18 МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Амалий машғулотда муҳокама қилинадиган саволлар
1. Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил қилиш шакллари ва усуллари
2.Бухгалтерлар меҳнатини илмий ташкил этиш асослари
3.Бухгалтерия ишини ташкил қилишда бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг ўрни, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари
Мавзу бўйича назорат саволлари
1. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг қандай шакл ва усуллари бор?
2.Бош бухгалтер ва бухгалтерларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, масъулиятлари ва жавобгарликларини биласизми?
3. Бухгалтерлар меҳнатини илмий ташкил этиш деганда нимани тушунасиз?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш шакллари:
а) марказлашган
б) марказлашмаган
в) бухгалтерия орқали
г) биринчи иккита жавоблар тўғри.
2.Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш усуллари:
а) бухгалтерия орқали;
б) бухгалтерни шартнома асосида ишга олиш орқали;
в) бухгалтерлик фирмаси орқали;
г) барча жавоблар тўғри
3. Кичик бизнес корхоналарида бухгалтерия хисобини юритиш учун
а) бухгалтерия ташкил этилади
б) ҳисоб бўлими очилади
в) бухгалтер шартномага асосан ишга олинади
г) ҳеч ҳам бухгалтер шарт бўлмайди
4.Бухгалтерлар меҳнатининг хусусиятлари:
а) у мураккаб ақлий меҳнат ҳисобланади, яъни бухгалтер бўлиш учун назарий билимларга эга бўлиш керак, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш лозим ва уларни амалиётда қўллаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш керак;
б) бу меҳнат ижодий меҳнат ҳисобланади; яъни у ёки бу масалани ҳал қилиш бухгалтердан энг аниқ натижани бериш усул ва услубларини танлаб олишни тақозо этади;
в) бу меҳнат ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш, узатиш каби жараёнлари услуксиз маълум кетма-кетликда ва боғлиқликда бажаришни тақозо этади;
г) юқоридаги жавобларнинг барчаси
Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли Буйругига 1-Илова.
Приложение 1 к Приказу Министерства ФинансовРеспублики Узбекистан от 27 декабря 2002 года № 140
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |