Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet397/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

ундирма саноатда 
ҳам қўшимча даромад олинади. Маълумки фойдали қазилма 
конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун қулайлиги) 
жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан 
фарқ қилади. Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва 


428
яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда оладилар, у ҳам 
дифференциал рентага айланади.
Ижара ҳақи. Рента муносабатларини қараб чиқишда 
рентанинг ижара ҳақидан фарқига эътиборни қаратиш зарур. 
Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва шу 
кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар 
сарфланмаган бўлса, ижара ҳақи ва рента миқдоран бир-
бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан 
фарқ қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан 
фойдаланганлик учун тўланадиган рента (R), ерга илгари 
сарфланган капитал учун фоиз (r); ер участкасини ижарага 
бергунга қадар унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). 
Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин: 
ИХ=R+r+A
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида ер фақат ижара 
объекти эмас, балки олди-сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам 
қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма 
бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар 
жой бинолари, иншоотлар, йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар 
қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи 
нима билан белгиланади? 
Ер нархи. Маълумки, ер инсон меҳнати маҳсули 
бўлмаганлиги сабабли алмашув қийматига эга эмас. Шунга 
кўра, назариётчилар ер ва бошқа табиат инъомлари нархини 
иррационал нархлар деб атайдилар. Ер участкасининг 
эгаси уни сотишда олинган суммани банкка қўйилганда, у 
келтирадиган фоиз тарзидаги даромад шу ер участкасидан 
олинадиган рентадан кам бўлмаган тақдирдагина ерни сотади. 
Бошқача айтганда, ернинг нархи 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling