Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт
Download 9.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)
11.8-расм. Ялпи фойданинг тақсимланиши. Расмдан кўринадики, энг аввало ялпи фойдадан бошқа иқтисодий субъектларга турли тўловлар амалга оширилади. Бу тўловларга бошқаларнинг ер ва биноларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи, қарзга олинган пул маблағлари учун тўланадиган фоизни киритиш мумкин. Бундан ташқари, корхоналар давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари бюджетига ўрнатилган тартибда солиқлар тўлайдилар, турли ҳайрия ва бошқа фондларга маблағлар киритадилар. Ялпи фойданинг ушбу тўловлардан қолган қисми корхона соф фойдасини ташкил этади. У корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий эҳтиёжларига, шунингдек, жамғариш (ишлаб чиқаришни кенгайтириш)га, атроф-муҳит муҳофазаси, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ва бошқа мақсадларга сарфланади. 11.4. Фойда нормаси ва массаси, уларнинг ошишига таъсир этувчи омиллар Корхона фойдасининг мутлақ миқдори унинг массасини ташкил қилади. Фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига нисбати ва унинг фоизда ифодаланиши фойда нормаси дейилади. Амалиётда фойда нормасини ҳисоблашнинг икки вариантидан фойдаланилади. Булар фойданинг жорий сарфларга – корхона харажатларига ёки авансланган маблағларга (асосий ва айланма капитал) нисбатидир. Булар қуйидагича аниқланади: 1. % 100 ) ( ' × = W P P , бу ерда: Р' – фойда нормаси; P – фойда массаси; W – ишлаб чиқариш харажатлари; 2. % 100 ) ( ' × = аванс K P P , бу ерда: Р' – фойда нормаси; P – фойда массаси; К аванс – корхона авансланган маблағлари ёки асосий ва айланма капиталнинг ўртача йиллик қиймати. Бизнинг мисолимиздаги корхонанинг «А» маҳсулот ишлаб чиқаришдан олган фойда массаси 40 млн. сўмни, фойда нормаси эса 66,7 % ((40 млн. сўм / 60 млн. сўм) × 100%) ни ташкил этади. Фойда нормаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига тўғри мутаносиб ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари ёки авансланган маблағлар қийматига тескари мутаносибдир. Шу туфайли фойда нормаси корхона иш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ҳисобланади. Фойданинг ўсишига чиқарилаётган маҳсулот умумий ҳажми ўзгармаган ҳолда икки йўл билан: 1) ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобига; 2) нархнинг ошиши ҳисобига эришиш мумкин. Юқорида айтганимиздек, ялпи фойда корхонада яратилган товар ва хизматларни сотишдан келган умумий пул даромадларидан бевосита ушбу товарни ишлаб чиқариш харажатларини чегириб ташлаш йўли билан аниқланади. Буни ҳозирги даврда корхонанинг умумий фойдаси деб юритилади. Фойдадан давлат солиқ сифатида, ссуда капитал эгалари эса фоиз сифатида, ер эгалари рента сифатида ўз улушларини оладилар. Фойданинг турли тўловлардан қолган қисми эса тадбиркорларнинг соф фойдаси бўлиб, унинг ҳисобидан ўзларининг истеъмолини қондиради, инвестицияни, турли социал йўналишдаги ишларни амалга оширадилар. Кўриниб турибдики, қўшимча маҳсулотни кўпайтириш ҳеч кимга зарар бермайди, аксинча жамият аъзоларининг ҳаммаси учун манфаатлидир. Бу даромад турлари қўшимча маҳсулотнинг сотилиб, дастлабки тақсимлангандан кейинги ўзгарган шаклларидир. Бундан кўриниб турибдики, олинган ялпи фойданинг ҳақиқий манбаи корхонада яратилган қўшимча маҳсулотдир. Мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларидаги олинган ялпи фойда миқдори даражаси қўшимча маҳсулот массасига тенг бўлади. Лекин тармоқлар, ҳудудлар ва корхоналарда яратилган қўшимча маҳсулот миқдори билан ялпи фойда ҳажми 381 зарар бермайди, аксинча жамият аъзоларининг ҳаммаси учун манфаатлидир. Бу даромад турлари қўшимча маҳсулотнинг сотилиб, дастлабки тақсимлангандан кейинги ўзгарган шаклларидир. Бундан кўриниб турибдики, олинган ялпи фойданинг ҳақиқий манбаи корхонада яратилган қўшимча маҳсулотдир. Мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларидаги олинган ялпи фойда миқдори даражаси қўшимча маҳсулот массасига тенг бўлади. Лекин тармоқлар, ҳудудлар ва корхоналарда яратилган қўшимча маҳсулот миқдори билан ялпи фойда ҳажми бир- бирига тенг келмайди, чунки, рақобат курашлари, нархлар ва бошқа тақсимлаш механизмлари орқали бир муайян корхона, тармоқ ёки ҳудудда яратилган қўшимча маҳсулот бошқаларига ўтиб кетиш ҳолатлари юз бериб туради. Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, республикамизда таҳлил қилинаётган даврда қўшимча маҳсулот модификациялашган шаклларидан бири бўлган фойда ҳажми иқтисодиётнинг турли хил тармоқ ва соҳаларида турлича даражада ўсиш тенденцияси кузатилди. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиёт тармоқларида фойда миқдорининг ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. (11.3-жадвал). Download 9.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling