Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий иборалар ва тушунчалар
- 3.1. Асосий фондларнинг таркиби ва структураси
Назорат учун саволлар
Бошқаришнинг асосий тамойиллари нима? «Ўзавтойўл» ДАКнинг асосий функциялари нималардан иборат? Қурилиш олиб боришнинг усуллари ва хусусиятлари қандай? Йўл ишлаб чиқариш ишлари ва хизматларини концентрациялашуви ва ихтисослашуви ўзига хос хусусиятларини айтинг? Автомобиль йўлларини қуришда ва таъмирлашда кооперациянинг роли нимада кўринади? Бозор иқтисодиёти шароитида йўл хўжалигини бошқариш тизимини такомллаштиришнинг асосий йўналишлари қандай? Йўл хўжалиги ривожлантиришини таҳлил этиш ва башорат қилиш қанақа тамойилларга асосланади? Йўл хўжалиги ривожланишини режалаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари нима? Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда капитал маблағлар қандай таркиб ва структурага эга? Йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлаб чиқариши қандай кўрсаткичлар ва иқтисодий нормативларга асосланади? Йўл қурилишини ва таъмирлаш ишлаб чиқаришни башорат қилиш қандай ишлаб чиқилади? III БОБ
ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИРежа: 3.1. Асосий фондларнинг таркиби ва структураси. 3.2. Асосий фондлардан фойдаланишнинг самарадорлик кўрсаткичлари. 3.3. Асосий фондларнинг ейилиши (эскириши) ва қайта тикланиши. Асосий иборалар ва тушунчалар: Бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, машина ва ускуналар транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, инвентарьлар, дастлабки ва тикланувчи қиймат, ейилиш, қўшимча кўпайиш, ҳисобдан чиқиш, янгиланиш, реновация, фонд сиғимдорлиги, сменалик, ишлаб чиқариш меъёрлари, фонд самарадорлиги, амортизация. 3.1. Асосий фондларнинг таркиби ва структураси Йўл хўжалигининг асосий фондлари нисбатан мустақил икки қисмдан ташкил топади. Автомобиль йўллари ва йўл ташкилотларининг асосий фондлари. Йўллар ва йўл иншоотларининг қийматлари, йўл ташкилотларидаги асосий фондлар қийматидан бир неча баробар кўпдир. Йўл хўжалигининг экстенсив ўсишидан интенсив ривожланиш йулига ўтиши, биринчидан, транспортнинг асосий фондлари бўлган автомобиль йўлларидан самарали фойдаланиш ҳисобига жамиятнинг транспортга бўлган талабларини қондиришдир. Иккинчи томондан, тармоқ ичи аспектида ишлаб чиқаришни интенсификация қилиш йўл ташкилотларининг асосий фондларидан ҳам самарали фойдаланишни тақазо этади. Йўл ташкилотларининг асосий фондлари вилоятларда йўллар қурилиши ва тасарруфи билан шуғулланадиган шўъба корхоналарда мужассамлашган бўлиб, уларнинг 45 фоизга яқини йўл қурилиши билан, 55 фоизи эса йўллар тасарруфида фаолият кўрсатадилар. Улардан ташқари умумдавлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларининг ташкилотлари ҳам мавжуд бўлиб, улар асосан йўлларни таъмирлаш ва яроқли ҳолда сақлаш ишлари билан шуғулланади. Асосий ишлаб чиқариш фондлари қурилиш, реконструкция, таъмирлаш ва автомобиль йўлларини яроқли ҳолда сақлаш учун ишлатиладиган ишлаб чиқариш воситаларининг таркибий қисмидир. Улар ишлаб чиқаришнинг моддий-техник шароитларини белгилаб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат давомидпа иштирок этадилар ва ўзларининг натурал кўринишларини ўзгаришсиз сақлаб қоладилар ва ўз қийматларини эскирган сари аста-сёкин яратилаётган маҳсулот қийматига ўтказадилар. Йўл ташкилотлари маиший, коммунал, маданий, медицина хизматлари учун зарур бўлган ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайдиган асосий воситаларга ҳам эга. Улар қаторига уй-жой бинолари, медицина пунктлари бинолари, клубларни киритиш мумкин. Ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган асосий фондлар узоқ хизмат муддатига эгадирлар ва уларнинг қийматлари ҳам эскирган сари аста-сёкин ташкилотда ишловчи ходимлар томонидан яратилаётган маҳсулот қийматига ўтиб боради. Йўл ташкилотлари асосий фондларининг структурасида етакчи ўринни машина ва ускуналар, ҳамда транспорт воситалари эгаллаб туради. Йўл ташкилотларининг асосий ишлаб чиқариш саноат ишлаб чиқариш фондлари саноат ишлаб чиқариш фондларидан ва бошқа тармоқларнинг ишлаб чиқариш фондларидан, асосий ишлаб чиқаришдан ташқари фондлардан ташкил топади. Умумдавлат аҳамиятига эга бўлган йўллардаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг бошқа йўллардаги асосий фондлар структурасидан фарқи шундаки, автомобиль йўлларининг инвентарь қийматлари таркибига умумдавлат аҳамиятига эга бўлган йўлларга хизмат кўрсатувчи йўл тасарруф участкалари биноларининг қийматлари ҳам киритилади. Бошқа йўллар тизимида бундай тартиб йўқ бўлиб, йўллар тасарруфидаги саноат ишлаб чиқариш асосий фондларининг структураси йўл қурилишидаги асосий фондлар структурасидан фарқ қилмайди. Фарқ фақат шундаки, пудратчи йўл қурилиш ташкилотларида саноат ишлаб чиқариш фондлари қурилишга хизмат қилувчи асосий ишлаб чиқариш фондлари деб аталади. Бошқа тармоқларнинг асосий ишлаб чиқариш фондларига саноат корхоналрининг (йиғма темир бетон заводлари, таъмирлаш устахоналари, ёғочга ишлов берувчи комбинатлар), ёрдамчи қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган фондлар, савдо ва умумий овқатланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фондлари киради. 1-жадвал Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling