Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet402/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Агросаноат 
комбинатлари 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва 
истеъмолчиларга етказиб беришгача барча технологик 
жараёнга хизмат қилувчи хўжалик ва корхоналарнинг 
маълум бир ҳудудида бирлашувидир. Агробизнес турига 
кўнгилли ва пайчилик маблағлари асосида ташкил қилинган 
турли хил уюшма ва иттифоқларни ҳам киритиш мумкин.
Қишлоқ хўжалигидаги давлат корхоналари, жамоа 
хўжаликлари ва ширкатлари, турли хил мулкчилик асосида 
ташкил қилинган қўшма корхоналар ҳам агробизнес турлари 
сифатида фаолият кўрсатади.
13.4. Ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга 
ошириш ва янада чуқурлаштиришнинг асосий 
йўналишлари 
Ўзбекистонда аграр ислоҳотлар қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг самарадорлигини ошириш, мулкчилик 
муносабатлари ва шаклларини тубдан ислоҳ қилиш, 
фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, 
қишлоқларни обод этиш асосида қишлоқ аҳолисининг 
даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш 
вазифаларининг амалга оширилишини кўзда тутади. 
Мамлакатимизда илк мустақиллик йилларидан бошлаб 
фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашга ҳамда фермерлик 
ҳаракатини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида 
эътибор қаратилди.
Қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ 
қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида 
мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган қатор 
қонун ҳужжатлари қишлоқда янги ҳуқуқий муносабатларни 
жорий этиш ҳамда фермерликни ривожлантириш имконини 
яратди. 
Қишлоқ хўжалигида бозор ислоҳотларини амалга 
оширишни 
икки босқичга бўлишимиз мумкин. 


433
Биринчи босқич 1991-2000 йилларни ўз ичига олиб, ушбу 
даврда паст рентабелли, аҳолига ўз имкониятларини намоён 
этиш учун шароит яратиб бермаган ширкат хўжаликларини 
тугатиб, бунда фермер хўжаликларини ташкил этиш йўли 
танланди ҳамда қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга 
оширилди:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 
29 ноябрдаги ПФ-295-сонли Фармонига асосан қишлоқ 
хўжалигида 
бозор 
муносабатларини 
шакллантириш, 
деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва 
фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш учун 
қўшимча шарт-шароитлар яратиб берилди;
– 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ер кодекси билан 
фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ерларни ижарага 
беришнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди; 
– Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли 
қарорига кўра фаолият кўрсатаётган деҳқон (фермер) 
хўжаликлари бошлиқлари аттестациядан ўтказилиб, ушбу 
хўжаликлар фермер хўжаликлари сифатида қайта рўйхатдан 
ўтказилди. 
Ислоҳотларнинг 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   398   399   400   401   402   403   404   405   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling