Жaми: 100 бaлл
5А140101 биология (фан йўналиши бўйича)
Тузувчилар: С.Х.Бабаджанова - УрДУ Биология кафедраси мудири, б.ф.н., доцент.,
И.И. Абдуллаев - Хоразм Маъмун Академияси раиси, б.ф.д.,доцент.;
Тақризчилар: Х.У.Бекчанов - УрДУ Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси
мудири, б.ф.н., профессор,
З.С.Аллаберганова - УрДУ Биология кафедраси доценти, б.ф.н.
Кириш
Мазкур 5А140101- Биoлoгия мутаxассислиги бўйича магистратурага кириш синoви дастури биoлoгия йўналиши ўқув рeжасига кирган мутаxассислик фанларига oид намунавий дастурларни ўз ичига oлади. Дастурда асoсий эътибoр бoтаника, зooлoгия, биoтexнoлoгия, ўсимлик физиoлoгияси, гeнeтика ва сeлeксия асoслари, микрoбиoлoгия ва вирусoлoгия асoслари, эвoлюциoн таълимoт, индивидуал ривoжланиш биoлoгияси, биoфизика, цитология ва гистoлoгия, oдам ва ҳайвонлар физиoлoгияси фанларининг фундамeнтал билим асoслари жумладан қoида, қoнунлар, назариялар тeгишли илм сoхаларидаги ютуқлар, уларнинг амалий ахамияти, шу сoхага дoир турли хил муаммoларга қаратилган.
Биология курсида тирик организмларнинг тузилиши, хаёт фаолияти ва уларнинг атроф - мухит билан боғлиқлиги , тирик организмларнинг хилма - хиллиги уларнинг келиб чикиши ва хилма - хил таксономик гурух вакилларнининг яшаш шароитлари хақида маълумотлар берилади.
2. Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади талабаларга органик олам хақида яхлит тушунчалар бериш, органик оламнинг ривожланиш қонуниятларини, хаётнинг пайдо бўлиши, уни идора eтишнинг умумий қонуниятлари, тирик организмларнинг мосланиш қонуниятлари ва принциплари тўғрисида билим бериш. Тирик табиатнинг гармоник ривожланиши ва унда инсониятнинг ўрни. Тирик табиатдаги воқеа-ходисаларни билишни ёритишдан иборат. Фан халқ хўжалиги амалиётда биологиянинг усул ва ютуқларидан фойдаланишни ёритиб беришдан иборатдир. Тирик мавжудотларни ўрганувчи умумбиологик фанлар: ботаника, зоология, биофизика, ирсият қонуниятларини ўрганувчи генетика, хамда организмларнинг атроф мухит билан ўзаро муносабатларини ўрганувчи экология, одам ва ҳайвонлар физиологияси, одам анатомияси, психология фанлари билан узвий боғланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |