Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги


Download 48.73 Kb.
bet3/7
Sana01.04.2023
Hajmi48.73 Kb.
#1318473
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. Тингловчига эслатма

Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Фанлар Академияси, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (малака оширишнинг давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган, стажировканинг давомийлиги уч ойдан кам бўлмаган муддатда);
сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;
сўнгги 3 йилда камида битта мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий маслаҳатчи ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган 2 та диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;
сўнгги 3 йилда якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.
Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган раҳбар ва педагог кадрларга мутахассислиги бўйича тингловчиларга маҳорат дарси ўтказиши асосида малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.
ФИЗИКА” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

ФИЗИКА” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси ОЎМТВнинг 2022 йил “___” октябрдаги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари раҳбар кадрларининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлигига ҳамда компетентлигига қўйиладиган малака талаблари, ўқув режа ва дастур асосида ташкил этилади.


Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси доирасида таълим тизими менежменти борасида раҳбар кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган билим, кўникма ва малакалар янгиланади, соҳага оид билимлар чуқурлаштирилади.
Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув режасининг намунавий тузилмаси асосида ишлаб чиқилган 288 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Бунда, ўқув дастурининг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда мустақил малака ошириш усуллари асосида, 144 соати тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади Малака оширишнинг бевосита шаклида бир ҳафтадаги ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.
Тўғридан-тўғри (бевосита) малака ошириш шаклида жами юкламалар тақсимоти: назарий машғулот – 48 соат, амалий машғулот – 84 соат, малакавий аттестация 12 соатни ташкил этади.



Download 48.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling