Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси - И.Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” асарида асослаб берилган асосий йўналишларни ўз ичига олган ғоялар ва қарашлар тизимидир. Унга кўра, Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш; Суд-ҳуқуқ тизмини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш; Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш; Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш; Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришдан иборат.
Фуқаролик жамиятининг институтлари – фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтиомий институтлар тизими бўлиб, улар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини амалга оширишда қаратилганлиги билан характерланади. Бугун мамлакатимизда 6000 мингдан зиёд ННТлар фаолият олиб бораётганлигини ҳисобга олиш лозим.
Ҳуқуқий давлат – мамлакатда яшовчи халқ, миллат ва элатлар суверенитетини ўзида мужассам этган суверен давлатдир.
Шахс ривожланиши - инсоннинг бутун умри давомида ақлий ва жисмоний ўзгариши жараёнидир.
10. ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАР
1-илова
Ақлий ҳужум усули
Ақлий ҳужум (брейнстроминг-ақллар тўзони) – амалий ёки илмий муаммолар ечиш ғоясини жавоавий юзага келтириш.
Ақлий ҳужум ва масалани ечиш босқичлари
1. Мустақил фикрланг хаёлингизга келган барча ғоя, фикрларни қоғозга ёзинг.
2. Барча ғоя ва фикрларни ёзинг, агар улар такрорланаётган бўлса, махсус белги қўйинг.
3. Ғояларни баҳоланг.
4. Энг мақбул ғоя гуруҳ ғояси сифатида шакллантиради.
5. Барча ёзилган ғоялар гуруҳ муаммосини ечиш учун гуруҳлаштириш мумкин.
6. Гуруҳнинг умумий жавоби шакллантирилади.
Саволлар:
1. Таълимда “Инновацион жараёнлар” термини нимани англатади?
2. Инновайион фаолиятдаги аксеологик ёндашувга изоҳ беринг?
3. “Креативлик” деганда нимани тушунасиз?
4. Амалий санъат турларини ўрганишда таълимнинг қандай янги методларни биласиз?
5. Инновацион фаолият таркибидаги “Рефлекция”ни тушунтириб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |