Тикувчилик ипларининг ҳақиқий диаметрини аниқлаш. Тикувчилик ипларининг ҳақиқий диаметрини аниқлаш учун «ЦНИХБИ»да яратилган ипларнинг диаметрини аниқлайдиган махсус мослама, окулярли ёки объективли микроскоп ва йўғонликни ўлчайдиган мосламаларни қўллаш мумкин. Ипнинг диаметрини ўлчайдиган мосламанинг ўлчов майдонларининг орасига олтита бир-бирига параллел жойлашган ип ўрнатилади ва уларнинг диаметри 2-жадвалга қараб олинади.
Пишитилган ипларнинг йўғонлиги ва қисқаришини аниқлаш. Тикувчиликда ишлатиладиган пишитилган ипларнинг умумий чизиқий зичлигини ва эшишда ипнинг қисқаришини аниқлаш учун круткомер КУ-500 асбобидан фойдаланилади.
КУ-500 асбобининг қисқичлари орасини 500 мм га қўйиб, ип тескари томонга эшилади. Эшилган ипни ташкил этувчи танҳо иплар параллел ҳолатга келганда круткомер асбобидан эшилишлар сони ва эшилганда ипнинг қисқариши ёзиб олинади. £исқичлар орасидаги ипларнинг массаси тортилиб ипнинг умумий чизиқий зичлиги топилади.
бу ерда: - танҳо ипнинг чизиқий зичлиги, текс; -танҳо иплар сони.
Эшилганда ипларнинг қисқаришини ҳисобга олиб, умумий чизиқий зичлиқ қуйидаги формула билан аниқланади.
бу ерда: -биринчи қўшиб эшилгандаги ипнинг қисқариши.
Агар иплар икки марта қўшиб эшилса ипнинг умумий чизиқий зичлиги қуйидаги формула билан аниқланади.
бу ерда: -иккинчи марта қўшиб эшилгандаги ипнинг қисқариши.
Агар ҳар хил йўғонликдаги танҳо иплар қўшилса умумий ипнинг чизиқий зичлиги уларнинг йиғиндисига тенг:
;
У ҳолда эшилган ипларнинг эшилганда қисқариши (текс) да қуйидаги формула билан аниқланади:
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Газламаларнинг ўрилишларини таҳлил этиш
Асосий маълумотлар. Тўкувчилик ўрилишлари турлича бўлиб, газламанинг хоссалари ва тузилишини белгилайди. Газламанинг ўнгидаги нақшлари, силлиқлиги, товланиши, танда ва арқоқ ипларнинг ўрилишига боғлиқдир.
Тўкувчилик ўрилишлари газламанинг бир қанча хоссаларига: мустаҳкамлиги, чўзилувчанлиги, қалинлиги, ситилувчанлиги, бикирлиги, киришиши ва бошқа хоссаларига таъсир қилади. Тўқувчилик ўрилишлари ўз навбатида тўртга гуруҳга бўлинади: оддий ўрилиш, майда гулли ўрилиш, мураккаб ўрилиш ва йирик гулли ўрилиш.
Тўкувчилик газламаларининг ўрилишини аниқлаш вақтида бўйлама қатор танда иплари, кўндаланг қатор эса арқоқ иплари деб белгиланади.
Агар танда иплари арқоқ ипларининг юқорисидан ўтиб ўрилиши танда ёпилиш, аксинча бўлса, арқоқ иплари танда ипларининг юқорисидан ўтиб ўрилишига арқоқ ёпилиши дейилади.
Газлама ўрилишининг такрорланувчи қисми раппорт дейилади.
Газламанинг узунлиги бўйлаб такрорланадиган раппорт арқоқ бўйича раппорт, газламанинг эни бўйлаб такрорланадиган раппорти эса танда бўйича раппорт деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |