Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet634/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   630   631   632   633   634   635   636   637   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

22.5. Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш 
сиёсатининг амалга оширилиши
Республикада миллий валютани мустаҳкамлаш ишида 
сўмнинг харид қувватини ошириб бориш ва унинг 
174
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги ““Ўза-
гроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банкини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-
2740-сонли Қарори.


698
барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Бунга 
бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш ва зарур 
эҳтиёжлар ҳосил қилиш орқали эришилади. Бозорни истеъмол 
моллари билан тўлдиришда миллий ишлаб чиқаришни 
имкони борича кенгайтириб, маҳсулот сифатини яхшилаб 
бориш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки шу орқали истеъмол 
моллари сотишнинг умумий ҳажмида миллий маҳсулотлар 
ҳиссаси ошириб борилади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, 
миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали сўмнинг 
барқарорлигини таъминлаш четдан маҳсулот келтиришни 
инкор қилмайди. Аҳолини сифатли чет эл моллари билан 
таъминлаш мақсадида импорт ҳам рағбатлантириб борилади. 
Сўмнинг барқарор амал қилиши, унинг ҳар қандай валютага 
эркин алмаштирилиши етарли валюта захираси бўлишига 
боғлиқ. Унга эришишда корхоналар ва барча субъектларнинг, 
жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариши 
учун зарур бўлган рағбатлантирувчи омилларни вужудга 
келтириш алоҳида аҳамиятга эга. 
Мажбурий резерв талаблари инструментидан тижорат 
банкларининг кредит ресурслари миқдорига тўғридан-тўғри 
таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини 
тартибга солишнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланилди.
2018 йилнинг ўтган даврида пул-кредит сиёсати бозор 
инструментларини, яъни фоиз инструментларини ишлатиш
орқали молиявий ресурслар қийматига таъсир кўрсатиш
тамойили асосида ишлайдиган инструментларни жорий
қилиш учун шароит яратиш мақсадида тижорат банкларининг
мажбурий резерв талабларига ўзгартиришлар киритилди.
Бунда илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, банкларнинг 
узоқ муддатли ресурс базасини кенгайтириш, миллий
валютадаги депозитлар жозибадорлигини ошириш ва
иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш 
тамойилларига асосланилди. 
Мажбурий резервлар нормативларига ўзгартириш
киритиш ҳамда депонентлаш тартибини такомиллаштириш 2 


699
босқичда амалга оширилди.
175
2018 йил 1 июндан бошлаб тижорат банкларининг
Марказий банкда резерв шакллантириладиган мажбуриятлари 
нормативларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
- тижорат банклари томонидан мажбурий резервни 
шакллантириш жалб қилинган мажбурият ва депозитлар 
валютасидан келиб чиқиб мос равишда миллий ҳамда
хорижий валютада амалга оширилиши белгиланди;
- мажбурий резервга тортиладиган базага жисмоний
шахслар депозитлари киритилди;
- мажбурий резервлар миқдорига нисбатан 0,1 ўртачалаш 
коэффициенти ўрнатилди.
Шунингдек, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 
инструментидан ҳам пул бозоридаги фоиз ставкаларини 
бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини 
рағбатлантириш мақсадида фойдаланилди.
Инфляция даражаси, пул массасининг ва бошқа 
макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мақсадли параметрларидан 
келиб чиқиб, қайта молиялаш ставкаси 2017 йилнинг 28 
июнидан йиллик 9 фоиздан 14 фоизга оширилди, 2018 йил 25 
сентябридан эса 16 фоиз миқдорида белгиланди. Бугунги кунга 
келиб эса Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 
йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолмоқда.
Қайта молиялаш ставкасини шу ҳолатда ушлаб 
турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган 
талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор 
корxоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, 
иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни 
пайтда тижорат банклари ресурс базасининг барқарорлигини 
таъминлашга xизмат қилди.
2019 йилда валюта сиёсатини амалга оширишда асосий 
эътибор миллий валюта барқарорлигини таъминлашга ҳамда 
экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб 
175
Монетар сиёсатнинг 2019 йил ва 2020–2021 йиллар даврига мўлжалланган 
асосий йўналишлари. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 2018 йил.


700
чиқаришни янада рағбатлантиришга қаратилади.
Жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган 
бугунги шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини 
тубдан ошириш, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналарни 
қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт 
фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш 
устувор аҳамият касб этади.
Айнан ана шу соҳаларда ҳали фойдаланилмаган улкан 
имконият ва салоҳият кўп. Экспортга маҳсулот чиқарадиган 
саноат корхоналаридан фарқли равишда кичик бизнес 
субъектлари ва фермерлар ўз маҳсулотларини экспорт 
қилишдан олган валюта тушумларининг 50 фоизини банкларга 
сотиш мажбуриятидан озод қилингани ва уларнинг экспортга 
маҳсулот етказиб беришдан, аввало, ўзларининг манфаатдор 
бўлишини эътибордан четда қолдирмаслигимиз даркор.
Сўмнинг 
барқарорлигини 
таъминлашда 
ундан 
эҳтиёткорона ва тежаб-тергаб фойдаланиш, ишлаб чиқаришга 
сарфланган маблағларнинг энг кўп самара беришига, олинган 
кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишига эришиш муҳим 
ўрин тутади.
Инфляцияга қарши аниқ ўйланган сиёсат ўтказиш миллий 
валютани мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Бу 
сиёсат энг аввало инфляция даражасини кескин камайтиришга 
қаратилиши лозим. Бунда пулнинг қадрсизланиш даражаси 
устидан катъий назорат ўрнатиш ҳамда унга қарши самарали 
тадбирлар қўллаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Шу 
орқали пулнинг қадрсизланишида мақбул суръатни танлашга 
эришилади.
Инфляцияга қарши сиёсат негизини пул миқдорининг 
ўсишини товарлар ва хизматлар миқдорининг тегишли 
даражада ўсиши билан боғлаб олиб боришга қаратилган 
тадбирлар ташкил қилиши зарур. Чунки харид қилиш учун 
моллар етарли бўлмаган ҳолда аҳоли қўлида пулнинг ортиқча 
кўпайиб кетиши инфляциянинг янада авж олиб кетишига, 


701
охир - оқибатда инқирозларга сабаб бўлади. Пул миқдори 
билан бирга нархларнинг ҳам тобора ўсиб бориши муқаррар 
равишда, узоқ давом этадиган гиперинфляцияни келтириб 
чиқаради. Бу ўз навбатида, миллий ишлаб чиқаришнинг изидан 
чиқиши, аҳоли кенг табақаларининг қашшоқлашуви ва бутун 
ижтимоий тизимнинг барбод бўлиши хавфини туғдиради.
Сўмнинг барқарорлигини таъминлашда нақд пул 
эмиссиясининг ўсишига, аҳоли қўлида пулнинг ҳаракатсиз 
туриб қолишига йўл қўймаслик биринчи даражали аҳамиятга 
эга. Бунда муомалага чиқарилган пул миқдорининг ўз вақтида 
қайтарилишига эришиш, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ўсишини таъминламаган корхоналарга кредитлар берилишига 
йўл қўймаслик чоралари кўрилиши керак.
Инфляцияни пасайтирувчи қудратли омил миллий валюта 
алмашув курсининг барқарорлашувига эришишдир. Бу ўз 
навбатида импорт нархларнинг барқарорлашувига олиб 
келадики, натижада ички бозордаги нархлар ўзгаради. 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши натижасида 
ундаги кўрсатилган бир қатор вазифалар ҳам мамлакатимиздаги 
миллий валютани мустаҳкамлаш сиёсатида ўзига хос самара 
беради. Жумладан:

илғор 
халқаро 
тажрибада 
қўлланиладиган 
инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини 
янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга 
солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич 
жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
- банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва 
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув 
даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий 
барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли 
инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш;
- суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг 
ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини 


702
ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб 
қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг 
эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба 
сифатида фонд бозорини ривожлантириш;
- халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, 
жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар 
билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи 
қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб 
қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали 
фойдаланиш.
176
Ўз навбатида, Марказий банк томонидан амалга оширилган 
пул бозоридаги операциялари муомаладаги пул массасини 
бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва 
фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлашга қаратилди.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   630   631   632   633   634   635   636   637   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling