379
11.8-расм. Ялпи фойданинг тақсимланиши.
Расмдан кўринадики, энг аввало ялпи фойдадан бошқа
иқтисодий субъектларга турли тўловлар амалга оширилади. Бу
тўловларга бошқаларнинг ер ва биноларидан фойдаланганлик
учун ижара ҳақи, қарзга олинган пул маблағлари учун
тўланадиган фоизни киритиш мумкин. Бундан ташқари,
корхоналар давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари бюджетига
ўрнатилган тартибда солиқлар тўлайдилар, турли ҳайрия ва
бошқа фондларга маблағлар киритадилар.
Ялпи фойданинг
ушбу тўловлардан қолган қисми корхона соф фойдасини
ташкил этади. У корхонанинг ишлаб чиқариш ва
ижтимоий
эҳтиёжларига, шунингдек, жамғариш (ишлаб чиқаришни
кенгайтириш)га, атроф-муҳит муҳофазаси,
ходимларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқа мақсадларга сарфланади.
11.4. Фойда нормаси ва массаси, уларнинг ошишига
таъсир этувчи омиллар
Корхона фойдасининг мутлақ миқдори унинг массасини
ташкил қилади. Фойда массасининг ишлаб чиқариш
харажатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши
фойда нормаси дейилади.
Амалиётда фойда нормасини ҳисоблашнинг икки
вариантидан фойдаланилади. Булар фойданинг жорий
209
Сарфланган ишлаб чиқариш
воситалари қиймати (Қ
ИВ
)
Иш ҳақи (ИҲ)
Ялпи фойда (Ф
я
)
Маҳсулот таннархи (Т)
Маҳсулот қиймати (Қ)
11.6-расм. Маҳсулот қиймати таркиби.
Ялпи фойда миқдорига таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим омил – корхона ўз
маҳсулотларини сотиши мумкин бўлган нарх даражасидир. Уни тўғри
тушуниш учун биз
маҳсулот нархи, қиймати ва таннархи ўртасидаги нисбатнинг бешта асосий ҳолатини ажратиб
кўрсатиш мумкин (11.7-расм).
Н
5
Н
4
Қиймат Н
3
Н
2
Н
1
Do'stlaringiz bilan baham: