Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Солиқ ставкаларининг ўзгариши, фоизда


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet606/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   602   603   604   605   606   607   608   609   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Солиқ ставкаларининг ўзгариши, фоизда 
Солиқ тури 
2009  2012 2014 2015 2016 2017 2018 2019 
Юридик шахслардан 
олинадиган фойда 
солиғи 
10 


7,5 
7,5 
7,5 
14 
14 
Дивиденд/фоизлар 
шаклида олинадиган 
даромадлардан фойда 
солиғи 
10 
10 
10 
10 
10 
10 
10 
10 
Акциз солиғи 
21,5 
20 
23 
23 
23 
20 
20 
20 
Ягона солиқ тўлови 








Ягона ижтимоий тўлов 
25 
25 
25 
15 
15 
15 
15 
15 
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари. 
2017 йилга қадар юридик шахслардан олинадиган солиқ ставкаси 10 фоиздан 7,5 
фоизгача пасайиб келди ва 2018 йилда ташкилотлар
учун ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғи (шу вақтга қадар 8%) фойда солиғи таркибига 
қўшилганлиги сабабли 14 фоиз қилиб белгиланди. 


666
8%) фойда солиғи таркибига қўшилганлиги сабабли 14 фоиз 
қилиб белгиланди.
Иқтисодиётга 
солиқ 
юкининг 
пасайтирилишида 
солиқлар сонининг камайтирилиши, солиқ имтиёзларининг 
кенгайтирилиши билан бирга солиқ ставкаларининг 
пасайтирилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Солиқ ставкаларининг пасайтирилиши ишлаб чиқариш 
ҳажми ва даромадларнинг ортиши натижасида солиқ 
базасининг кенгайишига, давлат бюджети харажатларини 
тақчилликка йўл қўймасдан молиялаштиришга замин яратади.
Бугунги кунда “солиқ юкини камайтириш ва солиққа 
тортиш 
тизимини 
соддалаштириш 
йўлини 
давом 
эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва 
рағбатлантиришнинг тегишли чораларини кенгайтириш”
164
долзарб аҳамият касб этмоқда. 
Солиқ ставкаларининг пасайтириши ишлаб чиқариш 
ва даромадларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши 
натижасида солиққа тортиш базасининг кенгайишига имкон 
туғилади. Айнан шу ҳолат мамлакатимизда солиқ ставкалари 
камайтирилишига қарамасдан, бюджет харажатларини
тақчилликсиз молиялаштиришга етарли бўлган солиқ 
тушумлари кўринишидаги бюджет даромадларини 
шакллантиришга асос бўлмоқда. 
Белгиланган солиқ имтиёзлари кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада 
кенгайтириш ва иқтисодиётимиз салоҳиятини оширишга 
қулай имкон яратади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ўзбекистон 
Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритиш тўғрисида»ги 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-
сонли Қонунига мувофиқ янги Солиқ кодекси қабул қилинди. 
164
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбеки-
стон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғри-
сида”ги, ПФ-4947-сонли Фармони. 1-илова. 3.1-банд.


667
Янги Солиқ кодексига кўра, 2020 йил 1 январдан солиқ 
турлари 13 тадан 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер 
солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик 
фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган 
солиқ турлари бекор қилинди. 
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча 
ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг 
жавобгарлиги кучайтирилди, замонавий усулларни қўллаган 
ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари 
жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш 
тартиблари соддалаштирилди.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   602   603   604   605   606   607   608   609   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling