унумдорликнинг пасайиб бориши
қонуни деган қонунни кашф қилишган. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қилинган
харажат ёки омил олдингисига қараганда кам самара беради ва оқибатда умумий ўртача
маҳсулот ҳам пасайиб кетади.
45
)
,
( К
И
М
М
У =
.
Айтайлик, 100 бирлик маҳсулот 10 бирлик ишчи кучи, 8 бирлик капитал ва 15 бирлик
табиий ресурсларни сарфлаш эвазига яратилган. У ҳолда ҳар қайси омилнинг бир бирлигига
тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини ҳисоблаймиз:
1) ишчи кучи омили бирлигига тўғри келадиган ўртача маҳсулот:
10
10
100 =
=
И
М
У
бирликка тенг.
2) капитал омили бирлигига тўғри келадиган ўртача маҳсулот:
5
,
12
8
100 =
=
К
М
У
бирликка тенг.
3) табиий ресурс омили бирлигига тўғри келадиган ўртача маҳсулот:
7
,
6
15
100 ≈
=
Е
М
У
бирликка тенг.
Ишлаб чиқариш
натижасини баҳолашда ишлаб чиқариш омиллари навбатдаги
бирлигини
сарфлашнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш, яъни ҳар бир омил қўшимча
сарфининг у келтирадиган самара билан таққослаш муҳимдир. Бу сўнгги қўшилган маҳсулот
кўрсаткичи орқали ифодаланади.
Сўнгги қўшилган маҳсулот – энг сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи)
эвазига ўсган маҳсулот ҳажми.
«А» корхонада кейинги ойда бошқа ишлаб чиқариш омиллари сарфи ўзгармагани ҳолда,
ишчи кучи ресурсларининг сони 2 бирликка оширилган, яъни 12 бирликни ташкил этиб,
бунинг натижасида умумий маҳсулот 110 бирликка етган бўлсин. У ҳолда, ишчи кучи
омилининг сўнгги қўшилган маҳсулоти 5 бирлик (10/2)ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |