулот 
товарларни сотилгандан сўнг олинган пул даромади билан харажатларнинг фарқи 
кўринишида тўлиқ намоён бўлади. Демак, товар ва хизматлар сотилганда уларнинг умумий 
қиймати пул даромадларига, ундаги қўшимча маҳсулот эса фойдага айланади. Бундан кўриниб 
турибдики, фойданинг асосий ва ҳақиқий манбаи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
жараёнида яратилган қўшимча маҳсулотдир. Одатда ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик 
корхоналар товарларни катта ҳажмда ишлаб чиқариб, уларни савдо воситачиларига улгуржи 
нархларда сотадилар. Шунга кўра, улар товарнинг улгуржи нархи унинг таннархидан юқори 
бўлган тақдирда фойда оладилар. Демак, 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling