Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Фойданинг мазмуни ва тақсимланиши


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet350/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

11.3. Фойданинг мазмуни ва тақсимланиши
Корхоналарнинг фаолиятига баҳо беришда сотилган 
маҳсулотларнинг ҳажми, уларга қилинган сарф-харажатлар ва 
фойда тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Лекин буларнинг 
ичида фойда корхона фаолиятига баҳо беришнинг асосий 
кўрсаткичи ҳисобланади.
Корхоналарда товар ва хизматларни сотишдан олинган 
маблағлар уларнинг пул тушумлари ёки пул даромадлари 
дейилади. Айтайлик, корхонада бир ой давомида 100 минг 
дона «А» маҳсулоти ишлаб чиқарилди. Ҳар бир маҳсулотнинг 
нархи 1000 сўм. Агар барча маҳсулотлар сотилган тақдирда, 
корхонанинг бир ойлик пул тушуми 100 млн. сўм (100000 × 
1000) га тенг бўлади.
Бироқ, корхонанинг пул тушумлари унинг фаолиятининг 


375
самарадорлигига баҳо бера олмайди. Чунки, бу пул тушумлари 
қандай харажатлар эвазига олинганлиги акс эттирмайди. 
Шунга кўра, корхона пул тушумларидан маҳсулот ишлаб 
чиқаришга қилинган харажатлар ажратиб ташланса қолган 
қисми – фойда ҳисобланади, у корхона ишлаб чиқариш 
самарадорлигини аниқлашда муҳим ўрин тутади.
Бундан кўриниб турибдики, ишлаб чиқариш жараёнида 
яратилган маҳсулот ёки хизматларнинг қиймати сотилгандан 
кейин икки қисмга: ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш 
ва фойда қисмларига бўлинади. Агар янада аниқроқ қилиб 
айтадиган бўлсак, ишлаб чиқариш жараёнида яратилган 
қўшимча маҳсулот фойдага айланади. Албатта ҳар бир 
корхонада олинган фойда миқдори яратилган қўшимча 
маҳсулотга тенг бўлмаслиги, кўп ёки кам бўлиши мумкин. Бу 
ҳол солиқлар ва баҳолар механизми таъсирида содир бўлади.
Корхона пул даромадларидан маҳсулот ишлаб чиқариш 
ёки хизмат кўрсатиш учун қилинган барча харажатлар 
чиқариб ташлангандан кейин қолган қисми фойда деб 
юритилади. Айрим адабиётларда бу иқтисодий фойда деб 
ҳам юритилади.
Бизнинг мисолимиздаги корхонада «А» маҳсулоти 100 млн.
сўм бўлиб, уни ишлаб чиқаришнинг бир ойлик харажатлари 
60 млн. сўмни ташкил этган бўлсин. У ҳолда, корхонанинг бир 
ойлик фойдаси 40 млн. сўм (100 млн. – 60 млн.) га тенг бўлади. 
Фойданинг таркиб топиши икки босқичдан ўтади:

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling