Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасида таълим тизими ва педагогик фикр тараққиёти


Download 1.93 Mb.
bet12/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

23-мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасида таълим тизими ва педагогик фикр тараққиёти
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг эълон қилиниши ва таълим тизимидаги ислоҳотлар. Миллий мактабни ташкил этиш муаммолари. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”.
Педагогик тадқиқотларнинг асосий йўналишлари. Ўзбек халқининг маърифий қадриятларидан таълим-тарбияда фойдаланиш.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар ва баркамол авлод тарбияси ҳақида. И.А.Каримов асарларида баркамол авлод тарбияси ва таълим-тарбияни ислоҳ этиш ғоялари.


24-мавзу: Жаҳон педагогика фани ривожланиши тарихининг баёни
Қадимги Юнонистон ва Рим давлатларида таълим-тарбия. Қадимги Шарқ давлатларида ва Юнонистонда педагогик фикрларнинг пайдо бўлиши.
Қадимги Юнонистон (Спарта, Афина) давлатларида тарбия ва таълим тизими. Қадимги юнон файласуфлари (Суқрот, Афлотун, Арасту ва Демокрит) таълимотида тарбия масалалари.
Ғарбий Европа мамлакатларида таълим-тарбия.
Я.А.Коменскийнинг педагогика назарияси.
Коменскийнинг ижтимоий-педагогик фаолияти, унинг чех халқининг миллий озодлик ва феодализмга қарши кураши билан боғлиқлиги. Коменскийнинг дунё қарашидаги стихияли ғоялар. Тарбиядан кузатиладиган мақсадлар, инсон тараққиётида тарбиянинг роли. Таълимнинг умумийлиги ғояси. Тарбия тамойиллари, инсон тараққиётида унинг роли.
Ёшга қараб даврларга бўлиш ва мактаблар тизими. Таълим мазмуни. «Қисқа, ёқимли ва пухта» ўқитиш талаблари. Таълимнинг синф-дарс тизимиининг қарор топиши. Коменский ўқиш китоблари ва унинг аҳамияти. Ахлоқий тарбия, ўқувчилар учун хулқ-атвор қоидалари. Коменский педагогик назариясининг аҳамияти.
Жан-Жак Руссонинг педагогика назарияси. XVII аср француз материалистлари тарбия ҳақида Клод Адриан ва Дени Гелвецли, Дидронинг педагогика соҳасидаги қарашлари.
Рус педагог олимларининг педагогик ғоялари. К.Д.Ушинскийнинг педагогик мероси. XIX аср ва ХХ аср бошларида Ғарбий Европа, АҚШ, Россияда педагогик ислоҳотлар ва унинг асосий оқимлари. XX аср педагогикасининг ривожланиш тенденциялари.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling