Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги


Download 2.55 Mb.
bet12/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

3.2. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги

Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари йўл хўжалиги тармоғи фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи ҳарактеристикалардан бири саналади. Бу кўрсаткичларнинг амалий аҳамияти улар асосида ҳал этиладиган иқтисодий масалалар тўпламида ўз ифодасини топади:


Улар қуйидагилардан иборат:
-қатор йиллар учун бутун тармоқ, ишлаб чиқариш бирлашмалари, алоҳида йўл ташкилотлари бўйича асосий фондлардан самарали фойдаланишдаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш;
-асосий фондлардан самарали фойдаланишни режалаштириш;
-турли йўл ташкилотларида асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланишни солиштириш ва баҳолаш;
-конкрет шароитларда асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш асосида уларни ошириш имкониятларини излаб топиш;
-йўл хўжалиги ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш учун унинг асосий фондлар ва капитал маблағларга бўладиган эҳтиёжи йириклаштирилган ҳисоб-китобларини амалга ошириш;
-янги машиналар ва ускуналар жорий этилишининг самарадорлигини аниқлаш, машиналар паркини оптимал режалаштириш, меҳнат воситаларини иш турлари ва иншоотлар бўйича рационал тақсимлаш.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлиги натурал (хусусий) ва қиймат (умумлашган) кўрсаткичларда баҳоланади.
Натурал кўрсаткичлар машина ва ускуналардан вақт ва унумдорлиги бўйича, қиймат кўрсаткичлари эса ҳамма асосий фондлар ва унинг элементларидан фойдаланишни ҳарактерлайдилар. Натурал кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради: машина ва ускуналарнинг сменалилик коэффициенти, сутка ва йил мобайнида машиналарнинг ўртача ишлаш соати, машиналар паркидан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти, смена иш вақти балансида смена ичида вақт йўқотишлар салмоғи, механизациялашган ишларда йиллик, стратегик ва ишлаб чиқариш иш меъёрларининг бажарилиш даражаси, битта рўйхатдаги машинага нисбатан натурал бирликларда ўлчанган маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори.
Сменалилик коэффициенти машиналарнинг сутка вақти мобайнида қандай ишлатилишини ҳарактерлайди, яъни

Бу ерда:
М1, М2, М3 – биринчи, иккинчи ва учинчи сменада ишлайдиган маълум турдаги машиналар сони;
Мумум – шу турдаги машиналар паркининг умумий сони.

Ҳозирги кунда асосий қурилиш ва йўл машиналари бўйича йиллик иш кунларига тўғри келаётган сменалик коэффициенти 1,1 ни ташкил этмоқда ва 1,3-1,4 дан юқори эмас. Йил мобайнида машиналарнинг бир кунлик иш муддати 8-10 соатни ташкил этади. Кўпчилик қурилиш ва йўл машиналари ёз пайтида 2 смена, қиш пайтлари эса ҳеч бўлмаса 1 смена ишлашликларини ҳисобга олган ҳолда шуни тан олишимиз керакки, йиллик иш вақти фондининг анчагина қисмини машиналар турли сабабларга кўра бекор туриб қоладилар ва бу сабаблар ичида энг муҳими –йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларининг кўп турларининг мавсумийлигидир.


Ўрта ҳисобда рўйхатдаги ҳар битта йўл ва қурилиш машиналари йил мобайнида йўл қурилишида 1425 соат, турли ташкилотларда эса 1000 дан 2000 соатгача ишлайди.
Машиналарнинг йиллик директив иш меъёрлари машиналардан вақт бўйича фойдаланиш кўрсаткичлари ҳисоб-китоблари асосида белгиланади: йил давомида битта рўйхатда турган машинага тўғри келадиган машина-соатлар сони, паркдан фойдаланиш коэффициенти.
Режалаштирилаётган машиналар паркидан фойдаланиш коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

бу ерда:
В-битта ўртача рўйхатдаги машинанинг йил мобайнидаги иш соатлари;
Д-календарь бўйича даврдаги кунлар сони;
Тсм-иш сменасининг ўртача давом этиш вақти.

Машиналардан фойдаланишнинг иш унумдорлиги бўйича йиллик директив меъёрлари, машиналардан йил мобайнида вақт бўйича фойдаланиш кўрсаткичи В ни, машиналарнинг ўртача соатлик тасарруф иш унумдорлиги П соат га кўпайтириб топилади, унинг қиймати ягона меъёрлар ҳақ тўлаш миллий миқдорларидан олинади (ЕН и Р).


Натурал кўрсаткичлар асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив қисмидан фойдаланиш ҳақида объектив кўринишни акс эттирадилар. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишда қатор йиллар мобайнида тармоқда ва алоҳида ташкилотларда юз бераётган ўзгариш тенденцияларини аниқлаш, фондлар структураси ва рационал таркибини баҳолаш капитал маблағларидан аниқлашда натурал кўрсаткичлардан фойдаланиб бўлмайди. Бундай мақсадда асосий фондлар қиймат иқтисодий самара билан солиштирилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган умумлашган қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Ҳар хил вақтларда ишга туширилган асосий фондлар бўйича таққослашни амалга ошириш учун уларнинг қайта тикланиш қиймати бўйича қайта баҳолаш маълумотларидан фойдаланиш керак бўлади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи умумий кўрсаткич сифатида тармоқ, бирлашма ва корхоналарда фонд самарадорлиги кўрсаткичи кўрсатилган ва у асосий фондлар йиллик ўртача қийматининг ҳар бир сўмига тўғри келаётган маҳсулот ишлаб чиқариш миллий миқдорини (ишлар миллий миқдорини) ўзида акс эттиради. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини режалаштиришда фонд самарадорлигига баҳо беришда шуни ёдда тутмоқ керакки, унинг миллий миқдорига кўпдан-кўп объектив ва тартибга олинувчи омиллар таъсир кўрсатади.
Муҳим объектив омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-ишлаб чиқариш дастурининг структураси, яъни алоҳида иш ҳажмларидаги мутаносиблик;
-ишларни амалга оширишда ишлатиладиган хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, конструкциялар ва деталларнинг умумий ҳажмида корхоналарнинг ўзига тегишли ёрдамчи ишлаб чиқаришида тайёрланган маҳсулотларнинг тутган салмоғи;
-маҳаллий йўл қурилиш материалларининг мавжудлиги, уларнинг хусусиятлари ва ўртача ташиш масофалари;
-йўл ташкилоти фаолият кўрсатаётган райондаги табиий иқлим шароитлари;
-йўл қурилиш ва реконструкциясида бажариладиган ишлар учун смета нархлари;
-ишларнинг механизациялашганлиги, шу жумладан комплекс механизациялашиш даражаси;
Фонд самарадорлигига таъсир этувчи тартибга олинувчи омилларга қуйидагилар киради:
-асосий ишлаб чиқаришш фондларининг амалдаги структураси билан ишлаб чиқариш дастури структураси ва бошқа объектив ишлаб чиқариш шароитлари ўртасидаги мутаносиблик;
-машиналар нархи ва ускуналар, транспорт воситаларидан вақтида ва унумли фойдаланиш.
Алоҳида йўл ташкилотлари бўйича фонд самарадорлигининг қиймати анчагина кенг чегарада бўлиб, 1,11 дан 3,8 гача боради. Аммо фонд самарадорлигининг юқорилиги ҳар доим ҳам асосий фондлардан фойдаланишнинг юқори даражасида самарали эканлигини билдирмайди. Маълум бир шароитларда (масалан, умумий иш ҳажмида ер ишлари салмоғининг юқори бўлиши, арзон маҳаллий тош материаллардан фойдаланиш, ишларининг комплекс механизациялашганлиги даражасининг юқори бўлиши) фонд самадорлиги ортиши мумкин. Асосий фондлардан юқори самарадорлик билан фойдаланилаётган ташкилотларда фонд самарадорлигининг қиймати паст бўлиши ҳам мумкин.
Кўпдан-кўп омилларнинг таъсирлари ўзаро чамбарчас боғланиб кетадилар ва фонд самарадорлигининг конкрет қийматларини аниқлайдалар.
Корреляцион регрессив таҳлилнинг тури бўлган кўп омилли регрессия усулларни йўл таъмирлаш қурилиш бошқармалари фаолиятини ҳарактерловчи кўрсаткичларга нисбатан қўлланиши натижасида (100 та ташкилот мажмуи миқёсида), фонд самарадорлигига таъсир этувчи муҳим тўрт омилини акс эттирувчи қуйидаги тенгламани олиш имконини берди:
Уқ3,401+0,012·Х1-0,161·Х2-0,58·Х3+0,001·Х4
Бу ерда:

Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling