ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗИ
“Ф И З И К А”
БЎЙИЧА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КУРСИ ТИНГЛОВЧИЛАРИГА
Э С Л А Т М А
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли Қарори билан тасдиланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида ташкил этилади.
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
муқобил малака ошириш;
таълим дастурлари асосида олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида бевосита ўқиш.
Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш;
илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;
илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;
ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;
монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш.
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлари электрон портфолио тизимига шахсан раҳбар ва педагогнинг ўзи томонидан киритилади.
Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш шакллари бўйича раҳбар ва педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |