Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ишчи кучи бозори. Ишчи кучига талаб ва унинг


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet564/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   560   561   562   563   564   565   566   567   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

20.2. Ишчи кучи бозори. Ишчи кучига талаб ва унинг 
таклифи нисбати
Бозор муносабатлари шароитида ишчи кучини такрор 
ҳосил қилишда ишчи кучи бозори муҳим ўрин тутади. 
Ишчи кучи бозори – бу хўжалик фаолияти 
жараёнида ишчи кучи товари эгалари ва унинг асосий 
истеъмолчилари – давлат корхоналари, ташкилотлари 
ва турли хил тадбиркорлар ўртасидаги олди-сотди 
муносабатларидир. У меҳнат шароитлари ва унга ҳақ тўлаш 
миқдорлари, ишчиларнинг малака даражаси, улар томонидан 
бажарилаётган ишларнинг ҳажми, интенсивлиги ва масъулият 
даражаси бўйича таркиб топувчи ижтимоий-иқтисодий 
муносабатларнинг мураккаб тизимини намоён этади.
Ҳар қандай бозор сингари ишчи кучи бозорида ҳам икки 
қарама-қарши томон – талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири 
амал қилади. Ишчи кучи талаби – бу муайян вақтда иш 
ҳақининг таркиб топган даражасида турли иш берувчилар 
томонидан ишчи кучи миқдори ва сифатига билдирилган 
талаб. Одатда иш берувчилар бўлиб давлат, жамоа ва хусусий 
мулкка асосланган корхона ва ташкилотлар, якка тартибдаги 
тадбиркор ва бошқалар ҳисобланиши мумкин.
Кейнс назариясига кўра, бандлик мультипликатори жами 
талабга, истеъмолга мойиллик ва инвестиция ҳажмига боғлиқ 
бўлади, яъни ишчи кучига бўлган талаб ишлаб чиқариш 
ҳажми билан белгиланади
154
. Демак, Кейнснинг фикрига кўра, 
ишсизлик ишчи кучи талабининг етишмаслиги натижасида 
юзага келади. Кейнс ҳам классиклар илгари сурган иш 
ҳақининг пасайиши бандликнинг ўсишига олиб келиши 
154
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. – М.: Гелиос, 2002, 
с.162.


624
ҳақидаги фикрларни инкор қилмайди. Бироқ, иш ҳақини 
пасайтиришга бандликни ўстиришнинг ягона воситаси 
сифатида қарамаслик керак, деб кўрсатади. Чунки, иш ҳақи 
фақат корхоналар харажатларини эмас, балки истеъмолчилар 
даромадларини ҳам ифодалайди.
Ишчи кучига талаб – бу иш ҳақининг муайян даражаси ҳамда 
ишга ёллашнинг муайян шартларида иқтисодиёт соҳалари ва 
корхоналардаги мавжуд иш жойларида ишчи кучига бўлган 
эҳтиёжнинг пулдаги ифодасидир.
155
Муаллифнинг фикрича, 
ишчи кучига белгиланган даражада иш ҳақи тўлаб ишга 
ёллашга қодир бўлган эҳтиёждир. Бу ўринда ишчи кучига 
умумий талаб ва қўшимча талабни фарқлаш жуда катта 
назарий-услубий ва амалий аҳамият касб этади. Ишчи кучига 
умумий талаб миллий иқтисодиёт ва хорижий мамлакатлар 
томонидан мавжуд ва янгидан яратилган барча (ишчи кучи 
билан банд бўлган ва банд бўлмаган) иш ўринларида ишчи 
кучига бўлган эҳтиёжни намоён этади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   560   561   562   563   564   565   566   567   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling