Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


-мавзу: Жисмоний сифатларини ривожлантириш ва тарбиялаш


Download 1.93 Mb.
bet59/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

7-мавзу: Жисмоний сифатларини ривожлантириш ва тарбиялаш
Умумий хусусиятлари: тушунчаларини белгилаш, ҳаракатланиш сифатларини гуруҳларга ажратиш, ҳаракатланиш сифатлари таркибий қисмлари (умумий ва махсус), ривожланиш босқичлари.
Кучлилик қобилиятларини ривожлантириш. Тушунчаларни аниқлаш: мушаклар куч сарфлаш режими (изометрик, миометрик, плиометрик), кучнинг турлари (абсолют ва нисбий куч, “портлаш кучи”), куч пайдо бўлишини белгиловчи омиллар (ташқи, ички, бор кучини йиғиш) кучни ривожлантириш асосий воситаларини турларга ажратиш, кучни ривожлаштиришни баҳолаш, кучни тарбиялаш методлари, ўқувчи-ёшларда ва болаларда кучни ривожлантириш хусусиятлари.
Тезкорлик қобилиятларини тарбиялаш. Тушунчаларни аниқлаш (тезлик, чаққонлик). Тезликни кўрсатиш турлари, чаққонликни тарбиялаш методлари, болаларда чаққонликни ривожлантириш хусусиятлари.
Чаққонлилик қобилиятларини тарбиялаш (епчиллик) тушунчасини аниқлаш, чаққонлилик хусусиятлари, чаққонлилик қобилиятларини ривожлантириш қонуниятлари, чаққонлилик тарбиялаш воситалари, чаққонлилик тарбиялаш методлари, чаққонлилик ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари.
Чидамлилик сифатини тарбиялаш. Чидамлилик қобилиятини тушунчалари нисбатлари, чидамлиликнинг икки босқичи, кучлар зонаси бўйича чидамлилик турлари, чидамлиликнинг ривожланишини баҳолаш.
Жисмоний маданият жараёнида организмнинг баъзи морфофунксионал хусусияларига йўналтирилган таъсир кўрсатиш асослари: егилувчанлик қобилиятига тушунча, егилувчанликни тушуниш, мушакларда фаол ва суст ҳаракатчанлик, ривожланиш қонуниятлари, мушакларда ҳаракатчанликни ривожланишини баҳолаш бўйича назарий маълумотлар берилади.
8-мавзу: Жисмоний машқлар билан шуғулланишни ташкил етиш шакллари
Жисмоний машқлар билан машғулотларни ташкил етиш шакллари турли-туманлилиги, машғулотлар шаклларини турларга ажратиш. Жисмоний маданият машғулотининг мазмуни ва тузилиши, машғулотларни жисмоний маданият йўналишлари бўйича турларга ажратиш, фан мазмуни бўйича, жисмоний тарбиянинг бирор-бир томони устунлиги бўйича, асосий масалалари бўйича, машғулотларни ўтказиш методикасига талаблар, машғулотларни ўтказишга тайёргарлик, педагогнинг раҳбарлик фаолияти босқичлари, машғулотни ташкилий томондан таъминлаш бўйича назарий маълумотлар берилади.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling