Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Download 1.7 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
- Порталнинг асосий мақсадлари
Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали (www.gov.uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Режа: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. Ҳукумат порталининг мобил иловаси Ўзбекистон ташқи сиёсати. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентига юбориладиган мурожаатлар 1. Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш,Ўзбекистон Республикаси ВМнинг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисидаги 2009 йил 21 апрель, 116-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2015 йил 7 август, 232-сон қарорларига таянган ҳолда амалга оширилиб келинган. Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги 2016 йил 3 июнь, 188-сон Қарорининг имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг ташкил этилиши ва қўллаб-қувватланишига асос бўлди. Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон-ахборот ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ташкил этувчи элементи ҳисобланади. 9.1.-расм. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали расмий веб-сайти Порталнинг асосий мақсадлари: Фуқаролар ва хўжалик субъектларига ҳокимият ва бошқаруви органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот ресурслари ва хизматларининг ҳажмини оширишга мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборот тизимини яратиш; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали мақсадли аудиториясини зарур муассасалар билан ўзаро алоқа қилиш жараёнлари ва имкониятлари тўғрисида, фуқароларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқларининг келиб чиқиши тўғрисида, давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлардан тўлиқ, тезкор ва фойдаланишда қулайлиги, давлат ҳокимияти органлари ва бошқарувининг расмий позициясини акс эттирувчи кенг кўламдаги ахборотлар билан таъминлаш; Чекланган хизматланишга мўлжалланган ахборотга киритилган маълумотлардан ташқари, тегишли ахборот ресурсларини жойлаштириш ва ташкил этиш йўли билан фуқаро ва ташкилотларни давлат ижро ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги расмий ахборотга киришини таъминлаш; Давлатлараро ахборотлар алмашинувининг интенсификацияси; Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини ошириш ва миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб этиш учун шарт-шароитларни яратиш. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling