Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet554/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   550   551   552   553   554   555   556   557   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

тармоқларга қаратилиши зарур.
Иқтисодиётни мутаносиб ривожлантиришда узoқ муддaтли 
дaстур ишлaб чиқиш муҳим аҳамият касб этиб, унда 
иқтисoдиётимизнинг aсoсий тaрмoқлaрини мoдeрнизaция 
қилиш вa тexник янгилaш, мaмлaкaтимизнинг янги мaррaлaрни 
эгaллaши учун кучли туртки бeрaдигaн вa жaҳoн бoзoридa 
рaқoбaтбардoшлигини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий иннoвaция 
тexнoлoгиялaрини жoрий қилиш бўйичa мaқсaдли лoйиҳaлaр 
ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2017 
йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 


614
Фармонида “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, 
миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва 
диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини 
ошириш” мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган 
вазифалар кўрсатиб берилган
150
. Жумладан,
- миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини 
таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш;
- ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва 
технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини 
амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини 
олиб бориш;
- юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг 
аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш 
асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат 
жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада 
модернизация ва диверсификация қилиш, ва ҳоказо.
Юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ҳар томонлама 
чуқур ва пухта ўйланган изчил бюджет-солиқ ва пул-кредит 
сиёсатини амалга ошириш орқали таъминланади. Ушбу сиёсат, 
авваламбор, иқтисодиётда солиқ юкини камайтириш, хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида унинг рағбатлантирувчи 
ролини кучайтиришга қаратилади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   550   551   552   553   554   555   556   557   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling